ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5062 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 24/07/2019 07/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-5062

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ–5379-сон “Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

    1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54 ва 01-02/5-20-сон қарори (рўйхат рақами 2675, 2015 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

    2. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.

    Молия вазири                                                                              Д. Кучкаров

       Тошкент ш.,

2019 йил  “___” _________,

         ________-сон

 

     Ички ишлар вазири                                                                   П. Бобожонов

              Тошкент ш., 

 2019 йил  “___” _________, 

            ________-сон

 

    Мудофаа вазири                                                                          Б. Қурбанов

        Тошкент ш.,

2019 йил  “___” _________,

        ________-сон

 

    Фавқулодда вазиятлар вазири в.б.                                         Т. Худайбергенов

         Тошкент ш.,

    2019 йил  “___” _________,

         ________-сон

 

    Давлат хавфсизлик хизмати раиси                                         А. Азизов

         Тошкент ш.,

2019 йил  “___” _________,

         ________-сон

 

     Давлат божхона қўмитаси раиси                                             М. Азимов

         Тошкент ш.,

    2019 йил  “___” _________,

         ________-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,

                                                                                                                                   Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат

хавфсизлик  хизмати ва Давлат божхона

  қўмитасининг

2019 йил “____” ____________ даги

_____, ______, ______, ______,

________ ва _________ -сон қарорига

ИЛОВА

  1. Муқаддимадагиэнг кам иш ҳақининг” деган сўзлар “пенсияни ҳисоблашнинг базавий” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 3-банддагиэнг кам иш ҳақи” деган сўзлар “пенсияни ҳисоблашнинг базавий” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  3. 6-банддаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “пенсияни ҳисоблашнинг базавий” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  4. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “пенсияни ҳисоблашнинг базавий” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  5. 4-бобнинг номидаги, 12, 13, 14, 15, 18, 19-бандлардаги “Миллий хавфсизлик хизмати” деган сўзлар “Давлат хавфсизлик хазмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  6. 1-иловада:

     номидаги “энг кам иш ҳақининг” деган сўзлар “пенсияни ҳисоблашнинг базавий” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

    1-позициядаги “энг кам иш ҳақининг” деган сўзлар “пенсияни ҳисоблашнинг базавий” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. 2-илованинг номидаги энг кам иш ҳақининг” деган сўзлар “пенсияни ҳисоблашнинг базавий” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.

 

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси қўмондони                                 Б. Ташматов

2019 йил “____”__________

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Давлат хавфсизлик

хизматининг раиси в.б.                                                 Б. Ташматов

2019 йил “____”__________

Умумий таклифлар

251