ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4897 Союз молодежи Узбекистана 19/07/2019 03/08/2019 45

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4897

 

Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар (кейинги ўринда ёш оилалар деб юритилади) учун 3 180 та уй-жойлар қурилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йилда 2 116 та уй-жойлар учун:

ёш оилаларга бошланғич бадалининг 65 фоизгача бўлган қисмини 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги ставкада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан ссуда тариқасида ажратилади;

ипотека кредити бўйича биринчи беш йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоизлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 25 фоизи миқдорида тўланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ёш оилалар учун қурилиши тугалланган 1 064 та уй-жойлар қийматининг дастлабки бадал маблағлари учун талаб этилаётган 60 млрд.сўм маблағни 2019 йил 2-чорак якуни бўйича божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ 2 116 та уй-жойлар учун ёш оилаларга бошланғич бадалининг 65 фоизгача бўлган қисмини 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоиз миқдоридаги ставкада ссуда тариқасида ажратиш учун талаб этиладиган маблағни 2019 йилнинг
3-чорак якуни бўйича республика бюджетининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ажратишни таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

       Ўзбекистон Республикаси

           Бош вазири                                                                 А. Арипов

Умумий таклифлар

1466