ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
525 Центр профессионального образования 19/09/2018 04/10/2018 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида
ID-525

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–3504-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти 1-иловага мувофиқ;

Касб-ҳунар коллежи дипломларининг давлат намуналари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда – Марказ), манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилига қадар касб-ҳунар коллежларининг касблар ва мутахассисликлари бўйича таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказ тақдим этган харажатлар сметалари асосида касб-ҳунар коллежларининг касблар ва мутахассисликлари бўйича таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини, касб-ҳунар коллежи дипломлари бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин.

4. Марказ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

 Касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандарти

 

1-боб. Асосий қоидалар

1. Касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандарти (кейинги ўринларда Давлат таълим стандарти деб аталади) давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини, давлат таълим стандартларини жорий этиш ҳамда унинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

2. Давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори;

Ўзбекистон Президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313- сон фармони;

Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504- сон қарори;

Ўзбекистон Республик аси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 25 майдаги 391-сон қарори;

O‘zDSt  1.0-98. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар»;

O‘zDSt  1.1-92. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари»;

O‘zDSt  1.5-93. «Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби»;

O‘zDSt  1.8:2009. Асосий қоидалар. Тавсиялар;

O‘zDSt  6.01.1:2007. Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларини кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Асосий қоидалар;

O‘zDSt  6.01.2:2007. Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларини кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Таснифлагични ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби;

«Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси» ЮНЕСКО, 2011.

3. Давлат таълим стандартини бажариш, агар қонун ҳужжатларида бошқа холатлар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчилик шаклидан ва идоравий буйсунувидан катъий назар барча касб-ҳунар таълими муассасалари учун мажбурийдир.

2-боб. Давлат таълим стандартининг

мақсад ва вазифалари

4. Давлат таълим стандартининг мақсади:

касб-ҳунар таълими тизимини мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик тараққиёт тенденцияларни, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини татбиқ қилган, замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, касблар ва мутахассисликлар таълим стандартлари талабларига жавоб берувчи, маънавий баркамол, меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;

мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эқтиёжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиқиб касб-ҳунар таълими тизими учун кадрлар тайёрлаш мазмунини тартибга солиш;

5. Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

касб-ҳунар таълими мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;

миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

ўқув-тарбия жараёнига инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технология­ларини жорий этиш;

 кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифларидан ҳамда илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан, шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиладиган таълим хизматлари турларига ва таълим сифатига нисбатан, шунингдек, битирувчи­ларининг умумий компетенцияларига қўйиладиган мақбул талабларни белгилаш;

касб-ҳунар таълим дастурини амалга ошириш бўйича касб-ҳунар таълими муассасаларига қўйиладиган талабларни белгилаш;

касб-ҳунар таълимига ва унинг пировард натижаларига, ўқувчиларнинг билими ва касбий компетенцияларини баҳолаш тартибига, шунингдек, таълим фаолияти сифати устидан назорат қилишга нисбатан қўйиладиган талабларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

давлат таълим стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш;

амалдаги хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари умумдавлат классификатори билан мувофиқлигини таъминлаш;

касб-ҳунар таълимининг касблар ва мутахассисликлар умумдавлат классификаторини Халқаро стандарт таълим классификацияси (МСКО-2011) билан мувофиқлигини таъминлаш.

3-боб. Давлат таълим стандартининг асосий принциплари

6. Давлат таълим стандарти қуйидаги асосий принципларга асосланади:

ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишларининг устуворлиги;

мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш истиқбол­лари ва устувор вазифалари, замонавий техника ва технологик тараққиёт тенденциялари ҳамда кадрларга бўлган реал эҳтиёжидан келиб чиқиб иш берувчи ташкилотларнинг таклифлари ҳисобга олинганлиги;

таълим – фан – ишлаб чиқариш интеграцияси мужассамлиги;

касб-ҳунар таълимининг халқаро таълим стандартларига ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланганли­ги;

ўқувчиларнинг эгаллайдиган касби ёки мутахассислиги бўйича зарурий билимлар, амалий кўникмалар ва белгиланган малакага эга бўлишини таъминланганлиги;

ўқувчиларда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган маънавий ва ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган умумий ва касбий компетен­ция­ларни ривожлан­ти­ришнинг таъминланган­лиги.

