ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4931 Министерство юстиции Республики Узбекистан 20/07/2019 04/08/2019 68

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4931

Сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтини самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, нотариал хизматлар кўрсатилишининг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, хусусан хусусий мулк эгалари
ўз мулкларини эркин тасарруф этишда, улардан фойдаланишида ортиқча бюрократик тўсиқлар ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича яна бир қатор мақсадли вазифалар амалга оширилиши замон талабларидан бири бўлиб қолмоқда.

Нотариат институтини рақамлаштирилган моделига ўтказиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнларини тубдан соддалаштириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳисобга олиб:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан нотариат соҳасини тартибга солиш мақсадида “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилганлиги ва унда қуйидаги имкониятлар шаклланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

барча нотариал ҳаракатлар тизим орқали онлайн тарзда мониторинг қилиниши, ноқонуний фаолиятнинг тизим орқали тўхтатилиши ҳамда фуқароларнинг шахсини замонавий текшириш усулларининг қўлланилиши;

нотариал ҳаракатларнинг электрон тизимда мажбурий қайд этилиши
ва ҳар бир ҳужжатга такрорланмайдиган махсус рақам берилиши, шу орқали суиистеъмолчиликларнинг олди олиниши;

бажарилган нотариал ҳаракатлар ягона электрон базада қайд қилиниши
ва шу билан сохта нотариал ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини олди олиниши ва ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар тарихи сақланиши;

мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб нотариал хизматлар кўрсатишнинг сифати ва тезкорлиги, ходимлар томонидан ўз функционал вазифаларини лозим даражада бажарилиши устидан масофадан назорат қилиниши;

нотариал ҳаракатлар учун тўловларнинг автоматик тарзда ҳисобланиши ва электрон тўловларни ўтказиш имкониятлари билан бирга уларни тасдиқловчи хабарларнинг юборилиш функциялари ҳамда идоралараро ахборот алмашиш электрон тизими йўлга қўйилганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариал фаолият тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш жараёнларини комплекс автоматлаштириш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга оширишга алоқадор давлат органлари билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш мақсадида “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритишга масъул ҳисобланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралари этиб қайта ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралари этиб қайта ташкил этиш адлия органларида нодавлат нотариал идораларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек фаолият юритаётган нотариусларга уларнинг аризаларига асосан нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш орқали амалга оширилади;

тегишли нотариал округда қонун ҳужжатларига мувофиқ етарли миқдордаги нодавлат нотариал идоралари ташкил этилгунига қадар давлат нотариал идоралари ўз фаолиятини давом эттиради;

нодавлат нотариал идоралари нотижорат ташкилоти кўринишидаги муассаса ҳисобланади;

фуқароларни нотариус касбий мажбуриятларини бузиши натижасида етказиладиган зарардан муҳофаза қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанади;

нодавлат нотариал идораларини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.

3. Қуйидагилар нодавлат нотариал идоралари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

нотариал ҳаракатларни амалга оширганлиги учун ундириладиган давлат божи суммасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорида нодавлат нотариал идораларида қоладиган қисми;

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлик, шунингдек нотариатнинг фаол модели доирасида хизматлар кўрсатилганлик учун олинадиган тўловлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг барча нотариал идоралари нотариусларининг мажбурий аъзолигига асосланган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг асосий вазифа
ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

нотариал идоралари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда уларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

низоларни олдини олувчи институт сифатида нотариатнинг ролини мустаҳкамлаш, нотариуслик касби нуфузини ошириш, нотариусларнинг касбий тайёргарлиги ва малака оширишини, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталанишини ташкил этиш;

ягона нотариал амалиётни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, нотариал идоралари фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш
ва ўрганиш, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам кўрсатиш;

аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш;

нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари билан муносабатларда, шунингдек судда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;

нотариуслар томонидан қонун ҳужжатларига, касб этикаси қоидаларига ва касб мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда уларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига таклиф киритиш.

5. Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси:

нотариал идоралари нотариусларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади;

нотариусларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида фаолият кўрсатади;

нотариал идоралари нотариусларининг палатага кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариал палата билан ҳамкорликда:

нодавлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устида тизимли ва қаттиқ назоратни ўрнатсин;

уч ой муддатда мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб ҳамда нодавлат нотариал идоралари фаолиятини ҳар томонлама тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. 2020 йил 1 январдан мол-мулклар билан боғлиқ битимларни нотариал расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бекор қилинсин:

а) уй-жойни бошқа шахсга ўтказишда (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента ва умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш), гаровга (ипотекага) қўйишда, ижарага (арендага), текин фойдаланишга беришда:

уй-жойда доимий рўйхатда турувчи мулкдор бўлмаган шахсларнинг розилигини олиш;

хусусийлаштирилган уй-жой мулкдори оиласининг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг ҳамда хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилигини олиш;

қурилиши тугалланмаган уй-жойларни тасарруф этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рухсатини олиш;

б) мол-мулкларни ижарага (арендага), текин фойдаланишга беришда:

васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган битимлар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатини олиш;

гаров нарсасидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишда гаровга олувчининг розилигини олиш.

9. Қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинсин:

2019 йил 1 октябрдан – транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она,
эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш тўғрисидаги ишончномани;

2020 йил 1 январдан – юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, янги кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича лизинг, гаров (ипотека) шартномаларини. Бунда, гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва ечишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда банк ва бошқа кредит ташкилотларига мазкур бандда назарда тутилган гаров (ипотека) шартномалари доирасида тақиқ қўйиш ва ечиш имкониятларини яратиш бўйича чоралар кўрсин.

10. 2020 йил 1 январдан қуйидаги нотариал ҳаракатлар жорий этилсин:

фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш (гувоҳларни сўроқ қилиш, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш, экспертиза тайинлаш, интернет тармоғидаги далилларни таъминлаш);

фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариши;

яратилган муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаши. Бунда тақдим этилган ҳужжатнинг тасдиқланган бир нусхаси нотариал идорада, иккинчи нусхаси муаллифда сақланади ва низо келиб чиққан вақтда муаллифлик ва турдош ҳуқуқ эгасини аниқлашда асос ҳисобланади.

11. 2020 йил 1 январидан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар учун қарздорликни фақат Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилган ҳолда коммунал ташкилотлардан бундай қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш талаби бекор қилинади;

битимлар бўйича тарафларнинг тўлов мажбуриятларини бажариши ихтиёрий равишда нотариус депозити орқали амалга оширилади. Бунда, кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда муайян қарздорликлар аниқланганда уларни тегишли маблағни нотариус депозитига ўтказиш орқали тўлаш ёки уларнинг асослигини текшириш имконияти мавжуд бўлади;

битимларни нотариал тасдиқлашни тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идораларда туриб видеоконференцалоқа режимида амалга ошириши мумкин;

очиқ ахборот тизимига жойлаштирилган нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган юридик ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатнинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлади ва фуқаро тегишли давлат органи ёки мансабдор шахсга мазкур ҳужжатларни қоғоз шаклини тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади;

республика ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ушбу аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар тақдим этилмасдан ноёб рақами орқали очиқ ахборот тизимида уларни текшириш мумкин;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш истагини билдирган шахсга нотариал идорага нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган ҳужжат нусхаларини электрон тармоқ орқали олдиндан жўнатиш йўли билан электрон навбат олиш ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш имконини берувчи хизмат жорий қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёрдамида электрон мурожаат йўллаш орқали идоравий нотариал архивда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг электрон имзо билан тасдиқланган нусхасини олиш имконини берувчи хизмат тақдим этилади.

12. Судларда иш ҳажмини камайтириш ҳамда нотариусларнинг ижро хатларидан фойдаланиш амалиётини янада кенгайтириш мақсадида
2020 йил 1 январдан бошлаб:

а) давлат божини тўлашдаги қуйидаги имтиёзлар бекор қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига берилган палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб суд буйруғини бериш тўғрисида судга даъволар киритилганда, агар улар шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган бўлса;

хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотларига берилган мажбурий бадалларни тўлаш ва коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзларни ундириш бўйича нотариус томонидан ижро хатлари амалга оширилганда.

