ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
524 Сариасийский Центр содействия занятости 18/09/2018 03/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-524

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 965-сонли қарорига асосланиб, тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни иш билан бандлигини ошириш мақсадида,

 

Қ А Р О Р         Қ И Л А М А Н:

 

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар рўйхатдаги ишловчилар сони 20 кишидан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиқиб ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 222 та иш ўринлари банд қилинганлиги, жумладан:

Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 30.6 фоиз (68 киши);

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 48.1фоиз (107 киши);

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 8.1 фоиз (18 киши);

Ногиронлар учун 2.2 фоиз (5 киши);

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза килиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган Пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2.2  фоиз (5 киши);

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд карорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 6.3 фоиз (14 киши);

Одам савдосидан жабирланган шахслар учун 2.2 фоиз (5 киши) миқдорида иш ўринлари захираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофик тасдиклансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

3. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган корхонада иш ўринлари банд қилиб куйиладиган касблар ва лавозимлар тўғрисидаги маълумотни шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазата муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ушбу қарор иловасида кўрсатилган корхона ва ташкилотларни мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб кўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона ва ташкилотлар учун Конунда назарда тутилган имтиёзлар белгилансин.

6. Бандликка кўмаклашиш маркази директори (А.Қурбонов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни иловасида кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва назоратни таъминласин.

7. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб 2019 йил 1 январ кунидан кейин кучга кириши белгилансин.

8. 2019-йил 1-январдан Сариосиё туман ҳокимининг 2017-йил
30 сентябрдаги 1815-сонли қарори бекор қилинсин.

9. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Э.Ҳасанов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими :                                       А.Ч.Жўраев

Умумий таклифлар

649