ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4885 Министерство юстиции Республики Узбекистан 19/07/2019 03/08/2019 4

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-4885

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
18 майдаги  “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш
шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
11 апрелдаги ПФ-5409-сон фармонига мувофиқ ҳамда архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
18 майдаги “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
370-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сон
“Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун
ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинганидан уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ________________________
ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                               А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ___ ___________ ___-сон қарорига

Илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги  “Архитектура
ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қарорда:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 8-иловага мувофиқ;

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 9-иловага мувофиқ.”;

б) 7-банддаги ҳамда “8-иловага” деган сўзлар “10-иловага” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-банддаги “9-иловага” деган сўзлар “11-иловага” сўзлари билан алмаштирилсин;

2. 2-илованинг 22, 24, 25-бандлари чиқариб ташлансин;

3. Қуйидаги мазмунда 8 ва 9-иловалар билан тўлдирилсин:

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорига

8-илова

 

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун рухсатномалар (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.

2. Рухсатнома ариза берувчига турар жойдан нотурар жой сифатида фойдаланишга ҳуқуқ беради.

3. Турар жойдан нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олмасдан фойдаланиш тақиқланади.

4. Рухсатнома чекланмаган муддатга берилади.

5. Рухсатнома бериш тартиботини амалга оширишда:

а) туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) рухсатнома берадилар;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси филиали (кейинги ўринларда ДК филиаллари деб аталади) объектни кадастр паспорти нусхасини юборадилар.

Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

6. Рухсатнома бериш ушбу Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

 

7. Ариза берувчилар рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ  шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага турар жойга биргаликда эгалик қилувчиларнинг (пропискада турувчиларнинг) ҳамда вояга етган оила аъзоларнинг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

9. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, анкетани ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда ушбу йиғим Марказлар орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг
90 фоизи миқдорида тўланади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсим қилинади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

30 фоизи — ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

30 фоизи — ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

12. Ариза берувчиларда сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйча рад этиш қатъиян тақиқланади.

13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

14. Ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари марказлари, сўровнома тўлдирилгандан бошлаб 20 дақиқа ичида уни ваколатли органга ва ДК филиалига юборадилар.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома ваколатли органга ва ДК филиалига автоматик тарзда юборилади.

15. Сўровнома келиб тушгандан сўнг ДК филиали бир иш куни мобайнида ЯИДХП орқали ваколатли органга объектни кадастр паспорти нусхасининг электрон кўринишини юборади ёки уларнинг юборилишини рад этади.

16. ДК филиали томонидан сўровномани рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

бино ва иншоотга бўлган эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;

турар жойга бўлган ҳуқуқларни гаровга (ипотекага) қўйилганлиги;

турар жойга нисбатан судда ишнинг кўрилиши – судда иш кўрилиб бўлгунига қадар.

Объектни кадастр паспорти нусхасини юборишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

17. Ваколатли орган объектни жойига чиққан ҳолда турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш имконияти мавжудлигини ўрганади.

Турар жойни ўрганиш уни ёки унинг қисмлари ва бириктирилган ер участкасини, шунингдек, яқин ҳудуд ва атрофдаги бино, иншоотларни кўздан кечиришдан иборат бўлади.

Ариза берувчи томонидан ваколатли органга объектни ўрганиш учун имконият яратилади.

Ўрганиш жараёнида сўровномада кўрсатилган бино ва иншоот ўзбошимчалик билан қурилганлиги ёки реконструкция қилинганлиги нуқтаи назаридан турар жой кўздан кечирилади.

18. Ваколатли орган объектни кадастр паспорти нусхалари келиб тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида рухсатнома беради ёки рад этилганликнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.

19. Рухсатнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

бинолар конструкциясига уларнинг барқарорлигига салбий таъсир қилувчи ўзгартиришларнинг киритилиши;

нотурар жойнинг функционал заруратини аниқлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этмаслик;

турар жойнинг авария ҳолатида бўлганлиги;

турар жойнинг қурилиши тугалланмаганлиги;

турар жойдан нотурар жойга ўтказилаётган турар жойнинг пастги қаватида жойлашмаганлиги (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно);

кўп квартирали уйлардаги нотурар жойларга саноат ишлаб чиқаришини жойлаштирилиши;

эвакуация чиқишларининг сони ва жойлашишининг ўзгариши;

турар жой айнан бир мақсадда ажратилган коммунал яшаш фондига кириши;

бино ва иншоотга бўлган эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;

алоҳида кириш қилиш имкони мавжуд эмаслиги;

турар жойга нисбатан судда ишни кўрилиши – судда иш кўрилиб бўлгунига қадар.