4-боб. Давлат таълим стандарти таркибий қисмлари

7. Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:

касб-ҳунар таълим дастурини амалга оширувчи таълим муассасаларида ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар;

касб-ҳунар таълим муассасаларини ташкил қилиш, уларда янги касблар ва мутахассисликлар очиш тартиби;

касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари­нинг умумий компетенциясига қўйиладиган талаблар;

касб-ҳунар таълими касблари ва мутахассисликлари классификаторини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар.

касб-ҳунар таълими касблари ва ўрта бўғин мутахассисликларининг ўқув юкламалари ҳажми;

касб-ҳунар таълими тизими касблари ва мутахиссисликларининг таълим стандартлари тузилмаси;

касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини жорий этиш тартиби;

касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш.

1-§. Касб-ҳунар таълим дастурини амалга оширувчи таълим муассасаларида

ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар

8. Касб-ҳунар таълим дастурини амалга оширувчи касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар ўз таркибига тизимли талабларни, кадрларга, ўқув-методик ва моддий-техник таъминотга бўлган талабларни қамраб олади.

9. Касб-ҳунар таълим дастурини амалга оширувчи таълим муассасаси:

раҳбари, унинг ўринбосарлари ва педагогик жамоаси касбий таълим сифатини таъминлашга ҳамда иш берувчилар талабларини қаноатлантирадиган касб эгалари ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашга;

ўкувчилар учун ижтимоий–маданий муҳитни яратиш, ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс сифатида шакллантириш, ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаш, соғлиғини сақлаш, таълим жараёни ва тарбиявий фаолиятни биргаликда олиб бориш, ўқувчиларда ўз-ўзини бошқариш сифатларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга масъулдир.  

10. Касб-ҳунар таълим дастурини амалга оширувчи таълим муассасаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

касблар ва мутахассисликлар ўқув режаларидаги ўқув амалиётларини шу касб (мутахассислик)ка тегишли ҳамда соҳанинг ҳозирдаги тараққиёт даражасига ва ривожланиш истиқболларига мос бўлган замонавий техника, дастгоҳлар, қурилмалар, асбоб-ускуналар, материаллар ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган махсус аудиторияларда, устахоналарда, тажриба-синов участкаларида, полигонларда, студияларда, шунингдек, юқорида қайд этилган шартлар бажарилган, ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва уларни ҳавфсизлиги таъминланган ҳолларда ўқув амалиётига ажратилган соатларни маълум қисмини корхона ва ташкилотларда ўтказилишини;

гуманитар ва ижтимоий йўналишдаги касблар ва мутахассисликлар амалий машғулот дарслари ва ўқув амалиётларини замонавий компьютер ва касбга тегишли норматив ҳужжатлар, каталоглар, маълумотномалар ва бошқа манбалар билан таъминланган махсус аудиторияларда ўтказишни;

касблар ва мутахассисликларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ўқувчи эгаллаётган касби (мутахассислиги) мавжуд бўлган, имкон қадар зарурий шарт-шароитлар билан таъминланган корхона, ташкилот ва хўжалик бирлашмаларда ўтказишни;

 ишлаб чиқариш амалиётларида ўқувчиларни ўз касби (мутахассислиги) бўйича амалиёт ўтишини, уларни корхона ва ташкилотларнинг ўқувчилар касби (мутахассислиги)га мос лавозимларда ишлаётган, етарли иш тажрибасига эга, малакаси ва маънавий фазилатлари юқори бўлган касб эгалари (мутахассислар)га бириктиришни;

корхона ва ташкилотларда ташкил этиладиган касб ва мутахасисликларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ўқув дастурларига мувофиқ самарали олиб борилишининг назоратини  таъминлайди.

11. Таълим муассасаси унда тайёрланадиган касблар ва мутахассисликлар ўқув режаларида қайд этилган назарий фанлар ҳамда амалиётлардан машғулотлар олиб борадиган, ўз соҳасини ҳозирги вақтдаги тараққиёт даражаси ва янгиликларидан, фан ютуқларидан, соҳада қўлланаётган янги техника, технология, асбоб-жиҳозлар ва материаллар тўғрисида маълумотга эга бўлган, мазкур давлат таълим стандарти ҳамда касблар (мутахассисликлар) таълим стандартлари талабларини амалга ошириш салоҳиятига эга бўлган тегишли малака талабига мос ўқитувчилар билан ҳамда йўналиши бўйича олий маълумотли ёки камида 3 йил иш стажига эга бўлган ўрта махсус касб-ҳунар маълумотли касбий таълим усталари билан таъминланган бўлиши керак.

