ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4977 Министерство юстиции Республики Узбекистан 23/07/2019 21/08/2019 6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида кадрлар тайёрлашни тубдан такомиллаштириш тўғрисида
ID-4977

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида кадрлар тайёрлашни тубдан такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5700-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрларни тайёрлаш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини ошириш, кадрларни маҳалла бошқаруви жараёнига мақсадли қайта тайёрлаш ҳамда маҳаллани ўрганишга доир тадқиқотларни мувофиқлаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кадрларини тайёрлаш институтини (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари штат бирлиги ва молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақланган ҳолда Институтнинг юридик шахс ҳисобланадиган ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда ҳудудий филиаллар деб юритилади) сифатида қайта ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

замонавий шароитларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

маҳаллий бошқарув ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалиётга йўналтирилган билимларни, шунингдек давлат ва ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сифатли ижро этиш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш;

ўқув жараёнига замонавий таълим технологияларини татбиқ этган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларида таҳлилий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ҳудудларда юзага келган муаммоларни таҳлил қилиш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни қўллаш ва талқин қилиш қобилятини ривожлантиришга қаратилган интерфаол машғулотларни мунтазам ўтказиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларида фаолиятни режалаштириш ва иш режалари (“йўл хариталари”)ни сифатли бажариш кўникмаларини шакллантириш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ҳамда ўқув-амалий семинарлар жараёнида аниқланган муаммолар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятини такомиллаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини жорий этишга қаратилган фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек маҳаллани ноёб тузилма сифатида ўрганишга йўналтирилган тадқиқотларни мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ҳудудий филиалларни ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаб бориш.

4. Қуйидагилар:

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кадрларини тайёрлаш институтининг тузилмаси
1-иловага;

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кадрларини тайёрлаш институтининг ҳудудий филиаллари тузилмаси 2-иловага;

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кадрларини тайёрлаш институтининг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент давлат юридик университети ректорига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ходимларнинг белгиланган штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Институт ва ҳудудий филиаллар тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилаб қуйилсинки:

Институт Тошкент давлат юридик университетининг таркибий бўлинмаси – юридик шахс мақомига эга таълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳри ва бланкларига, мустақил балансига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобрақамларга эга бўлади;

Институтга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;

Институт директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари

ва моддий рағбатлантириш бўйича олий таълим муассасаси ректорига, директор ўринбосарлари ва ҳудудий филиаллар раҳбарлари эса – олий таълим муассасаси проректорига тенглаштирилади.

Ҳудудий филиалларни Тошкент давлат юридик университети ректори тавсиясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раҳбар бошқаради.

6. Белгилансинки:

а) Институтда қайта тайёрлаш ва малака ошириш қуйидаги дастурлар бўйича амалга оширилади:

қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, касбий кўникма

ва малакаларни такомиллаштириш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги тизимли камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган дастурлар бўйича, давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган ҳолда малака ошириш;

олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни “фуқаролик жамияти” юридик мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш кундузги таълим шаклида махсус олти ойлик дастур бўйича белгиланган намунадаги диплом берилган ҳолда амалга ошириш;

б) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда республика кенгаши деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари (кейинги ўринларда ҳудудий кенгашлар деб юритилади), Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (кейинги ўринларда “Маҳалла” фонди деб юритилади), Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳамда туманлар

ва шаҳарлар бўлинмалари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлимлар юритилади), шунингдек ҳудудий филиалларнинг раҳбар ва педагог ходимлари Институтда, фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари эса ҳудудий филиалларда малака оширади;

в) белгиланган даврийликка мувофиқ республика ва ҳудудий кенгашлари, “Маҳалла” фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари, ҳудудий филиалларнинг ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари (кейинги ўринларда тингловчилар деб юритилади) малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш давлат грантлари асосида амалга оширилади;

г) малака оширишнинг тасдиқланган жадвалига киритилган ва ўқишга йўлланган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ўқиш даврида сақлаб қолинади;

д) малака ошириш ва қайта тайёрлаш учун юборилган бошқа ҳудудда яшайдиган тингловчиларга тўланадиган суткалик пул ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфланган харажатлар уларни юбораётган томон ҳисобидан республика доирасида хизмат сафарлари учун ўрнатилган тартиб ва миқдорларда қопланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, республика кенгаши ва Тошкент давлат юридик университетининг қуйидаги тартибни ўрнатиш бўйича таклифлари маъқуллансин:

а) Институт фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш соҳасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий

ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади, тадқиқотлар натижалари амалиётга татбиқ этилишини таъминлайди;

б) малака оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этади ва курслардан муваффақиятли ўтган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади;

в) малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан муваффақиятли ўтмаган республика ва ҳудудий кенгашлари, “Маҳалла” фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари бир йил муддат ичида пуллик асосда ўз ҳисобидан такрорий қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиши шарт;

г) республика кенгаши тавсиялари асосида республика ва ҳудудий кенгашлари, “Маҳалла” фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг олий ноюридик маълумотга эга бўлган ходимлари:

Институтда қайта тайёрлаш дастури бўйича ўқишга белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда давлат гранти асосида танловсиз қабул қилинади;

Институтда қайта тайёрлаш дастури бўйича ўқишни тамомлагандан сўнг республика ва ҳудудий кенгашлари, “Маҳалла” фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини оладилар;

д) юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган, белгиланган намунадаги диплом олган ва камида уч йил ишлаб берган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади;

е) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) кесимида махсус ажратилган ўринларга ҳудудий кенгашлари берадиган тавсиялари асосида:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида кўп йиллардан бери яшаб келаётган, хулқи намунали бўлган, жамоат ва давлат ишларида фаол қатнашиб келаётган, хусусан ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳалланинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш бўйича самарали ишларни амалга ошираётган, ибратли оилалар, шунингдек кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларига танловсиз ўқишга қабул қилинадилар;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш давлат гранти асосида ташкил этилади ёхуд “Маҳалла” фонди томонидан қопланади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларига ўқишга қабул қилинганлар ўқишни битирганидан сўнг республика ва ҳудудий кенгашлари, “Маҳалла” фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини оладилар;

ж) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб уч йил ишлаб берган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежлари битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши йўлланмалари асосида Тошкент давлат юридик университетига кириш тест синовларисиз, якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали тўлов-контракт асосида бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ўқишни тамомлаганидан сўнг белгиланган тақсимотга мувофиқ беш йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли;

з) Институт ва ҳудудий филиаллар ходимларига ушбу қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Тошкент давлат юридик университетининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорлари татбиқ этилади;

и) малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари, шунингдек илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар мутахассислари ва бошқа мутахассислар жалб этилганда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соатбай ҳақ тўлаш тартиби асосида белгиланган миқдорнинг 200 фоизигача оширилиши мумкин бўлган миқдорда амалга оширилади;

к) Институт ходимларига мартаба даражалари ва узоқ йиллик хизмати учун устама ва қўшимча тўловлар тўлаш бўйича харажатларни давлат бюджети маблағлари ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштириш орқали Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражалари қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.

8. Институтнинг Васийлик кенгаши 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Белгилансинки, Васийлик кенгаши Институтнинг ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашади, жумладан:

манфаатдор ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш учун Институтнинг молиялаштирилишини таъминлайди;

Институт ходимларининг меҳнат шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича чораларни кўради;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ривожланишига кўмаклашувчи янги шакл, дастур ва истиқболли ташаббусларни, илмий ишланмалар натижаларини қонун ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали жорий этишда қўллаб-қувватлашни амалга оширади;

ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шериклик келишувлари тузилиши ва уларни рўёбга чиқаришда мувофиқлаштиришни амалга оширади;

таълим соҳасида халқаро ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашади.

9. Тошкент давлат юридик университети:

малака ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини инобатга олган ҳолда тасдиқланишини ва доимий равишда янгилаб борилишини;

ўқитишнинг замонавий шакл ва методларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёни ташкил этилишини таъминласин;

ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, тингловчиларни глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чораларини кўрсин.

10. Қуйидагилар Институт ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

“Маҳалла” фонди маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағлари;

шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишлар, таълим ва бошқа хизматлардан тушадиган тушумлар;

тўлов-контракт асосида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш учун олинадиган маблағлар;

хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, тўлов-контракт асосида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш учун олинган маблағлар, таълим ва бошқа хизматлардан тушадиган тушумлар Институт томонидан тўлалигича ва мустақил равишда сарфланади.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда:

Институт ва ҳудудий филиаллар уставлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек улар давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Институт ва ҳудудий филиаллар штат жадвали ва харажатлари сметаси белгиланган тартибда тасдиқланишини;

ҳудудий филиалларнинг ходимларини адлия органлари ва муассасалари учун белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиб, Институт ва ҳудудий филиалларни замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бошқарув ва бошқа кадрлар билан тўлдирилишини;

манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритилишини таъминласин.

12. Институт:

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига;

б) қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистик маълумотлари;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникация соҳасини мониторинг қилиш маркази бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами;

хорижий матбуот обзорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг таҳлилий ахборотлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари, мажбурий тарзда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.

13. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг Институт ва худудий филиаллар ходимлари учун Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан белгиланган тариф ставкасининг 200 фоизигача миқдорда устамалар белгилаш мақсадида моддий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларига розилик берилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Институт ва ҳудудий филиалларнинг:

замонавий ахборот-телекоммуникация воситалари билан жиҳозланиши ва доимий равишда Интернет тармоғига уланишини ҳамда белгиланган тартибда зарур телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминланишини;

масофавий таълимни жорий этиш ҳамда тренинглар ўтказиш учун видеоконференция тизими билан таъминланишини;

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фонди ва Тошкент давлат юридик университети Ахборот-ресурс марказига доимий равишда электрон уланишини ташкил этсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Институтга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасида фаолият юритаётган халқаро ва хорижий ташкилотлар, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантиришда ҳар томонлама кўмаклашсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2019 йилда Институт ва ҳудудий филиаллар фаолиятини ташкил этиш ва уларни сақлаш, шунингдек автотранспорт воситалари, мебель, ўқув ҳамда масофавий таълим учун зарур жиҳозлар, компьютер техникаси билан таъминлаш юзасидан асосланган ҳисоб-китоблари бўйича зарур бюджет маблағларини ажратсин;

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Институт ва ҳудудий филиалларни сақлаш харажатлари учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин;

Институтга иккита енгил, шу жумладан битта шахсан бириктирилган автотранспорт воситаси ва ҳудудий филиалларга биттадан автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Институтнинг фаолияти учун зарур бўлган бино (маъмурий ва ўқув хоналари, кутубхона, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш зали, ётоқхона) ажратилишини таъминласин.

18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий филиалларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудий филилалларни жойлаштириш чораларини кўрсинлар.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–2050-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.С. Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил «___» ________ ПҚ–_____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

кадрларини тайёрлаш институтининг

ТУЗИЛМАСИ

Ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

Илмий, таҳлилий ва услубий адабиётлар тайёрлаш бўлими

Институт ходимларининг жами чекланган сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

Директорнинг ўқув ишлари

бўйича ўринбосари

Директор

Таълим жараёни мониторинги ва сифатини баҳолаш бўлими

Маҳалла фаолиятига оид тадқиқотларни

мувофиқлаштириш бўлими

Ахборот-ресурс маркази

Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

Бухгалтерия

Бош юрисконсульт

Девонхона ва архив

Кадрлар бўлими

Васийлик кенгаши

Кенгаш

Ахборот технологияларини жорий қилиш ва масофавий ўқишни ташкил этиш бўлими

Матбуот котиби

Эксплуатация-хўжалик

бўлими

Кафедралар

Халқаро ҳамкорлик

ва инновациялар бўлими

Институтнинг ҳудудий

филиаллари

14

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил «___» ________ ПҚ–_____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

кадрларини тайёрлаш институтининг ҳудудий филиаллари

ТУЗИЛМАСИ

Раҳбар

Бухгалтерия

Юрисконсульт

Кадрлар бўлими

Ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосар

Ўқув-услубий ва ташкилий масалалар бўлими

Таълим жараёни мониторинги ва сифатини баҳолаш бўлими

Кафедралар

Филиал ходимларининг жами чекланган сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

Эксплуатация-хўжалик

бўлими

Илмий ва услубий адабиётлар тайёрлаш бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил «___» ________ ПҚ–_____-сон қарорига

3-ИЛОВА

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

кадрларини тайёрлаш институтининг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул

ижрочилар

I. Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кадрларини

тайёрлаш институти (кейинги ўринларда – Институт) фаолиятини ташкил этиш

1.

Институт ва унинг ҳудудий филиалларининг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек уларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 сентябрга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),
ТДЮУ (Каньязов)

2.

Институт ва унинг ҳудудий филиалларининг штат жадвали ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 августга қадар

Молия вазирлиги (Ишметов),

Адлия вазирлиги (Каньязов)

3.

Институт Кенгаши таркибини тасдиқлаш, унинг таркибига Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда – Республика кенгаши) вакилларини киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 сентябрга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),
Республика кенгаши (Жавлонов)

4.

Ҳудудий филилларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда Институт ва ҳудудий филиалларни замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бошқарув ва бошқа кадрлар билан тўлдиришни таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 октябрга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),
Республика кенгаши (Жавлонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

5.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил

1 сентябрга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

6.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг тавсия асосида қабул қилиш ва битиргандан кейин ишлаб беришни амалга ошириш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил

1 декабрга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

7.

Институтнинг ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2019 йил

1 сентябрга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

II. Институтнинг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш

8.

Институтнинг фаолияти учун зарур бўлган бино (маъмурий ва ўқув хоналари, кутубхона, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш зали, ётоқхона) ажратиш.

