ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4876 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 19/07/2019 03/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Даволаш-профилактика муассасаларида дори препаратларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори препаратларини қабул қилиниши тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида.
ID-4876

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

Даволаш-профилактика муассасаларида дори препаратларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори препаратларини қабул қилиниши тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида.

 

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 июль 2019 йил 549-сонли “Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига ўзгартнриш ва қўшимчалар кирнтиш тўғрисида (Узбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси согликни саклаш тизимини тубдан такомиллаштириш буйича комплекс чора-тадбирлар тугрисида” 2018 йил 7 декабрдаги ПФ—5590-сон Фармони)” қарори бажарилишини таъминлаш мақсадида буюраман:

 

  1. Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2.       Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 18 майдаги “Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  191 – сонли буйруғи  (рўйхат рақами   2118, 29 июнь 2010 й)  ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйҳатидан ўтказилган  кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                         А. Шодманов

 

 

Даволаш-профилактика муассасаларида

дори препаратларини ва тиббий буюмларни тайинлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1. Мазкур тартиб  даволаш-профилактика муассасаларида дори препаратлари ва тиббий буюмларни  беморларга  тайинлаш ва рецептларни  расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари таркибида гиёҳванд препаратлар ва психотроп моддалар бўлган дори препаратларини тайинлаш, ҳамда беморнинг дори препаратларини қабул қилиш тартиби татбиқ этилмайди.

3. Мазкур Низомнинг дори препаратларини рецепт асосида беришга оид қоидалари шахсларнинг айрим тоифаларига дори препаратларини имтиёзли бериш учун рецептлар бўйича дори препаратларини беришга қўлланилмайди.

4. Даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори препаратлари ва тиббий буюмлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори препаратларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.

5. Даволаш-профилактика муассасаларида дори препаратларининг ва тиббий буюмлар тайинланиши ҳамда беморнинг дори препаратларини қабул қилиниши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

 

 

II. ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАРНИ ТАЙИНЛАШ

 

6. Даволаш –профилактика муассасаларида дори препаратлари ва тиббий буюмларни ни тайинлаш ва бемор томонидан уларни қабул (истеъмол) қилиш, хамда даволаш жараёнини  кузатиб бориш даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.

7. Беморга тайинланган дори препаратлари (дори препаратларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картаси, боланинг ривожланиш тарихи ва бошқалар)да қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

8. Дори препаратлари, шу жумладан, дорихоналарда экстемпорал усулда тайёрланадиган дори препаратлари (бундан буён матнда “экстемпорал дори препаратлари” деб юритилади) ва тиббий буюмларини даволовчи шифокор томонидан  ўз имзоси билан тасдиқланган қоғоз кўринишидаги рецепт бланкида (бундан буён матнда  “қоғоз куринишидаги рецепт” деб юритилади) ва (ёки) даволовчи шифокорнинг ўз электрон имзоси билан тасдиқланган  электрон ҳужжат шаклидаги рецепт кўринишида (бундан буён матда  “электрон рецепт” деб юритилади) бемор номига расмийлаштирилади.

9. Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга дори препаратларини тайинлаш ташхис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.

10. Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори препаратларининг асослилиги даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:

беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори препаратлари тайинланганда;

асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда;

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Дори препаратларининг хавфли комбинациялари рўйхатида кўрсатилган дори препаратларининг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда.

Ушбу ҳолларда тайинланган дори препаратларининг асослилиги беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар томонидан ҳам имзоланиши лозим.

11. Тиббий кўрсатмалар бўлган ҳолатда (ҳаётий кўрсатмалари бўйича, индивидуал кўтара олмаслик) Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш ва ташхис стандартларига кирмаган дори препаратларини тайинлаш   тиббиёт муассасининг Доимий фаолият хайъати (бундан буён матнда  “ДФХ” деб юритилади) қарорига кўра амалга оширилади. Тиббиёт муассасасасининг ДФХ қарори беморнинг тиббий ҳужжатларида ва ДФХ журналида (баённомаларида) қайд этилади.

12. Стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилишида қуйидаги холатларда ДФХ қарорига кўра Асосий дори воситалар рўйхатига киритилмаган дори препаратлари тайинланиши мумкин:

беморнинг ҳаётий кўрсатмалари бўйича ва/ёки унинг дори препаратини индивидуал кўтара олмаслик ҳолатлари;

  фуқароларнинг шахсий маблағлари, юридик шахслар маблағлари ва бошқа воситалар ҳисобидан шартнома асосида, шу жумладан ихтиёрий тиббий суғурта шартномаси буйича тиббий хизмат кўрсатилиши жараёнида беморнинг  тиббий кўрсатмасига асосан.

13. Даволовчи шифокор даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмларини тайинлаши мумкин.

14. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори препаратлари рецепт асосида тайинланганда, рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори препаратининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори препаратларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилиши шарт.