12. Таълим муассасасининг ахборот ресурс маркази (ахборот кутубхона) фонди таълим муассасасида тайёрланаётган ҳар бир касб ва мутахассислик ўқув режасида қайд этилган фанлар ва ўқув амалиётлари бўйича асосий адабиётлар, яъни дарслик ёки ўқув қўлланмалар, улар нашр қилинмаган ҳолларда барча мавзуларни қамраб олган маъруза матнлари ёки асосий адабиётларнинг электрон варианти билан, шунингдек ўқув-методик материаллар билан таъминланганиши мақсадга мувофик;

13. Касб-ҳунар таълими муассасасида таълим дастурларида назарда тутилган ўқув фаолиятини амалга оширишни таъминлайдиган замонавий моддий-техник база мавжуд бўлиши керак.

14. Касб-ҳунар таълими муассасасида тайёрланадиган касблар ва мутахассисликлар таълим дастурларида белгиланган амалий машғулотлар махсус жиҳозланган аудиторияларда, ўқув амалиётлар ихтисослаштирилган устахоналарда ўтказилиши назарда тутилган ҳолларда, бу аудитория ва устахоналар меъёр талабларига жавоб берувчи, иш ўринлари ҳамда зурурий жиҳозлар, асбоб-ускуна, материаллар билан жиҳозланган ва хом ашё билан тўлиқ таъминланган бўлиши керак. Шунингдек, маънан ва жисмонан эскирган жиҳозлар, асбоб-ускуна ва материаллар камида ҳар 5 йилда янгиси билан алмаштирилиши шарт.

15. Касб-ҳунар таълими муассасаси таълим дастурларида белгиланган барча турдаги машғулотларни, шу жумладан жорий ва оралиқ назоратлар, консультациялар ўтказиладиган ўқув хоналари, белгиланган талабларига жавоб берувчи лаборатория хоналари, ўқувчиларнинг мустақил вазифа (иш)ларни бажариш хонаси, шунингдек ўқитувчилар хонаси ва мажлислар зали билан таъминланган бўлиши керак.

16. Ўқувчиларнинг мустақил вазифа (иш)ларни бажариш хонаси Интернет ахборот-телекоммуникацион тармоққа ҳамда таълим муассасасининг электрон ахборот-таълим базасига уланиш имкони мавжуд бўлган компьютерлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

17. Ахборот-телекоммуникацион технологиялардан самарали фойдаланиш мақсадида таълим муассасаси етарли даражада лицензияланган дастурий таъминот билан таъминланган бўлиши керак.

2-§. Касб-ҳунар таълим муассасаларини ташкил қилиш, уларда янги касблар

ва мутахассисликлар очиш тартиби

 

18. Тасарруфига касб-ҳунар коллежлар берилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналар  кадрларга бўлган ўз эҳтиёжлари ва  худуд иқтисодиёт тармоқларининг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ҳокимият ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) билан келишган ҳолда, асосан касб-ҳунар коллежларини муайян таълим соҳасига ихтисослаштиради ҳамда таълим муассасасида тайёрланадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхатини шакллантиради.

 19. Тасарруфига касб-ҳунар коллежлар берилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналар касб-ҳунар коллежларни, уларда тайёрланадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхатини кўрсатган ҳолда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш ишларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

3-§. Касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларининг умумий

компетенциясига қўйиладиган талаблар

20. Таълим дастурини ўзлаштирган касб-ҳунар таълим муассасаси битирувчиси қуйидаги умумий компетенцияларга эга бўлиши керак:

касбий фаолият доирасида вужудга келадиган турли масалалар ечимини топиш усулларини танлай олиш;

касбий фаолият доирасига тегишли масалаларни ҳал қилиш йўлларини излаш, таҳлил ва талқин қила олиш;

ўзининг касбий малакасини ва шахсий камолотини такомиллаштириб бориш;

