ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5258 Министерство транспорта Республики Узбекистан 26/07/2019 10/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари”нинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-5258

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари”нинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон “Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й.,
39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари”нинг 13-банди учинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат  инспекцияси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир

 

 

 

А. Раматов

 

 

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-  сон

 

Келишилган:

 

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                                    А. Шадманов

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

Умумий таклифлар

177