15. Рецепт беморга унинг ёши, дори препаратининг халқаро патентланмаган ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори препаратлари учун савдо номи, дори препарати экстемпорал усулида тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори препаратларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, озиқ-овқат билан ўзаро таъсирлашувчи дори препаратлари (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қоғоз кўринишидаги рецепт бланкига мувофиқ берилади. Бунда рецептда тайинланган дори препаратлари (дори препаратларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

Даволовчи шифокор томонидан даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга рецептда озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори препаратлари (овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас.

16. Даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)га дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмларига рецепт берилганлиги ҳақидаги маълумотлар унинг тиббий хужжатларида қайд этилади.

17. Даволовчи шифокор томонидан қуйидаги ҳолатларда дори препаратларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади:

беморнинг тиббий кўрсатмаси бўлмаган ҳолатларда;

Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори препаратларига;

фақат тиббиёт муассасаларида қўллашга мўлжалланган дори препаратлари, шу жумладан   наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори препаратларига;

  мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларига.

 18. Миқдорий буюм ҳисобида турувчи дори препаратлари рўйхати (бундан буён матнда “МБҲ” деб юритилади)га   киритилган дори препаратларини тайинлашда, рецептда бир  маротабалик энг юқори дозада қабул қилинадиган миқдордан юқори дозани белгилашда даволовчи шифокор  ушбу препаратнинг дозасини қоғоз кўринишидаги ва/ёки электрон рецептда ундов белгисини қўяди.

19. Рецепт ёзишда ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган Асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

20. Рецептда айнан қандай дори препарати ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.

21. Ҳар бир даволаш-профилактика муассасасидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланклари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтларда эса даволаш-профилактика муассасасининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.

Шифокорларга бериладиган рецепт бланкларининг ҳисоби ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш журналига мувофиқ юритилади.

22. Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида даволаш-профилактика муассасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.

23. Рецептда "Ичиш учун", "Маълум", "Қоида тариқасида" ва бошқа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади.

24. Экстемпорал дори препаратлари учун рецепт расмийлаштирилишида  қаттиқ ва сочилувчан дори моддалари граммларда (0,001; 0,5; 1,0), суюқ дори моддаларининг миқдори миллилитр, грамм ва томчиларда кўрсатилади.

25.  Қоғоз кўринишидаги рецептда кўрсатилган катаклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

26. Беморга дори препаратлари ва тиббий буюмларини шошилинч  ёки зудлик билан бериш  зарур бўлган тақдирда, қоғоз кўринишидаги рецептнинг юқори қисмига  «cito» (шошилинч) ёки «statim» (зудликбилан) белгиси қўйилади. Шу каби белгилар электрон рецептда ҳам  жойлаштирилади.

27. Тайёр дори препарати учун  қоғоз кўринишидаги рецепт ва/ёки  электрон рецептлар расмийлаштирилганда уларнинг миқдори дори препаратини қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ бўлиши керак.

28. Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда "шифокор" сўзи ёзилади.

29. Қоғоз кўринишидаги рецепт ва/ёки  электрон рецептлар улар расмийлаштирилган кундан  бошлаб 30 кун мобайнида амал қилади.

30. Касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шароитида МБҲ рўйхатига киритилган дори препаратлари ҳамда  асосий фармакологик таъсирга кўра анаболик фаоллиги билан ажралиб турадиган дори препаратларига  рецепт берилганда, даволовчи шифокор томонидан истисно тариқасида рецептда уларнинг 60 кунлик даволаш курсига етарли миқдори, қолган тайёр дори препаратларига эса 90 кунлик даволаш курсига етарли миқдори кўрсатилиши мумкин. Бунда рецептда дорихонадан дори препаратларини бериш даврийлиги (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт.           

Қоғоз кўринишидаги рецепт қўшимча «Махсус мақсадлар учун» ёзуви билан даволовчи шифокор томонидан имзоланади, электрон рецептларга эса  «Махсус мақсадлар учун» белгиси ва электрон рақамли имзо қўйилади.

31.Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт амбулатория-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатория шароитида дори препаратининг қўлланилиши ҳақидаги тавсиясига асосан берилади.

32. Ушбу Низомда белгиланган талабларни мувофик расмийлаштирилмаган қоғоз кўринишидаги рецепт ва/ёки электрон рецепт хакикий эмас деб хисобланади.

 

III. ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА

БЕМОРНИНГ ДОРИ ПРЕПАРАТИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАРИНИ  ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ.

 

33. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан стационар шароитида даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)нинг дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳолатдагина қабул қилиниши мумкин.

