ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
5055 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 24/07/2019 07/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-5055

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

                                                                                                                                                        ҚАРОРИ 

“Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ–5597-сон “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати
ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

    1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

    2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Молия вазири                                                                                Д. Кучкаров

               Тошкент ш.,

     2019 йил “___” _______,

               ______-сон

 

    Ички ишлар вазири                                                                      П. Бобожонов

              Тошкент ш.,

      2019 йил “___” _______,

                ______-сон

 

     Мудофаа вазири                                                                             Б. Қурбанов

            Тошкент ш.,

      2019 йил “___” _______,

              ______-сон

 

     Фавқулодда вазиятлар вазири в.б.                                            Т. Худайбергенов

               Тошкент ш.,

        2019 йил “___” _______,

               ______-сон

 

   Давлат хавфсизлик хизмати раиси                                           А. Азизов

            Тошкент ш.,

      2019 йил “___” _______,

            ______-сон

 

    Давлат божхона қўмитаси раиси                                               М. Азимов

             Тошкент ш.,

       2019 йил “___” _______,

              ______-сон

Ўзбекистон Республикси Молия вазирлиги, Ички

ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулотда

вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва

Давлат божхона қўмитасининг
2019 йил “____” __________ даги
____, ____, ____, ____, ____ ва ____ - сон қарорига ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

     1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 30 мартдаги 27, 26, 2, 84, 126, 01-02/5-31-сон “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 183-модда).

  2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 31 августдаги 66, 30, 10, 227, 98, 01-02/5-27-сон “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2222-1, 2012 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 472-модда).

    3.  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 28 январдаги 5, 2, 1, 1, 2, 01-02/5-02-сон “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2222-2, 2014 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 7-сон, 75-модда).

    4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 13 мартдаги 27, 7, 8, 2, 37, 01-02/5-13-сон “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2222-3, 2017 йил 3 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 234-модда).

    5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 9 августдаги 120, 3/1-6-1199, 24, 7, 95, 01-02/5-33-сон “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2222-4, 2017 йил 17 августь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 869-модда).

Умумий таклифлар

320