ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5135 Хокимият Риштанского района 25/07/2019 10/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5135

 

“ЛОЙИҲА”

 

 

 

 

 

 

«___» ______  2019  yil                                                                     Rishtоn shahri.

 

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида

 

       Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,25-моддаларига асосан, Риштон туман Ҳалқ таълими бўлимининг 2019 йил 8 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида”ги 227-сонли мурожаатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб  39- бандига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Риштон туман Ҳалқ таълими бўлимининг 2019 йил 8 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида”ги 227-сонли мурожаати қаноатлантирилсин.

2. Туман ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микрохудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳалқ таълими бўлими (Мирзарахимова)га;

    мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш, ҳар бир таълим муассасаларини худуд ва микрохудудларга бириктириш  билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ҳамда белгиланган тартибда бажарилишини назорат қилиб бориш вазифаси юклансин.

4. “Риштон ҳақиқати” газетаси таҳририяти (Йигиталиев), туман ҳокимлиги АКТ ходими (Исмоилов)га;

       мазкур қарор туман газетасида чоп этилсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

 

 

 

5. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кунидан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  Р.Қосимов зиммасига юклансин.

 

 

Туман ҳокими в.в.б                                       С.Солиев

Умумий таклифлар

219