 

34. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан беморнинг дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари қабул қилиб олинаётганда ушбу дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари рецептнинг йиртма корешогида кўрсатилган дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари билан ўзаро мувофиқлиги, шу жумладан, дори препаратининг ва тиббий буюмлари кўрсатилган яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамнинг бутунлиги ва ташқи кўриниши текширилади ҳамда текшириш натижаларига кўра ушбу дори препаратлари ва тиббий буюмларини қўллаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинса, текширилган дори препаратлари ва тиббий буюмларининг қайд этиб ўтилган барча хусусиятлари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади ва рецептнинг йиртма корешоги беморнинг тиббий ҳужжатига тикилади.

 

35. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан даволовчи шифокорга дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари билан биргаликда рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмаса ёки унда ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган маълумотлар қайд этилмаган бўлса, даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори препаратлари ва тиббий буюмлари ни қабул қилиш тақиқланади.

 

36. Рецептнинг йиртма корешоги бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, бемор дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари олинган дорихонага мурожаат этиб, уларда сақланаётган рецептдан ўз ҳисобидан кўчирма нусхасини олишга ҳақли. Бунда дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмларини берган дорихона ўзида сақланаётган рецептнинг нусхасини ўз муҳри билан тасдиқлаб беради ва ушбу рецепт нусхаси рецептнинг йиртма корешоги кучига эга бўлади.

 

V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

37. Ушбу Низомнинг талабларини бузган даволовчи шифокорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

38. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Низомга

1-ИЛОВА

 

 

Дори препаратларининг хавфли комбинациялари

РЎЙХАТИ

 

I. Дори препаратларининг ҳаёт учун хавфли комбинациялари:

 

1. Рух-кортикотропин + вакциналар.

 

2. Кортикостероидлар + вакциналар.

 

3. Транквилизаторлар + депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари (ниаламид).

 

4. Фенамин ва унинг ҳосилалари + депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари.

 

5. Антибиотиклар-аминогликозидлар + миорелаксантлар.

 

6. Депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари ва тиамин билан бойитилган маҳсулотлар (пишлоқ) + адреномиметик воситалар (адреналин).

 

7. Фуросемид + ангишвонагул препаратлари.

 

8. Фуросемид + мушак релаксантлари.

 

 

II. Дори препаратларининг заҳарли комбинациялари:

 

1. Урегит + оғиз орқали қабул қилинувчи контрацептивлар.

 

2. Урегит, фуросемид + антибиотиклар-аминогликозидлар (стрептомицин сульфат).

 

3. Аминазин + атропин, платифиллин ва унинг ҳосилалари.

 

4. Аминазин + юрак гликозидлари (тромбоэмболик асоратлар).

 

5. Ангишвонагул препаратлари + мушак релаксантлари.

 

6. Индометацин + вакциналар.

 

7. Барбитуратлар + L-допа.

 

8. Олеандомицин фосфат + оғиз орқали қабул қилинувчи контрацептив препаратлар.

 

9. Пенициллин + допегит.

 

10. Хинидин + ангишвонагул препаратлари.

 

11. Хинидин + резерпин.

 

12. Преднизолон + ацетилсалицил кислотаси.

 

13. Цианокоболаминни узоқ муддатли парентерал юбориш.

 

 

 

 

 

 

Низомга

2-ИЛОВА

 

 

 

 

Рецепт бланки

 

Изоҳ:

Рецепт бланкининг ўлчами - 105 х 148 мм.

Рецептнинг йиртма корешоги ўлчами - 70 х 148 мм.

 

 

(рецепт қисмининг орқа томони)

 

ЭСЛАТМА

 

Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп қўйилади.

Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимига дори препаратининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори препаратларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.

Рецептда битта дори препарати ёзилади.

Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

Рецепт даволаниш учун керакли миқдорда берилади.

Қаттиқ ва сочилувчи дори препаратлар граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дори препаратлари эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.

"Ичиш учун", "Маълум" ва ҳ. к., - иборалар билан чегараланиш ман этилади.

Шифокор имзоси унинг шахсий муҳри билан тасдиқланади.

Дори препаратлари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.

Рецептда тайинланган дори препарати бўйича тушунмовчилик келиб чиққан ҳолларда, рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефон рақами орқали шифокор билан боғланиб аниқлик киритилиш мумкин.

 

Экстемпорал усулида тайёрланган

дори препаратлар N ___

 

Дорихона штампи

 

Қабул қилган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.

 

Тайёрлаган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.

 

Текширган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.

 

Берган

дорихона фармацевт

 ходимининг Ф.И.О.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(рецепт йиртма корешогининг орқа томони)

 

БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА

 

Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори препарати ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори препарати билан даволаниш якунига қадар сақланиши лозим.

 

 

 

 

 

Низомга

3-ИЛОВА

 

 

Асосий рецептура қисқартмалари

 

Қисқартмалар

 

Тўлиқ ёзилган ҳолати

 

Ўзбек тилидаги таржимаси

 

аа

 

аnа

тенг миқдорда

ас. асid

 

асidum

кислота

аmр.

 

аmpulla

ампула

aq.

 

аquа

сув

аq. рur.