Рухсатнома беришни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

20. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан рухсатномани олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

21. Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатнома такрорий сўровнома тушганидан сўнг икки иш кунидан ошмаган муддатда берилади.

Рухсатномани бериш масаласини такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

22. Рухсатномани бериш ҳақида қарор қабул қилинганда ёки рад этилганда ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани (қарорни) расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИ билан тасдиқлаб, уни тегишли Давлат хизматлари марказига ва ДК филиалига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Ариза берувчи томонидан реконструкцияни амалга ошириш учун шунингдек, муҳандислик коммуникацияларига юклама ҳажмини ўзгартириш (ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш нуқталарини ўзгартириш) зарурати туғилса, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома расмийлаштиради.

Агар турар жой нотурар жойга ўтказишда бино реконструкция қилиш назарда тутилмаса, ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома расмийлаштиради.

Ушбу рухсатнома, ДК филиаллари томонидан белгиланган тартибда нотурар жой бинога кадастр паспортини қайта шакллантиришга ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлади.

23. Давлат хизматлари маркази, рухсатнома келиб тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга рухсатномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

 

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

24. Рухсатномани расмийлаштириш ва бериш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.

25. Ариза берувчи сўровномада тўлдирилган маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларни хаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

26. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

27. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

28. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

29. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини
кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш
СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

 

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

 

1. Ўз хоҳишига кўра

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

 

Сўровномани ДК филиалига ва ваколатли органга юбориш.

 

1. 20 дақиқа мобайнида

 

 

2. Автоматик тарзда

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

ДК филиали

 

Сўровнома келиб тушгандан сўнг объектни кадастр паспорти нусхасининг электрон кўринишини ваколатли органга юбориш.

 

1 иш куни мобайнида

     
             

4-босқич

 

Ваколатли орган

 

Ваколатли орган объектни кадастр паспорти нусхалари келиб тушгандан сўнг рухсатномани расмийлаштириш ва уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш ҳамда уни тегишли ДК филиалига ва Давлат хизматлари марказига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон равишда юбориш.

 

3 иш куни мобайнида

     
             

5-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу хақда  ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.Ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани ариза берувчига бериш.

 

1 соат мобайнида

     

 

6-босқич

 

ДК филиали

 

Рухсатнома келиб тушгандан сўнг давлат реестрига тегишли ёзувни қайд этиш.

 

1 иш куни мобайнида

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-илова

 

 

__________________

(сана)

   

________________

(рақам)

 

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома

бериш учун

СЎРОВНОМА

I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.Ш:

 

2. Телефон рақами:

 

3. Электрон почта манзили:

 

4. СТИР:

 

II. Юридик шахс тўғрисида маълумот:

  1. Юридик шахснинг номи:

 

  1. Телефон рақами:

 

  1. Электрон почта манзили:

 

  1. СТИР:

 

III. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

  1. Кўчмас мулк объектининг манзили:

 

  1. Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат (номи, санаси, рақами):

 

  1. Нотурар жойга ўтказилаётган бинонинг умумий майдони: (тўлиқ ёки қисман)

 

  1. Фаолият тури:

 

  1. Кадастр паспортида кўрсатилган бино ва иншоотнинг  кадастр рақами, литери:

 

  1. Нотурар жойга ўтгандан сўнг реонструкция қилинадими:

 

  1. Кўчмас мулк объектида доимий рўйхатда турувчилар сони:

 

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-илова

 

 

1721128 (1)

 

 

 

 

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
_______________________________________________________________________
(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари)

 

     

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга
РУХСАТНОМА

 


20___ й. «____» __________ № ______

 

____________________________________________________________манзилида жойлашган,

 

______________________________________________________________________________нинг,

                                      (аризачининг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

 

мулкида бўлган_____кв. метр турар жой биносини ____________________________

                                                                                                                      (тўлиқ ёки қисман)     

__________________________________сифатида фойдаланиш учун, кадастр паспортида

             (фаолият тури)

кўрсатилган____________________________________________________________________дан

 

                                               (бино ва иншоотнинг кадастр рақами, литер)

 

иборат бино ва иншоотлар нотурар жой тоифасига ўтказиш учун берилди.

 

        Нотурар жой тоифасига ўтказилган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш назарда тутилса:

1.Архитектура режалаштириш топшириғини ишлаб чиқилиши;

2.Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишилиши;

3.Реконструкцияси тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиниши лозим.

 

Изоҳ:Ушбу рухсатнома, нотурар жой бинога кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади.

