ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5250 Министерство транспорта Республики Узбекистан 26/07/2019 10/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш” авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-5250

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш” авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) ўзгартиришлар

киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 9 декабрдаги 136-сон буйруғи (рўйхат рақами 2194, 2011 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й.,
6-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш” авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир

 

А. Раматов

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-сон

 

Келишилган:

 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси

Бош директори в.б.

 

 

 

Б. Хакимов

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг

20___ йил “____” _________  __ - сонли буйруғига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш” авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 4 ва 57-бандлардаги “«Даваианазорат» инспекцияси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 4-банддаги “Даваианазорат” деган сўз “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

274