 

аquа рurificata

тозаланган сув

but.

 

butyrum

мой (қаттиқ мой)

соmр., срs.

 

соmpositus (а, um)

мураккаб

D.

 

Dа (Dеtur, Dеntur)

бер (бер, берилсин)

D.S.

 

Dа, Signа

бер, белгила

 

Detur, Signetur

 

берилсин, белгилансин

D.t.d.

 

Dа (Dеntur) tales doses

бер (берилсин) ушбу дозада

dil.

 

dilutus

суюлтирилган

div.in p.аеq

 

divide in partes aequales

тенг миқдорга бўлинг (қисмларга ажрат)

 

ехtr.

 

ехtractum

экстракт

f.

 

fiat (fiant)

ҳосил бўлсин

gtt.

 

gutta, guttaе

томчи, томчилар

inf.

 

infusum

дамлама

in amp.

 

in ampullis

ампулаларда

in tabl.

 

in tab(u)lettes

таблеткаларда

lin.

 

linimentum

линимент

liq

 

liquor

суюқлик

М.рil.

 

massa pilularum

пилюля массаси

М.

 

Мisсе, Мisсеаtur

аралаштир (аралаштирилган бўлсин)

N.

 

numero

рақам билан

ol.

 

оleum

мой (суюқ)

pаst.

 

раstа

паста

рil.

 

рilula

хаб дори

р.аеq.

 

pаrtes аеquales

тенг миқдорда

pрt., рrаес.

 

рrаесipitatus

чўкма

рulv.

 

рulvis

кукун

q.s.

 

quantum satis

қанча талаб қилса, керагича

r., rаd.

 

radix

илдиз

Rр.

 

Recipе

ол

Rер.

 

Rереtе, Rереtatur

қайтар, (қайтарилсин)

rhiz.

 

rhizoma

илдизпоя

S.

 

Signa, Signetur

белгила, (белгилансин)

sem.

 

semen

уруғ

simpl.

 

simplех

оддий

sir.

 

sirupus

сироп (шарбат)

sol.

 

solutio

эритма

suрр.

 

suрроsitorium

шамча (суппозиторий)

tabl.

 

tab(u)letta

таблетка

t-rа, tinct.

 

tinctura

тиндирма

ung.

 

unguentum

суртма

vitr.

 

vitrum

шиша идиш

 

 

 

 

 

Низомга

4-ИЛОВА

 

 

Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт

бланкларини беришни қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

 

Т/р

 

Рецепт

бланклари

сони

 

Даволаш-

профилактика

муассасасининг

бўлими

 

Рецепт бланкини

берган ходимнинг

фамилияси, исми

ва отасининг исми

 

Имзо

 

Рецепт бланкини

олган ходимнинг

фамилияси, исми

ва отасининг исми

 

Имзо

 

Сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Низомга

5-ИЛОВА

 

 

Бир-бирига номутаносиб дори препаратлари

РЎЙХАТИ

 

Фармакотерапевтик

гуруҳ ва унга кирувчи

дори препаратлари

 

Дори препаратлари

 

Ўзаро таъсири натижалари

 

 

Марказий нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар:

 

Антидепрессантлар:

 

 

 

Трициклик антидепрессантлар

+Дизопипамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

+Пропафенон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

+Хинидин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

+Фенотиазинлар

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Моноаминооксидаза ингибиторлари

 

+Фенилпропанол-амин

 

Гипертензив криз

+Эфедрин

 

Гипертензив криз

Серотаниннинг қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари

 

+Астемизол

 

Аритмия хавфининг ошиши

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Марказий таъсирга эга миорелаксантлар:

 

 

 

Баклофен

 

+Дилтиазем

Дилтиазем бир вақтда вена ичига юборилганда аритмиянинг рўй бериш хавфи

 

+Ибупрофен

Баклофеннинг чиқарилишининг камайиши (заҳарлилик хавфининг ошиши)

 

Нейролептиклар

+Дизопипамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Фенотиазинлар

+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Хинидин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Леводопа

Антагонизм

 

Бенперидол ёки галоперидол

 

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Дроперидол ёки клозапин

+Фенитоин

Клозапин метаболизмининг тезлашиши (унинг плазмадаги концентрациясини камайтиради)

 

 

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Хлорпромазин

+b-адреноблокаторлар

Хлорпромазиннинг юқори дозалари b-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирига антагонизм намоён қилади

 

Тутқаноққа қарши воситалар

 

+Галоперидол

Тиришишга қарши таъсири билан антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Барбитуратлар

+Трициклик антидепрессантлар

 

Тиришишга қарши таъсири билан антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Наркоз воситалари

+Трициклик антидепрессантлар

 

Аритмиянинг хавфи ва юқори гипотензив таъсир

 

Литий тузлари

+Верапамил

Нейротоксиклик литийнинг плазмадаги концентрацияси ошмасдан юзага келиши мумкин

 