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

 

http://www.trip-o-nation.com/images/ton/qr.jpg

 

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-илова

 

 http://lex.uz/Pages/GetPDF.aspx?file=1022819

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
_______________________________________________________________________
(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари)

 

 

 

 


Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга
РУХСАТНОМА

 


20___ й. «____» __________ № ______

 

____________________________________________________________манзилида жойлашган,

                                             (объект жойлашган манзил)

 

______________________________________________________________________________нинг,

                                      (аризачининг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

 

мулкида бўлган_____кв. метр турар жой биносини ____________________________

                                                                                                                      (тўлиқ ёки қисман)     

__________________________________сифатида фойдаланиш учун, кадастр паспортида

             (фаолият тури)

кўрсатилган____________________________________________________________________дан

 

                                               (бино ва иншоотнинг кадастр рақами, литер)

 

иборат бино ва иншоотлар нотурар жой тоифасига ўтказиш учун берилди.

 

 

 

 

Изоҳ:Ушбу рухсатнома, нотурар жой бинога кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади.

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

 

 

http://www.trip-o-nation.com/images/ton/qr.jpg

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорига

9-сон илова

 

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш учун рухсатномалар (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
  2. Рухсатнома ариза берувчига нотурар жойдан турар жой сифатида фойдаланишга ҳуқуқ беради.
  3. Нотурар жойдан турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олмасдан фойдаланиш тақиқланади.
  4. Рухсатнома чекланмаган муддатга берилади.
  5. Рухсатнома бериш тартиботини амалга оширишда:

а) туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) рухсатнома берадилар;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси филиали (кейинги ўринларда ДК филиаллари деб аталади) объектни кадастр паспорти нусхасини юборадилар.

  1. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
  2. Рухсатнома бериш ушбу Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

 

  1. Ариза берувчилар рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
  2. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

  1. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, анкетани ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

  1. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда ушбу йиғим Марказлар орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида тўланади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

  1. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсим қилинади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали марожаат этилганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

30 фоизи — ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

30 фоизи — ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

  1. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

  1. Ариза берувчиларда сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйча рад этиш қатъиян тақиқланади.

  1. Ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари марказлари, сўровнома тўлдирилгандан бошлаб 20 дақиқа мобайнида уни ваколатли органга ва ДК филиалига юборадилар.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома ваколатли органга ва ДК филиалига автоматик тарзда юборилади.

  1. Сўровнома келиб тушгандан сўнг ДК филиали бир иш куни мобайнида ЯИДХП орқали ваколатли органга объектни кадастр паспорти нусхасининг электрон кўринишини юборади ёки уларнинг юборилишини рад этади.
  2. ДК филиали томонидан сўровномани рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

бино ва иншоотга бўлган эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;

нотурар жойга бўлган ҳуқуқларни гаровга (ипотекага) қўйилганлиги;

нотурар жойга нисбатан судда ишнинг кўрилиши – судда иш кўрилиб бўлгунига қадар.

Объектни кадастр паспорти нусхасини юборишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

  1. Ваколатли орган объектни жойига чиққан ҳолда нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш имконияти мавжудлигини ўрганади.

Нотурар жойни ўрганиш уни ёки унинг қисмлари ва бириктирилган ер участкасини, шунингдек, яқин ҳудуд ва атрофдаги бино, иншоотларни кўздан кечиришдан иборат бўлади.

Ариза берувчи томонидан ваколатли органга объектни ўрганиш учун имконият яратилади.

Ўрганиш жараёнида сўровномада кўрсатилган бино ва иншоот ўзбошимчалик билан қурилганлиги ёки реконструкция қилинганлиги нуқтаи назаридан нотурар жой кўздан кечирилади.

  1. Ваколатли орган объектни кадастр паспорти нусхалари келиб тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида рухсатнома беради ёки рад этилганликнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
  2. Рухсатнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

нотурар жойнинг авария ҳолатида бўлганлиги;

бино ва иншоотга бўлган эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;

хонанинг бино ертўласи ёки ярим ертўласи қисмида жойлашганлиги;

хонани тўғридан-тўғри бошидан охиригача ёки бурчагидан шамоллатишни ташкил этиш имкониятининг мавжудлиги, шунингдек, қўшни турар жой ёки нотурар жойлардан тўлиқ изоляцияланмаганлиги;

хоналар шифтининг (максимум, минимум) баландлиги шаҳарсозлик ҳамда санитария-гигиена нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ эмаслиги;

