ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5272 Министерство юстиции Республики Узбекистан 26/07/2019 10/08/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
ID-5272

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартишлар киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги 723–I-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 14-модда; 2002 й., 9-сон, 164-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда; 2006 й., 14-сон,

110-модда; 41-сон, 405-модда; 2008 й., 14-15-сон, 93-модда; 2010 й., 37-сон, 317-модда, 40-41-сон, 343-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон,

543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон) 5-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади. Реклама берувчининг хоҳишига кўра давлат тили билан бир вақтда бошқа тилларда тарқатишга йўл қўйилади. Реклама тарқатишда давлат тилида муқобили бўлмаган хорижий тилларнинг атамалари қўлланилиши мумкин. Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 сентябрда қабул қилинган “Фирма номлари тўғрисида”ги 51-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 370-модда)

3-моддасининг иккинчи-учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Юридик шахс давлат тилида ёки чет тилида баён этилган тўлиқ фирма номи билан бирга қисқартирилган фирма номига ҳам эга бўлиши мумкин.

Юридик шахснинг фирма номида давлат тилида баён этилган унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши керак”.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Умумий таклифлар

425