 

+Метоклопрамид

Нейротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Карбамазепин

Нейротоксиклик литийнинг плазмадаги концентрацияси ошмасдан юзага келиши мумкин

 

Периферик нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар:

 

Маҳаллий анестетиклар

+Трициклик антидепрессантлар

 

Аритмия ва гипотензия хавфининг ошиши

 

Адреномиметиклар

 

 

 

Фенилэфрин

 

+Моноаминооксидаза ингибиторлари

 

Гипертензив криз хавфи

 

Дофамин

+Моноаминооксидаза ингибиторлари

 

Гипертензив криз хавфи

Сальбутамол

+Теофиллин

 

Сальбутамолнинг юқори дозалари билан буюрилганда гипогликемия хавфининг ошиши

 

 

Симпатомомиметиклар:

 

Фенилпропаноламин

 

+Моноаминооксидаза ингибиторлари

 

Гипертензив криз хавфи

 

 

М-холиномиметиклар:

 

Пилокарпин

 

+b-адреноблокаторлар

 

Аритмиянинг хавфи ошиши мумкин

 

Периферик таъсирга эга миорелаксантлар

 

 

 

Векурония бромид

 

+Дигоксин

 

Аритмиянинг рўй бериши

 

 

Юрак қон томир воситалари:

 

 

Антигипертензив воситалар:

 

Гидралазин

(b-адреноблокаторлар

 

Гипотензив таъсир билан антагонизм

 

 

+НЯҚВ

 

Гипотензив таъсир билан антагонизм

 

(b-адреноблокаторлар

+Амиодарон

 

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

 

+Верапамил

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин

 

 

+Дилтиазем

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

 

+Нифедипин

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин

 

 

Аритмияга қарши воситалар:

 

Соталол

+Амиодарон

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Фенотиазинлар

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Прокаиномид

Прокаинамид билан бирга қўлланилганда самарасининг жамланиши (Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши)

 

 

+Астемизол

Астемизол билан бирга қўлланилганда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Ко-тримоксазол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Хлорохин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Верапамил

Брадикардия, кардиодепрессив таъсир ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

 

+Галоперидол

Галоперидол билан бирга қўлланилганда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Прокаинамид

+Амиодарон

Прокаинамиднинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши. Миокардга сусайтирувчи таъсирнинг кучайиши

 

 

+Соталол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Астемизол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+ Трициклик антидепрессантлар

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Каптоприл

Заҳарлилигининг ошиши

 

Пропафенон

 

+Астемизол

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Терфенадин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Хинидин

+Амиодарон

Хинидиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Соталол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Астемизол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Кальций каналларининг блокаторлари

+Дизопирамид

Кардиодепрессив таъсир ва асистолия хавфининг ошиши

 

 

+Дигоксин

Дигоксиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

Дилтиазем

(b-адреноблокаторлар

 

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

Нифедипин

(b-адреноблокаторлар

 

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин

 

Ангиотензивни ўзгартирувчи фермент ингибиторлари

 

+Кеторолак

Антогонизм, гипотензив таъсир ва буйрак етишмовчилиги хавфининг ошиши

 

Каптоприл

 

+Прокаинамид

 

Прокаинамид заҳарлилик хавфини, айниқса буйрак етишмовчилигида оширади

 

Нитратлар

 

 

 

Нитроглицерин

 

+Атропин

 

Нитроглицериннинг сублингвал шакллари таъсирининг сусайиши

 

Юрак гликозидлари

+(b-адреноблокаторлар

 

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

 

+НЯҚВ

Юрак етишмовчилигининг зўрайиши

 

 

+Амфотерицин

Гипокалиемия юз берганида токсикликнинг ошиши

 

Дигитоксин

+Верапамил

Дигоксиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. АV-блокада хавфининг ошиши

 

Диуретиклар

+Соталол

Гипотензив таъсирнинг кучайиши

Гипокалиемия юрак қоринчаси аритмиясининг хавфини оширади

 

 

+Амиодарон

Агарда гипокалиемия юз берса, амиодароннинг юракка заҳарли таъсири ошади

 

 

+Астемизол

Гипокалиемияда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Эстрогенлар

Диуретик таъсир билан антагонизм

 

 

+Индометацин

Диуретик таъсир билан антагонизм

 

 

+Кеторолак

Диуретик таъсир билан антагонизм

 

 

+Цисплатин

Цисплатиннинг нефротоксик ва ототоксик хавфининг ошиши

 

Калий сақловчилар

+Индометацин

Гиперкалиемия хавфининг ошиши

 

 

Қонга таъсир қилувчи воситалар:

 

 

Антикоагулянтлар:

 

Гепарин

 

+Дипиридамол

 

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Ацетилсалицил кислотаси

 

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

Кумаринлар:

 

 

+Дипиридамол

 

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши (қон кетиш хавфи)

 

 