жамоада ва маълум вазифани бажаришга йўналтирилган гуруҳда ишлаш, ҳамкасабалар, раҳбарлар ва мижозлар билан самимий, хушмуомала ва самарали мулоқот қилиш;

таълим олган тилида фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қилиш;

умуминсоний фазилатларига эга бўлиш, ўз миллатини ва Ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш;

экологик маданиятга эга бўлиш, касбий фаолиятда экологик масъулиятни ҳис қилиш, фавқулотда ҳолатларда самарали ҳаракат қилиш;

касбий фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;

касбига оид давлат ва хорижий тилдаги ҳужжатлар билан ишлаш;

касбига оид соҳада тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш ва юритиш кўникмасига эга бўлиш;

касбий фаолиятда ҳавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофазаси қоидаларига амал қилиш кўникмаларига эга бўлиш.

21. Касб-ҳунар таълим муассасасини муайян касб ёки мутахассислиги бўйича таълим дастурини ўзлаштирган битирувчисининг касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар тегишли Касб-ҳунар таълими тизими касблари ва мутахассисликлари таълим стандартларида шакллантирилади.

4-§. Касб-ҳунар таълими касблари ва мутахассисликлари классификаторини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар

22. Касб-ҳунар таълими касблари ва мутахассислик­ларининг классификатори (кейинги ўринларда – Классификатор деб юритилади) касбий таълим дастурларини амалга оширадиган касб-ҳунар таълими муассасаларида тайёрланадиган касблар ва мутахассисликларни тизимлаштирилган рўйхатини ва кодларини белгилайди.

23. Классификаторнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

касб-ҳунар таълими муассасаларида касбий таълим дастурлари бўйича қабул, таълим фаолияти ва эҳтиёж юқори бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ишларини тартибга солиш;

мамлакат иқтисодиёт тармоқларининг тегишли малакага эга бўлган касб эгалари ва ўрта бўғин мутахассисларига бўлган реал эҳтиёжларини қондириш;

касб-ҳунар таълими соҳасида статистик ҳисоботларни тартибга солиш;

24. Классификатор касблар ва мутахассисликларни Таълимнинг халқаро стандартлаштирилган классификацияси (МСКО-2011), Ўзбекистон Республикасининг Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори (ММСК) кодлари ҳамда таълим тўғрисида ҳужжатларда таълим даражаси, соҳаси, таълим йўналиши, касб ва мутахассисликда қўлланиладиган кодлар билан мувофиқлигини таъминлайди.

25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маъмурий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъий назар малакали ишчилар, хизматчилар ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайдиган касб-ҳунар таълим муассасаларининг касблари ва мутахассисликлари,  Классификаторнинг объектлари ҳисобланади.

26. Классификаторни ишлаб чиқиш, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикасининг техник–иқтисодиёт ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлашнинг ягона тизимининг норматив ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Касб-ҳунар таълимини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

27. Классификатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун очиқ.

28. Касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш қўйидаги таълим соҳалари бўйича олиб борилади:

таълим;

гуманитар фанлар ва санъат;

фан;

ижтимоий соҳа, бизнес ва ҳуқуқ;

инженерлик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари;

қишлоқ хўжалиги;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот;

хизматлар.

29. Классификаторда кодлашнинг иерархик тоифалаш ва кетма-кет кодлаш усули қўлланган. Касблар ва мутахассисликларнинг кодлари етти рақамли сонлар билан ифодаланган. Кодларнинг биринчи рақами – Халқаро стандарт таълим классификацияси (МСКО-2011)га мос ҳолда узлуксиз таълим тизимидаги касб-ҳунар таълими даражасини, иккинчи рақам – таълим соҳаси кодини, учинчи ва тўртичи рақамлар – таълим йўналиши кодини, бешинчи, олтинчи ва еттичи рақамлар – касб ёки мутахассислик кодини ифодалайди.

5-§. Касб-ҳунар таълими касблари ва мутахассисликларининг

ўқув юкламалари ҳажми

30. Касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларининг ўз ичига олган ҳафталик ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 54 соатни ташкил этади. Кундузги ўқиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми 36 соат қилиб, мустақил иш  ҳажми 18 соат қилиб белгиланади.

31. Барча ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги 80 дақиқа этиб белгиланади.

