ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5253 Министерство транспорта Республики Узбекистан 26/07/2019 10/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш» авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-5253

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш» авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) 3-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон “Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 18 августдаги 96-сон буйруғи (рўйхат рақами 2141, 2010 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил,
37-сон, 324-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти
ва дам олиш вақтини нормалаштириш» авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) 3-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур ўзгартириш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаш
ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир

 

          

            А. Раматов

 

 

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-  сон

 

 

 

 

 

 

 

 

Келишилган:

 

 

 

Бандлик ва меҳнат                

муносабатлари вазири                                                                      Ш. Кудбиев

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                                                А. Шадманов

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

 

Ўзбекистон авиаходимлари

касаба уюшмаси республика

кенгаши раиси                                                                                   Ш. Мингалиев

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”            

миллий авиакомпаниясининг

Бош директори в.б.                                                                           Б. Хакимов

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

 

 

Умумий таклифлар

319