+Амиодарон

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Пропафенон

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Эритромицин

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Ацетилсалицил кислотаси

 

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши (қон кетиш хавфи)

 

 

+Диклофенак

Диклофенакни парентерал юборилиши билан бирга қабул қилинганда қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Ибупрофен

Ибупрофен билан антикоагулянт таъсир сезиларли даражада ошади

 

 

+Пироксикам

Пироксикам билан антикоагулянт таъсир сезиларли даражада ошади

 

 

+Фенилбутазон

Фенилбутазон билан антикоагулянт таъсир сезиларли даражада ошади

 

 

+Сульфанилмочевиналар ва унинг ҳосилалари

 

Сульфанилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик таъсири ошиши мумкин

 

 

Антиагрегантлар:

 

Ацетилсалицил кислотаси

 

+Анальгетиклар

Ножўя таъсирларнинг ошиши

 

 

+Антикоагулянтлар

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Глюкокортикоидлар

 

Меъда-ичакдан қон кетиши ва ульцероген таъсир хавфининг ошиши

 

 

Иммун тизимига таъсир қилувчи воситалар:

 

 

Антигистаминлар:

 

Астемизол

 

+Соталол

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Дизопирамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Трициклик антидепрессантлар

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Эритромицин

Хавфли аритмия ҳисобига Астемизол метаболизмининг сусайиши

 

 

+Клотримазол

Астемизол метаболизми сусайиши мумкин, юракка заҳарли таъсири таърифланган

 

Терфенадин

+Кетоконазол

Терфенадиннинг метаболизми сусайиши мумкин, юракка заҳарли таъсири таърифланган

 

Иммунодепрессантлар

+Доксорубицин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

Циклоспорин

+Доксициклин

Циклоспориннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

 

+Сульфадимезин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Триметоприм

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

Меъда-ичак тизимига таъсир қилувчи воситалар:

 

 

Н2-гистамин антагонистлари:

 

Ранитидин ёки фамотидин ёки циметидин

+Эритромицин

Эритромициннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлиликнинг ошиши хавфи, шу жумладан, карлик)

 

 

Протон насос ингибиторлари:

 

Омепразол

+Диазепам

Омепразол диазепамнинг метаболизмини ингибирлайди (таъсир кучи ошиши мумкин)

 

Диабетга қарши воситалар

+b-адреноблокаторлар

 

Гипогликемик таъсирнинг ошиши (симптомлар, масалан тремор ниқобланади)

 

 

Ўсмага қарши воситалар:

 

 

Алкалоидлар:

 

Винкристин

+Итраконазол

Винкристин метаболизмининг сусайиши (заҳарлилигининг ошиши)

 

Доксорубицин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

Мелфалан

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

Цисплатин

+Аминогликозидлар

Аминогликозидларнинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Капреомицин

Аминогликозидларнинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

Меркаптопурин

+Аллопуринол

Меркаптопурин таъсирининг кучайиши (унинг заҳарлилиги ошади, дозасини камайтириш керак)

 

Метотрексат

+Пенициллинлар

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилигининг ошиши)

 

 

+Циклоспорин

 

Заҳарлилигининг ошиши

 

 

+Ацетилсалицил кислота

 

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

 

+НЯҚВ

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

 

Анальгетиклар ва антипиретиклар:

 

Анальгетиклар

+Ацетилсалицил кислота

 

Ножўя таъсирларнинг кучайиши

 

 

+Адреналин (норадреналин)

 

Анестезия давомийлигининг ошиши

 

Парацетамол

+Метоклопрамид

Парацетамол сўрилишининг кучайиши (таъсирининг кучайиши)

 

Пирозолон анальгетиклар

 

+Клозапин

Номутаносиблик

 

НЯҚВ (ностероид яллиғланишга қарши воситалар)

 

+Глюкокартикоидлар

Меъда-ичакдан қон кетиши ва яра ҳосил бўлиш хавфининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Ангиотензивни ўзгартирувчи фермент ингибиторлари

 

Гипотензив таъсири билан антагонизм ва буйрак етишмовчилиги хавфининг ошиши

 

 

+НЯҚВ

Ножўя таъсирларнинг кучайиши

 

 

+Юрак гликозидлари

 

Нестероид яллиғланишга қарши воситалар юрак етишмовчилигини зўрайтириши мумкин

 

Ацетилсалицил кислотаси

 

+Глюкокартикоидлар

 

Меъда-ичакдан қон кетиши ва ульцероген таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Анальгетиклар

 

Ножўя таъсирларнинг кучайиши

 

 

+Метотрексат

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

Диклофенак

+Фениндион

Антикоагулянт таъсир кучайиши мумкин

 

 

+Гепарин

Диклофенакни барча антикоагулянтлар билан бирга парентерал юборилганда (шу жумладан, кичик дозалар ҳам) қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфи, диклофенакнинг плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