32. Ўқув муддати табақалашган касбларнинг ўқув юкламалари ҳажми.

а) Касбларнинг ўқув муддатлари уларнинг мураккаблиги даражаси, билим ва касбий компетенцияларни шакллантириш учун сарфланадиган вақт миқдоридан келиб чиқиб 6 ой, 10 ой ва 1 йил 5 ой қилиб белгиланади.

б) Ўқув муддатлари:

6 ойга мўлжалланган касбларнинг ўқув даври 21 ҳафтани; 

10 ойга  мўлжалланган  касбларнинг ўқув даври 40 ҳафтани; 

1 йил 5 ойга мўлжалланган касбларнинг ўқув даври 60 ҳафтани ташкил этади.

в) Касблар ўқув режасининг бўлимлари таркиби ва ўқув юкламасининг тақсимоти:

Касбий фаолиятда чет тили ва ахборот технологиялари

 

  8 – 11 фоиз

Касбий фанлар                                               

 

24 – 32 фоиз

Ўқув амалиётларии

 

26 – 32 фоиз

Ишлаб чиқариш амалиёти

 

26 – 32 фоиз

Якуний давлат аттестацияси

 

          1 ҳафта

33. Ўрта бўғин мутахассисликлари ўқув юкламаларининг ҳажми.

а) Ўрта бўғин мутахассисликларининг минимал таълим олиш муддати 1 йил 10 ой қилиб белгиланади. Асосланган ҳолларда, ривожланган хорижий мамлакатлар­нинг илғор тажрибаларидан, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларидан, замонавий техникавий ва технологик тараққиёт тенденцияларидан, ҳамда иқтисодиёт тармоқлари таъриф–малака маълумотнома­ларида ёки касбий стандартларида  мутахассисликка қўйилган талаблардан, шунингдек, иш берувчилар талаб ва таклифларидан келиб чиқиб Марказ томонидан бошқа муддатлар белгиланиши мумкин.

б) Ўрта бўғин мутахассисликларини тайёрлаш ишдан ажралмаган ҳолда кечки ва сиртқи ўқув шаклларида ҳам амалга оширилиши мумкин. Кечки ва сиртқи ўқув шакллари ташкил этилган ҳолларда таълим олиш муддати кундузги ўқув шаклига нисбатан камида 1,5 мартага узайтирилади.

в) Мутахассисликлар ўқув режасининг бўлимлари таркиби:

Касбий фаолиятда чет тили ва ахборот технологиялари;

Гуманитар ва ижтимиоий-иқтисодий фанлар;

Мутахассислик фанлари; 

Ўқув амалиёти;

Ишлаб чиқариш амалиёти;

Диплом олди амалиёти;

Якуний давлат аттестацияси.

г) Ўрта бўғин мутахассисликларининг ўқув даврининг умумий юкламаси қуйидагича тақсимланади:

Касбий фаолиятда чет тили ва ахборот технологиялари 

 

 9 – 10 фоиз;

Гуманитар ва ижтимиоий-иқтисодий фанлари

 

10 – 12 фоиз;

Умуммутахассислик фанлари                                                       

 

15 – 18 фоиз;

Мутахассислик фанлари                                                                     

 

40 – 50 фоиз;

Ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари жами                    

 

22 – 30 фоиз;

Якуний давлат аттестацияси

 

          2 ҳафта.

Айрим мутахассисликларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқув режаларда ўқув амалиётлари мутахассислик фанлари билан уйғунлашган ҳолда режалаштирилиши мумкин.

34. Касбларнинг ва ўрта бўғин мутахассис­ликларининг ўқув юкламаларининг тақсимоти ва улар асосида ишлаб чиқиладиган намунавий ўқув режалар иқтисодиёт тармоқлари тараққиётини ҳамда иш берувчи ташкилотлар таклиф ва талаблари ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириб борилади.

35. Касб-ҳунар таълими муассасала­рида гуруҳлардаги ўқувчиларнинг сони                            14 нафардан максимал 25 нафаргача қилиб белгиланади. Ўқувчилар сони 15 нафардан ортиқ бўлган гуруҳларда ҳорижий тиллар дарсларида, лаборатория дарсларида ва касбий фанларнинг амалий машғулот­ларида ҳамда ўқув устахонасида ўтказиладиган амалиётларда гуруҳ ўқувчилари иккита кичик гуруҳга бўлинади.