Амалий

чора-тадбирлар

2019 йил

1 сентябрга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

9.

Институтга ажратилган бино ва иншоотларнинг капитал таъмирлаш ва реконструкция қилинишини, шунингдек  мебель, ўқув ҳамда масофавий таълим учун зарур жиҳозлар, компьютер ва оргтехникаси, ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа жиҳозлар билан таъминлашни ташкил этиш.

Амалий

чора-тадбирлар

2019 йил

1 сентябрга қадар

Бюджет маблағлари,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари, ҳомийларнинг маблағлари

Молия вазирлиги (Ишметов),

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

10.

Институтнинг расмий Интернет сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 октябрга қадар

ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари

ТДЮУ (Каньязов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

11.

Ўқув муассасасининг ихтисослиги ва таълим олувчиларнинг яшаши учун шароит яратиш заруриятини инобатга олган ҳолда моддий-техник жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2019 йил

1 августга қадар

Бюджет маблағлари,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари, ҳомийларнинг маблағлари

Молия вазирлиги (Ишметов),

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

12.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига, ТДЮУ Ахборот-ресурс маркази фонди ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий ва узлуксиз равишда уланишни ташкиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 октябрга қадар

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари, ҳомийларнинг маблағлари

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (Тешабаева),
ТДЮУ (Каньязов)

13.

Институтнинг ички локал тармоғини яратиш, Интернет тармоғига уланиш тезлиги камида 200 Мб/с бўлган мустаҳкам алоқани таъминловчи провайдерлар билан шартнома тузиш, сервер ва компьютерлар учун антивирус дастурий таъминотини ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 сентябрга қадар

Бюджет маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Молия вазирлиги (Ишметов)

14.

Институт ва унинг ҳудудий филиалларини замонавий ахборот-телекоммуникация воситалари билан жиҳозлаш, белгиланган тартибда Институтни зарур телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминлаш.

15.

Институтни масофавий таълимни жорий этиш ва тренинглар ўтказиш учун видеоконференция тизими билан таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 ноябрга қадар

16.

Институтга иккита енгил, шу жумладан битта шахсан бириктирилган автотранспорт воситаси ва ҳудудий филиалларга биттадан автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 октябрга қадар

Бюджет маблағлари

Молия вазирлиги (Ишметов),

Адлия вазирлиги (Каньязов)

III. Институтнинг ўқув-методик фаолиятини ташкил этиш

17.

Малака ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2019 йил

30 августга қадар

ТДЮУ (Каньязов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

18.

Институтда таълим олувчиларнинг билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 сентябрга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

ТДЮУ (Каньязов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

19.

Олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни «фуқаролик жамияти» юридик мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил

1 сентябрга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

ТДЮУ (Каньязов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

20.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежлари битирувчиларини Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши йўлланмалари бўйича ТДЮУга ўқишга қабул қилиш ва битиргандан кейин ишлаб беришни амалга ошириш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

1 мартга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

ТДЮУ (Каньязов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

21.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан тўлдириш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 августга қадар

Бюджет маблағлари,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари, ҳомийларнинг маблағлари

Адлия вазирлиги (Давлетов),

ТДЮУ (Каньязов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (Тешабаева)

Республика кенгаши (Жавлонов)

22.

Ўқув муассасаси ихтисослигини инобатга олган ҳолда фанлар бўйича ўқув ва бошқа адабиётларни тайёрлаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

31 декабрга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Республика кенгаши (Жавлонов)

IV. Институтнинг маънавий-маърифий фаолиятини ташкил этиш

23.

Институт ва ҳудудий филиаллар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Тадбирлар дастури

2019 йил

1 сентябрга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Республика кенгаши (Жавлонов),
Маданият вазирлиги (Сайфуллаев)

24.

Таълим олувчиларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2019 йил

1 сентябрга қадар

ТДЮУ (Каньязов),
Республика кенгаши (Жавлонов)

Изоҳ: тегишли ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солиш соҳаси ва предметидан келиб чиққан ҳолда, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар тури ўзгартирилиши, шунингдек ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил «___» ________ ПҚ–_____-сон қарорига

4-ИЛОВА

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кадрларини

тайёрлаш институтининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раиси, Васийлик кенгаши раиси

Ш.С. Жавлонов

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

Р.С. Қосимов

Ўзбекистонт Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

Қ.Қ. Қуранбаев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси

Р.Қ. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

И.У. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

А.К. Кадиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Ш. Жалилов

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси раиси

Е.С. Каньязов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори

лавозимига кўра

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кадрларини тайёрлаш институтининг директори

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Умумий таклифлар

532