Ибупрофен

+Фениндион

Антикоагулянт таъсир кучайиши мумкин

 

Индометацин

+Амикацин

Янги туғилган чақалоқларда амикациннинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин

 

Напроксен

+Литий

Литийнинг экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

Пироксикам

+Фениндион

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Ритонавир

Пироксикамнинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

Фенилбутазон

+Фениндион

Фениндионнинг антикоагулянт таъсири фенинбутазон таъсирида кучаяди

 

 

+Мизопростол

Марказий нерв тизимига заҳарли таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Сульфанилмочевиналар ва унинг ҳосилалари

 

Сульфанилмочевина таъсирининг ошиши

 

 

Микробларга қарши воситалар:

 

 

Антибиотиклар:

 

Ванкомицин

+Аминогликозидлар

Ванкомициннинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Петляли диуретиклар

 

Ванкомициннинг ототоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Капреомицин

Ванкомициннинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

Аминогликозидлар

+Ванкомицин

Ванкомициннинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Петляли диуретиклар

 

Аминогликозидлар ототоксиклигининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Нефротоксикликнинг ошиши

 

 

+Амфотерицин

Нефротоксикликнинг ошиши

 

 

+Цисплатин

Нефротоксикликнинг ошиши

 

Гентамицин

+Ацетилсалицил кислотаси

 

Ацетилсалицил кислотаси антикоагулянт таъсирни кучайтиради

 

 

+Диклофенак

Диклофенакнинг парентерал юборилганда қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Индометацин

Янги туғилган чақалоқларда гентамициннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

 

+Кеторолак

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

Эритромицин

+Теофиллин

Теофиллин метоболизмининг сусайиши (унинг плазмадаги концентрациясининг ошиши)

 

 

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Кумаринлар

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Циметидин

Эритромициннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфининг ошиши, шу жумладан, карлик)

 

 

 

Нефротоксик таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Полимиксин-В

Нерв-мушак блокадаларининг ва нефротоксик таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Фуросемид

Нефротоксиклик ва ототоксиклик

 

 

Наркоз учун воситалар, наркотик анальгетиклар

 

Нерв-мушак блокадаларининг кучайиши, нафаснинг сусайиши ва тўхташ хавфининг ошиши

 

Пенициллинлар

+Антикоагулянтлар

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+НЯҚВ

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Тромболитик воситалар

 

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Ангиотензивни ўзгартирувчи фермент ингибиторлари

 

Гиперкалиемия (бензилпенициллиннинг калийли тузи ишлатилганда)

 

 

+Калий препаратлари

 

Гиперкалиемия (бензилпенициллиннинг калийли тузи ишлатилганда)

 

 

+Сульфаниламидлар

 

Пенициллин таъсирининг сусайиши

 

 

+Метотрексат

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

Тетрациклинлар

+Кумаринлар

Антикоагулянт таъсири кучайиши мумкин

 

Хинолинлар фторхинолинлар

 

+Амиодарон

Аритмиялар хавфининг ошиши

 

+Прокаиномид

Аритмиялар хавфининг ошиши

 

 

+Хинидин

Аритмиялар хавфининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Нефротоксик таъсир хавфининг ошиши

 

 

+НЯҚВ

Тиришишларнинг хавфи ошиши мумкин. Марказий нерв тизимини қўзғалиши ёки тиришишларнинг ривожланиш хавфи ошади

 

Цефалоспоринлар

+НЯҚВ

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Антикоагулянтлар

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Аминогликозидлар

Нефротоксик таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Кумаринлар

Антикоагулянт таъсирнинг кучайиши

 

 

Нитромидазоллар:

 

Метронидазол

+Фторурацил

Фторурацил метаболизмининг сусайиши (унинг заҳарлилиги ошиши)

 

 

Ко-тримоксазол ва сульфаниламидлар:

 

Ко-тримаксазол

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Триметоприм

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

Сульфадиазин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

Циклоспорин вена ичига юборилганда плазмадаги концентрациясининг пасайиши

 

Сульфадимизин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Метотрексат

Метотрексатнинг заҳарли таъсирининг ошиши

 

 

Протойзойларга қарши:

 

Гидроксихлорохин

+Антиаритмик

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Циклоспорин плазма концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

Примахин

+Мепакрин

Примахиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

Хинин

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Астемизол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

Силга қарши воситалар

 

Изониазид

+Циклосерин

Марказий нерв тизимига заҳарли таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Карбамазепин

Карбамазепин метаболизмининг сусайиши (унинг таъсирининг кучайиши), изониазид гепатотоксик таъсирининг ошиши

 

 

+Изофлуран

Гепатотоксиклик, изофлуран билан потенцирланиш эҳтимоли

 

 

+НЯҚВ

Ўткир гепатит

 

 

+Метилдопа + диклофенак

 

Сурункали гепатит

 

Капреомицин

+Ванкомицин

Капреомицин нефротоксиклиги ва ототоксиклигининг ўсиш хавфи

 