36. Ишчи ўқув режаларини тузишда касб-ҳунар таълими муассасала­ри­нинг педагогик кенгашлари қарорлари билан намунавий ўқув режаларда кўрсатилган миқдор доирасида умумий соатлар ҳажмидан чиқмаган ҳолда бўлимлар учун ажратилган соатлар миқдорига, шунингдек, ўқув режасидаги фанларни ўқитиш кетма-кетлигига ўзгартириш киритиш мумкин.  

6-§. Касб-ҳунар таълими тизими касблари ва мутахассисликларининг 

таълим стандартлари тузилмаси

37. Касб-ҳунар таълими тизими касб(мутахассислик)лари таълим стандартлари мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эқтиёжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлар таъриф-малака маълумотнома­ларига мувофиқ ҳолда касбий таълимнинг пировард мақсадларини, касб тавсифини, таълим дастурини ўзлаштириш даражасига қўйилдиган талабларнинг зарурий минимуми, битирувчининг касбий компетенцияларини, ўқув юкламалари ҳажмини ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.

38. Касб-ҳунар таълими тизими касб (мутахассислик)лари таълим стандарти таркибий қисмлари:

а) зарварақ (титул варағи);

б) мундарижа;

в) қўлланиш соҳаси;

г) норматив ҳужжатлар;

д) таърифлар;

е) касб (мутахассислик) таълим стандар­тининг мақсади ва вазифалари;

ж) касб (мутахассислик)нинг тавсифи:

з) таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар;

и) таълим дастурини ўзлаштиришда билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар;

к) таълим дастурининг мазмунига қўйила­ди­ган талаблар;

л) касбий таълим дастурининг компонентлари ва ўқув режаси;

и) касб (мутахассислик) таълим стандартининг бажарилишини назорат қилиш.

39. Касблар ва мутахассисликлар таълим стандартлари, ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш учун Марказ, касб-ҳунар коллежлари ва тегишли вазирликлар ва идораларнинг тажрибали мутахассислари таркибидан муаллифлар жамоаси шакллантирилади. Муаллифлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Марказ томонидан белгиланади ва амалиётга жорий этилади.

5-боб. Касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини

жорий этиш тартиби

39. Давлат таълим стандартини жорий этиш, мувофиқлаштириш, унга методик раҳбарлик қилиш ва унинг мақбул даражасини таъминлаш Марказ томонидан амалга оширилади.

Давлат таълим стандарти Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.

40. Мамлакат худудларидаги иқтисодиёт соҳалари ва тармоқ­ларининг таклиф ва талаблари асосида янгидан киритилаётган касблар ва мутахассисликлар таълим стандартларини тасдиқлаш касб ёки мутахассисликнинг бир ўқув цикли давомида ўтказиладиган амалий-педагогик тажриба-синов ишлари муваффақиятли якунланиб, тажриба-синов натижаларига ижобий эксперт баҳо берилгач амалга оширилади.

41. Касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Марказ томонидан амалга оширилади.

6-боб. Касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари талабларига

риоя этилишини назорат қилиш

 

42. Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази томонидан қуйидаги кўринишларда амалга оширилади:

давлат таълим стандарти асосида касб-ҳунар таълими муассасаларида битирувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларга баҳо бериш;

ўқув режа ва дастурларни таҳлил қилиш;

таълим муассасасида фойдаланиладиган педагогик технологияларни таҳлил қилиш.

43. Назорат қилишнинг бош вазифаси давлат таълим стандартининг бузилишини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилишдир.

44. Давлат таълим стандарти талабларининг бузилганлиги учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим муассасаси раҳбариятига юкланади.

45. Касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилишнинг турлари қуйидагилардан иборат:

ички назорат –касб-ҳунар таълими муассасаси томонидан амалга оширилади ва касб-ҳунар таълимини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган ўқувчиларнинг билим савияси кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади;

ташқи назорат – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади;

давлат–жамоат назорати – таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ва у билан келишилган ҳолда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кадрларга талабгорлар томонидан амалга оширилади;

якуний давлат аттестацияси –  Касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Умумий таклифлар

1346