ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
515 Хокимият города Ханабад 18/09/2018 08/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Хонобод шахар хокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳира қилиш тўғрисида" карор лойихаси
ID-515

ЛОЙИҲА

А Н Д И Ж О Н  В И Л О Я Т И  Х О Н О Б О Д  Ш А Ҳ А Р  Ҳ О К И М И Н И Н Г
Қ А Р О Р И № ______-Қ

«____»________2018 йил                                           Хонобод шаҳри.


Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат
бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш 
ва заҳира қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 авгусдаги 186-сон ҳамда 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018 йил 
24 августдаги 01-07/231-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.
2. Шаҳардаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган 
ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини назорат қилиш бўйича шахар комиссиясининг таркиби 1-иловага, ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳира қилиш миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига:
Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг 2-иловада кўрсатиб ўтилган тоифалари учун ажратилган иш жойларида ҳодимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажарилишини таъминлайдиган меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат қонунчилиги бўйича қисқартирилган иш соатлари ва қўшимча меҳнат таътилларини ташкил қилиш;
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 
20 августдаги 186-сон ҳамда 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган тартибда барпо этилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
4. Шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ф.Хотамов:
Бир ҳафта муддатда мазкур қарор иловасида белгиланган корхона, ташкилот ва муассасаларга банд қилиб қўйилиши лозим бўлган иш ўринлари сони юзасидан шаҳар ҳокимлигига ахборот такдим этиш;
шаҳардаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган 
иш жойларининг меҳнат шароитларига мос келиши устидан назорат олиб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Шаҳар «Хонаобод садоси» газетаси мухаррири (Х.Мўминова)га техник кўрикни ўтказиш қоидалари ва жадвалини, шунингдек мазкур қарорнинг мазмун мохиятини газета саҳифаларида кенг оммага етказиш ҳамда шахар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.
6. Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги 564-қ сонли қарори 
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ушбу қарор расмий эълон қилиниб, 2018 йил 1 январь кунидан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тўйчиев, шаҳар ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ф.Хотамов зиммасига юклатилсин.


Шахар ҳокими                    М.Мамадалиев

Шаҳар ҳокимининг 
«____»___________2018 йилдаги

_____-Қ сонли қарорига
1-илова

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйишни назорат қилиш 
бўйича  комиссиясининг

Т А Р К И Б И


1
    М.Тўйчиев    
-    Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

2
    Ф.Хотамов    
-    Шаҳар Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори  комиссия раисининг ўринбосари
А Ъ З О Л А Р И

1.    
Б.Джалолов    
-    
Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси

2.    
МФЙ раислари
    
-    
ҳудудлар бўйича

3.    
А.Абаржонова    
-    
Шаҳар Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош матахассиси

4.    
Д.Дилшодов    
-    
Шаҳар Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази          ДМҲ инспектори

5.    
Н.Собитов    
-    
Шаҳар Статистика бўлими бошлиғи


        Рўйҳат тузувчи:
Шаҳар ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси        
Р.С.Мадазимов

 

                                Хонобод шаҳар хокимининг         
                                "_____" ____________2018 йил кунги №_________сонли қарорига        
                                        2-илова
"2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Хонобод шаҳри бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд 
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  "                                        
МАЪЛУМОТ                                        
                                        
№    "Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати 
(корхона ва ташкилотларнинг номи)"    "Штат 
жадвали бўйича ходимларининг умумий 
сони"    Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони      шу жумладан:                        
                14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони    Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони    Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони    Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони    Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони    Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони    Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1    Андижон ГЭС давлат корхонаси    52    5,0    0,5    2,5    0    2    0    0    0,0
2    Андижон ГЭС 2 давлат корхонаси    40    4,0    1,5    1    0    1,5    0    0    0,0
3    Сув омборидан фойдаланиш бошқармаси    137    12,5    3    3    0    5    0    1    0,5
4    Шахар тиббиёт бирлашмаси    445    44,0    11    16    2    10    2    3    0,0
5    Илхомжон Иномжон текстил МЧЖ    80    8,0    2    4    0    2    0    0    0,0
6    Саноат ва транспорт коллежи    35    3,5    1    1    0    1,5    0    0    0,0
7    Педогогика Ижтимоий Иқтисодиёт коллежи    32    3,0    1    1    0    1    0    0    0,0
8    Компыютер технологиялари коллежи    30    3,0    1    1    0    1    0    0    0,0
9    Шахар Ободонлаштириш бўлими    163    16,0    4    3    1    6    0    1    1,0
10    ДСЭНМ    50    5,0    2,5    1    0    1,5    0    0    0,0
11    1-мактаб    82    8,0    3    1    1    3    0    0    0,0
12    2-мактаб    85    8,5    3    1,5    1    3    0    0    0,0
13    3-мактаб    35    3,5    1    1    0    1,5    0    0    0,0
14    4-мактаб    66    6,5    2    1,5    1    2    0    0    0,0
15    5-мактаб    32    3,0    1    1    0    1    0    0    0,0
16    6-мактаб    29    3,0    1    1    0    1    0    0    0,0
17    9-иқтисослаштирилган мактаб    32    3,0    1    1    0    1    0    0    0,0
18    Сув окава бошкармаси    24    2,5    1    0,5    0    1    0    0    0,0
19    Андижонкабель кўшма корхонаси    1346    132,0    15    45    5    53    2    10    2,0
20    УзКодже қўшма корхонаси    1400    140,0    10    60    5    51    2    10    2,0
21    8-сон БМСМ    44    4,0    2    1    0    1    0    0    0,0
22    Ўзсаноат қурилиш банки Шахар филиали    36    3,5    2    0,5    0    1    0    0    0,0
23    Халқ банки Шахар филиали    29    3,0    1    1    0    1    0    0    0,0
24    Хонобод Электор тармоқлар бўлими    25    2,5    0,5    1    0    1    0    0    0,0
25    Давлвт Солиқ инспексияси    34    3,5    1    1    0    1,5    0    0    0,0
26    1-сонли мактабгача таълим муасасаси    48    4,5    2    1,5    0    1    0    0    0,0
27    2-сонли мактабгача таълим муасасаси    17    1,5    0,5    0    0    1    0    0    0,0
28    4-сонли мактабгача таълим муасасаси    24    2,5    1,5    0    0    1    0    0    0,0
29    6-сонли мактабгача таълим муасасаси    54    5,5    2,5    1    0    2    0    0    0,0
30    5- сонли мактабгача таълим муассасаси     42    4,0    1    1    0    2    0    0    0,0
31    БУСМ    36    3,5    1,5    0,5    0    1,5    0    0    0,0
 

Умумий таклифлар

829