зарур санитария-техник ва гигиена шароитлари яратиш учун хоналарни мослаштириш имкониятининг мавжуд эмаслиги;

марказлашган канализация мавжуд бўлмаган ҳолларда хонага бириктириладиган ер участкасининг майдони турар жой хонасидан, шунингдек, бириктириладиган ер участкасига туташ бўлган бошқа мулкдорларга тегишли турар жойлардан оқова сувлар ва нажас учун мўлжалланган ахлат тўкиладиган ўралардан санитария масофаларига риоя қилишга имкон берувчи нормаларга жавоб бермаслиги;

хона муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг, ирригация иншоотларининг, дарё ва сув ҳавзаларининг, ишлаб чиқариш корхоналарининг, қабристонларнинг қўриқланадиган зоналарида, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш учун заҳарли химикатларни қўллаш зоналарида жойлашганлиги;

хонанинг мавсумий ва вақтинчалик яшаш учун мўлжалланганлиги;

аҳоли пунктларининг бош режасида ёки қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасида (мавжуд бўлса) кўрсатилган турар жой биноларини жойлаштириш учун мўлжалланмаган зоналарда жойлашганлиги;

хонанинг ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳимоя зонаси ва бошқа инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли санитария нормалари ва гигиеник нормативларга, ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган объектларда жойлашганлиги, шунингдек, хонанинг бозорлар ва савдо марказларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлашганлиги (аҳоли пунктининг бош режаси ёки қишлоқ (овул) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаси мавжуд бўлмаган ҳолларда баҳо берилади).

Рухсатнома беришни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

  1. Қуйидаги фаолият турлари учун турар жойлар зоналарида жойлашган объектларга рухсатнома бериш тақиқланади:

Вазирлар Маҳкамасининг “Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида” 2016 йил 22 январдаги
15-сон 
қарорининг 2-иловасида (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб фаолият турлари;

тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, кинотеатрлар, рақс майдончалари, 500 ўрингача бўлган ёпиқ кинотеатрлар, инсон хаётига хавфли бўлган портловчи, ёнувчи ва кимёвий маҳсулотлар сақлаш омборхоналари, ангарлар, вақтинчалик павильонлар, киоскалар, бостирмалар ва агросаноат комплекслари.

  1. Ариза берувчилар белгиланган санитария қоидалари ва гигиена меъёрларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган фуқароларнинг доимий яшаши учун мўлжалланган боғ ва бошқа ер участкаларида жойлашган ўзининг эгалигидаги қурилмаларни турар жой хоналари сифатида қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома олиш мақсадида мурожаат қилишлари мумкин. Ушбу турар жой хоналари кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини ва у билан битимларни қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда рўйхатга оладиган органда давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб турар жой сифатида эътироф этилади.

Корхонани, бинони, иншоотни ёки бошқа кўчмас мол-мулкни (ёки уларнинг бир қисмини) нотурар жойдан турар жой тоифасига ўтказишда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг майдони (мавжуд бўлса) рухсатномада кўрсатилади.

  1. Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан рухсатномани олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
  2. Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатнома такрорий сўровнома тушганидан сўнг икки иш кунидан ошмаган муддатда берилади.

Рухсатномани бериш масаласини такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

  1. Рухсатномани бериш ҳақида қарор қабул қилинганда ёки рад этилганда ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани (қарорни) расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИ билан тасдиқлаб, уни тегишли Давлат хизматлари марказига ва ДК филиалига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Ваколатли орган томонидан нотурар жойни турар жойга ўтказишда бинони реконструкция қилиш зарурати мавжудлиги аниқланса, ушбу Регламентга
3-иловага мувофиқ шакл бўйича р
ухсатнома расмийлаштиради.

Ушбу рухсатномада (3-иловага мувофиқ шакл бўйича) белгиланган бандлар амалга оширилмасдан турар жой бинога кадастр паспортини қайта шакллантириш ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Агар нотурар жойни турар жойга ўтказишда бино реконструкция қилиш назарда тутилмаса, ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома расмийлаштиради.

Ушбу рухсатнома (4-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатномада белгиланган бандлар амалга оширилмаслиги бундан мустасно), ДК филиаллари томонидан белгиланган тартибда турар жой бинога кадастр паспортини қайта шакллантиришга ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлади.

Нотурар жой биносини турар жой биносига ўтказиш билан боғлиқ ердан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш ер ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

  1. ДК филиали, рухсатнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида давлат реестрига тегишли ёзувни қайд этади.
  2. Давлат хизматлари маркази, рухсатнома келиб тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга рухсатномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

  1. Рухсатномани расмийлаштириш ва бериш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
  2. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
  3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
  4. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
  5. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини
кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

 

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш
СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

 

1. Ўз хоҳишига кўра

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

 

Сўровномани ДК филиалига ва ваколатли органга юбориш.

