ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5245 Центральный банк Республики Узбекистан 27/07/2019 10/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-5245

 

 

 

 

 

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил
28 апрелдаги 16/21-сон қарори билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 530-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Раиси

                      

               М.Б. Нурмуратов

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил ___ __________ даги

____/___-сонли қарорига

ИЛОВА

 

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 79-банднинг иккинчи хатбошидаги “ички ишлар органининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 159-банднинг иккинчи хатбошидаги “ички ишлар органлари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 170-банднинг биринчи хатбошидаги “ички ишлар органи ходими” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ходими” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 176-банднинг иккинчи хатбошидаги “ички ишлар органи ходими” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ходими” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 340-банднинг биринчи хатбошидаги “ички ишлар органи ходими” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ходими” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

Умумий таклифлар

175