ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5251 Министерство транспорта Республики Узбекистан 26/07/2019 10/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-5251

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил,
41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир

 

А. Раматов

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-сон

 

 

 

 

 

Келишилган:

 

Мудофаа вазири

 

Б. Курбанов

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

 

«Ўзгидромет» Бош директорнинг

биринчи ўринбосари

 

 

Б. Нишонов

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Бош директори в.б.

 

 

Б. Хакимов

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг

20___ йил “____” _________  __ - сонли буйруғига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. I-боб, 2-параграфнинг бир юз саксон бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Чегараланган вақт – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда “Ўзавиация” агентлиги деб аталади) томонидан тасдиқланган эксплуатант томонидан ўрнатилган йўналишдаги захира аэродромигача бўлган вақт билан ифодаланган масофа.”.

2. 8 ва 658-бандлардаги “Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратга” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 9, 10, 89, 90, 91, 94, 232, 747, 750, 751, 761 ва 802-бандлардаги, 850-банднинг
«с)» кичик бандидаги, 855 ва 1051-бандлардаги “Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 147 ва 755-бандлардаги “Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлигининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 187, 809 ва 1000-бандлардаги “Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат бошлиғи” деган сўзлар келишикка мувофиқ ““Ўзавиация” агентлиги директори” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 598-банддаги “Дававианазорат” деган сўз ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 881-банддаги “Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

305