 

1. 20 дақиқа мобайнида

 

2. Автоматик тарзда

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

ДК филиали

 

Сўровнома келиб тушгандан сўнг объектни кадастр паспорти нусхасининг электрон кўринишини ваколатли органга юбориш.

 

1 иш куни мобайнида

     
             

4-босқич

 

Ваколатли орган

 

Ваколатли орган объектни кадастр паспорти нусхалари келиб тушгандан сўнг рухсатномани расмийлаштириш ва уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ва ДК филиалига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон равишда юбориш.

 

3 иш куни мобайнида

     
             

5-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу хақда  ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.Ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани ариза берувчига бериш.

 

1 соат мобайнида

     

 

6-босқич

 

ДК филиали

 

Рухсатнома келиб тушгандан сўнг давлат реестрига тегишли ёзувни қайд этиш.

 

1 иш куни мобайнида

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-илова

 

 

__________________

(сана)

   

________________

(рақам)

 

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш учун

СЎРОВНОМА

I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.Ш:

 

2. Телефон рақами:

 

3. Электрон почта манзили:

 

4. СТИР:

 

II. Юридик шахс тўғрисида маълумот:

  1. Юридик шахснинг номи:

 

  1. Телефон рақами:

 

  1. Электрон почта манзили:

 

  1. СТИР:

 

III. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

  1. Кўчмас мулк объектининг манзили:

 

  1. Кадастр рақами:

 

  1. Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат (номи, санаси, рақами):

 

  1. Турар жойга ўтказилаётган бинонинг майдони:

 

  1. Кадастр паспортида кўрсатилган бино ва иншоотнинг (тўлиқ ёки қисман) кадастр рақами, литери:

 

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-илова

 

 

1721128 (1)

 

 

 

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
_______________________________________________________________________
(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари)

     


Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга
РУХСАТНОМА


20___ й. «____» __________ № ______

____________________________________________________манзилида______________кв. метр

                                          (объектнинг манзили)                                               (мавжуд бўлса)

ер майдонида жойлашган_____________________________________________нинг,

                                                                               (аризачининг номи ёки Ф.И.О.)

мулкида бўлган фойдали майдони___________кв. метрга тенг____________________

 

__________________________биносини кадастр паспортида кўрсатилган__________

                (фаолият тури)                                                                                                              (литер)


дан иборат бино ва иншоотлар турар жой тоифасига ўтказиш учун берилди.

 

Турар жой тоифасига ўтказилган уй-жойни реконструкция қилиш назарда тутилса:

 

1.Уй-жойни реконструкция қиладиган уй-жой мулкдорларига якка тартибда уй-жойни (кўп квартирали уйлардаги квартиралар) реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишилиши;

2.Реконструкцияси тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиниши лозим.

 

Изоҳ:Ушбу рухсатномада белгиланган бандлар амалга оширилган тақдирда, турар жойга кадастр паспортини қайта шакллантиришга ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлади. Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

http://www.trip-o-nation.com/images/ton/qr.jpg

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-илова

 

 

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
_______________________________________________________________________
(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари)

 

 

 


Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга
РУХСАТНОМА


20___ й. «____» __________ № ______

____________________________________________________манзилида______________кв. метр

                                          (объектнинг манзили)                                               (мавжуд бўлса)

ер майдонида жойлашган_____________________________________________нинг,

                                                                               (аризачининг номи ёки Ф.И.О.)

мулкида бўлган фойдали майдони___________кв. метрга тенг____________________

 

__________________________биносини кадастр паспортида кўрсатилган__________

                (фаолият тури)                                                                                                              (литер)


дан иборат бино ва иншоотлар турар жой тоифасига ўтказиш учун берилди.

 

 

 

Изоҳ:Ушбу рухсатномада белгиланган бандлар амалга оширилган тақдирда, турар жойга кадастр паспортини қайта шакллантиришга ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлади. Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

 

http://www.trip-o-nation.com/images/ton/qr.jpg  

                                 ”.

 

8-илованинг гриф қисмидаги “8-ИЛОВА” деган сўзлар “10-ИЛОВА” сўзлари билан алмаштирилсин;

9-илованинг гриф қисмидаги “9-ИЛОВА” деган сўзлар “11-ИЛОВА” сўзлари билан алмаштирилсин.

 

Умумий таклифлар

480