ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5255 Министерство транспорта Республики Узбекистан 26/07/2019 10/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-5255

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 10 ноябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 1881, 2008 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й.,
51-сон, 507-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир

 

А. Раматов

 

 

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг

20___ йил “____” _________  __ - сонли буйруғига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 1-бандда:

еттинчи хатбошидаги “«Дававианазорат» инспекцияси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда “Ўзавиация” агентлиги деб аталади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги “«Дававианазорат» инспекцияси” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн еттинчи – йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи – йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Қоидаларнинг 3, 11, 16, 18, 23, 24, 26, 31, 33, 34, 38, 40, 42, 43, 46, 49, 53, 54
ва 56 бандларидаги “«Дававианазорат» инспекцияси” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошларидаги ҳамда 8, 12, 14, 22, 29, 32, 35,
 39 бандларидаги “«Дававианазорат» инспекциясига” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 36-банднинг «б)» кичик бандидаги
ва 51 банддаги “«Дававианазорат» инспекциясининг” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 7-банднинг учинчи хатбошисидаги, 19 ва 28 бандлардаги “«Дававианазорат» инспекциясида” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. Қоидаларга 1-илованинг муқаддимасидаги “«Дававианазорат» инспекцияси” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Қоидаларга 2-иловада:

а) Маълумотларни тақдим қилиш бўйича намунавий шаклларнинг 9-шаклидаги “«Дававианазорат» инспекцияси” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) II-боб, 2-параграфи «ж)» кичик бандидан кейинги Изоҳдаги “«Дававианазорат» инспекцияси” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Қоидаларга 3-илованинг 15, 16, 17, 19, 20, 26, 35, 38 бандларидаги
ва 39 банднинг  «и)» кичик бандидаги “«Дававианазорат» инспекцияси” деган сўзлар келишикка мувофиқ ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. Қоидаларга 4-иловада:

а) муқаддимасидаги “Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 8-банддан кейинги “«Дававианазорат» инспекцияси бошлиғи” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги директори” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

271