б) гаров (ипотека) шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда юзага келган қарздорлик нотариусларнинг ижро хатларига асосан сўзсиз ундирилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

а) 2020 йил 1 январгача, эксперимент тариқасида, соҳага замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда камида 2 тадан ва Тошкент шаҳрида камида 5 та нотариал идораларида нотариал идорага келмасдан туриб:

мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлмаган битимларни (ижарага, текин фойдаланишга бериш шартномаларни, бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ишончномаларни), ижро хатларини, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда расмийлаштиришни;

аризаларни (прописка қўйишга розилик, вояга етмаган фарзандни чет элга чиқишга розилик аризаларини ва мажбуриятномаларни) электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда видео конференция орқали расмийлаштиришни жорий этсин;

Бунда, масофадан хизмат кўрсатиш орқали расмийлаштирилган ҳужжатнинг асл нусхасини буюртмачига курьер орқали етказиб бериш имконияти таъминланиши йўлга қўйилсин.

б) эксперимент натижалари асосида 2021 йил 1 январга қадар ушбу амалиётни барча нотариал идораларига татбиқ этиш юзасидан асослантирилган таклифларни киритсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аҳолига кўрсатилаётган давлат ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш сифатини доимий баҳолаб бориш, рейтингларни аниқлаш, шунингдек “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиш орқали давлат хизматлари марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ҳамда нотариал идоралари ходимлари томонидан содир этиладиган суистеъмолликларни аниқлаш мақсадида профессионал консалтинг фирмаларини шартнома асосида жалб қилиш таклифи маьқуллансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги идоравий нотариал архивларда сақланаётган кўчмас мулк ҳуқуқини вужудга келишини назарда тутувчи битимларни рақамли кўринишга ўтказилиши ҳамда ягона электрон нотариал архив фонди шакллантирилишини 2025 йил 1 январга қадар тугатсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

                                                          Ўзбекистон Республикаси

                                                                      Президенти                                                                                                             Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “____” июлдаги ПФ–____-сон Фармонига

илова

 

Нотариат инстититини янада такомиллаштириш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Нотариат соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

  1.  

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

нодавлат нотариал идоралари ҳуқуқий мақоми;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари;

нодавлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини лицензиялаш;

нодавлат нотариал идораларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

нодавлат нотариал идоралари нотариусларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш.

 

Қонун

лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

  1.  

Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божини тақсимлаш миқдорлари ҳамда нотариал округда нотариус лавозимлари сонини белгилаш.

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

  1.  

Айрим турдаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартибини бекор қилиш ҳамда янги турдаги нотариал ҳаракатларни жорий этиш.

 

 

Қонун

лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Марказий банк,

вазирлик ва идоралар

  1.  

Кўчмас мулклар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар учун қарздорликни фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилган ҳолда коммунал ташкилотлардан бундай қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олишни бекор қилиш.

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги,

Мажбурия ижро бюроси,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

  1.  

Нотариал битимларни тасдиқлашда тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш.

Қонун

лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотларига давлат божи бўйича берилган айрим имтиёзларни бекор қилиш.

Қонун

лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
Олий суд,
Савдо-саноат палатаси

вазирлик ва идоралар

  1.  

Гаров (ипотека) шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда юзага келган қарздорлик нотариусларнинг ижро хатларига асосан сўзсиз ундирилиши тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Олий суд,

Адлия вазирлиги,

Марказий банк,

вазирлик ва идоралар

  1.  

Нодавлат нотариал идоралари нотариусларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги

  1.  

Нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, натижасига кўра ҳужжатлар нусхасини нотариал тасдиқлаш талабини қайта кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

  1.  

Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган тўловлар миқдорини  фуқаролар учун тушунарли ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида оптималлаштиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

  1.  

Автотранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаркати хавфсизлиги органларида рўйхатдан ўтказишда тўланадиган йиғимлар миқдорини фуқароларнинг асл мақсадига мос келмаган битимлар (ишончнома) расмийлаштириш ҳолатларига барҳам бериш юзасидан қайта кўриб чиқиш.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

ноябрь

Ички ишлар взирлиги,

Молия вазирлиги

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

  1.  

Нотариуслар томонидан электрон имзо ва видео конференция орқали нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш.

Адлия вазирининг буйруғи

2019 йил

декабрь

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги регламентларни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил

июль

Адлия вазирлиги

 

II. Нотариал идоралар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этиш

  1.  

Нотариал идораларда оптик толали алоқа тармоғини ўрнатиш “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш.

“Йўл харитаси”

2019 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

e-notarius.uz ахборот портали ҳамда унинг мобил иловасини яратиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2019 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Масофадан туриб нотариал ҳаракатлар амалга ошириш механизмини жорий этиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2019 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ФҲДЁ ва нотариал идоравий архивида мавжуд бўлган ҳужжатларнинг электрон имзо билан тасдиқланган нусхасини олиш тартибини жорий этиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2019 йил

декабрь

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Банк ва бошқа кредит ташкилотлари корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, янги кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича гаров (ипотека) шартномалари бўйича нотариал идораларига ҳужжатларни электрон тарзда юбориш ва томонлар нотариал идорага бормасдан расмийлаштириш имкониятини яратувчи тизим яратиш ҳамда тегишли ташкилотлар билан интеграция қилиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2020 йил

январь

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Идоравий нотариал архивларда сақланаётган мулк ҳуқуқини вужудга келишини назарда тутувчи битимларни рақамли кўринишга ўтказиш ва ягона электрон нотариал архив фонди шакллантириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

 

Электрон нотариал архив фонди шакллантириш

2019 йил

ноябрь

 

2024 йил декабрь

Адлия вазирлиги

  1.  

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланганлиги ва хатлаб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўғридан-тўғри киритиш механизмини жорий этиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2021 йил

январь

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,
Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Давлат божхона қўмитаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Аэропортлар ва темир йўл вокзалларида айрим турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн амалга ошириш имконини берувчи инфокиоскалар жойлаштириш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2021 йил январь

 

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

  1.  

Шажара дастури яратиш ва унга мавжуд фуқаролик ҳолати далолатномалари бўйича маълумотларни тўлиқ киритилиши ҳамда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш.

Комплекс
чора-тадбирлар режаси

2021 йил

декабрь

Адлия вазирлиги

III. Нотариал идоралар фаолияти самарадорлигини таъминлаш

  1.  

Нодавлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги

  1.  

Нодавлат нотариал идораларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги

  1.  

Давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идораларига ўтказиш юзасидан ташкилий
чора-тадбирларни (дастлаб нодавлат шаклга ўтказиладиган нотариал идораларни белгилаш, нотариал идора моддий-техника базасини инвентаризациядан ўтказиш, архивларни қабул қилиш ва бошқа) амалга ошириш.

 

Адлия вазирининг буйруғи

2019 йил

декабрь

Адлия вазирлиги

  1.  

Давлат нотариал идоралари фойдаланувида бўлган бино-иншоотлар, идора анжомлари ва оргтехника воситаларидан (компьютер, техника воситалари ва бошқа) фойдаланиш тартибини белгилаш.

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил декабрь

Адлия вазирлиги

  1.  

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилишлари учун қулай бўлган жойлардан нотариал идораларга зарур бино ва иншоотлар, шунингдек, бундай бино ва иншоотларни қуриш учун ер майдонларини ажратиш.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарорлари

2019-2021 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  1.  

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг бармоқ изларини сканер қилиш асосида биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали шахсини аниқлаш механизмини жорий қилиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

январь.

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Нотариусларни ишдан ажралмаган ҳолда малакасини ошириш тизимни жорий қилиш.

 

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

январь

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

  1.  

Давлат хизматлари марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ҳамда нотариал идоралари фаолиятини баҳолаш ва мониторингини ташкил этиш бўйича профессионал консалтинг фирмалари билан шартномалар тузиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2020 йил февраль

Адлия вазирлиги

 

Умумий таклифлар

7449