 

+Цисплатин

Капреомицин нефротоксиклиги ва ототоксиклигининг ўсиш хавфи

 

Циклосерин

+Изониазид

Марказий нерв тизимига заҳарли таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Фенитоин

Фенитоин плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

 

Замбуруғларга қарши воситалар:

 

Амфотерицин

 

+Циклоспорин

 

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Юрак гликозидлари

Гипокалиемия юз берганда заҳарлилик хавфининг ошиши

 

Кетоконазол

+Астемизол

Астемизол метаболизмининг сусайиши, юракка заҳарли таъсири кўрсатилган

 

Клотримазол

+Астемизол

Астемизол метаболизмининг сусайиши, юракка заҳарли таъсири кўрсатилган

 

Триазоллар

+Астемизол

Астемизол метаболизмининг сусайиши, юракка заҳарли таъсири кўрсатилган

 

Итраконазол

+Винкристин

Винкристин метаболизмининг сусайиши (нейротоксиклик хавфининг ошиши)

 

 

Гормонлар ва унинг аналоглари:

 

Глюкокортикоидлар

 

 

 

Нандролон

+НЯҚВ

Меъда-ичакдан қон кетиши ва ульцероген таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Иммунодепрессантлар

 

Иммунитетнинг кескин пасайиши

 

Гипоталамус ва гипофиз гармонлари

 

 

 

Окситоцин

+Адреномиметиклар

Томирларни торайтирувчи адреномиметиклар вазопрессор таъсирининг кучайиши

 

 

+Простагландинлар

Бачадонга рағбатлантирувчи таъсирнинг кучайиши

 

 

+Наркоз воситалари

Окситоцин таъсирининг сусайиши (гипотензив таъсир ва аритмия хавфининг ошиши)

 

 

Интермедиантлар:

 

Аденозинергиклар

 

 

 

Аминофиллин

+Пропафенон

Теофиллин плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

Теофиллин

+Изониазид

Теофиллин плазмадаги концентрациясининг ошиши (тиришишлар хавфининг ошиши)

 

 

+Галотан

Галотан буюрилганда аритмия хавфининг ошиши

 

 

Дофаминомиметиклар (паркинсонизмга қарши воситалар):

 

Бромкриптин

+Эритромицин

Бромкриптиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши ва заҳарлилик хавфининг ошиши

 

 

+Фенилпропанол-амин

 

Бромкриптин заҳарлилик хавфининг ошиши

 

Леводопа

+Моклобемид

 

Моноаминооксидаза ингибиторлари (шу жумладан, моклобемид) билан бирга қўлланганда гипертензив криз юз беради

 

Пентоксифиллин

+Кеторолак

Кеторолак томонидан чақирилган қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

Витаминлар, микро ва макроэлементлар:

 

Витаминлар

 

 

 

Никотин кислотаси

 

+Статинлар

Миопатия хавфининг ошиши

Ретиноидлар

+Метотрексат

Метотрексатнинг плазмадаги концентрацияси ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

Тиамин

+Цианокобаламин

Тиаминнинг аллергик реакцияларининг ошиши

 

Макро ва микроэлементлар

 

 

 

Темир препаратлари

+Рух препаратлари

Перорал темирнинг сўрилиши ва рух препаратлари сўрилишининг сусайиши

 

Кальций тузлари

+Юрак гликозидлари

 

Юқори дозада кальций вена ичига юборилганда аритмияларни қўзғатиши мумкин

 

Магний тузлари

+Антиполярловчи миорелексантлар

 

Магнийнинг парентерал тузлари таъсирида антидеполяр миорелаксантлар таъсирининг кучайиши

 

 

Бошқа турдаги дори воситалари:

 

 

Подаграга қарши воситалар:

 

Аллопуринол

+Азиотропин

Азиотропин таъсири заҳарлилиги билан бирга ошиши

 

 

+Циклоспорин

Циклоспориннинг плазмадаги концентрацияси ошади (нефротоксиклик хавфининг ошиши)

 

 

+Каптоприл

Каптоприл билан бирга қўлланганда заҳарлилик хавфининг ошиши, айниқса буйрак етишмовчилигида

 

 

+Меркаптопурин

Меркаптопурин таъсирининг, унинг заҳарлилиги ошиши билан кучайиши (унинг дозасини пасайтириш керак)

 

Колхицин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши (Циклоспориннинг плазмадаги концентрацияси ошади)

 

 

Алкоголизмга қарши воситалар:

 

Дисульфирам

+Теофиллин

Метоболизмнинг сусайиши (заҳарлилик хавфи)

 

 

+Темазепам

Бензодиазеплар седатив таъсирининг ошиши билан метоболизми сусаяди (темазепамнинг заҳарлилик таъсири кўрсатилган)

 

 

+Метронидазол

Психотик реакциялар

 

 

+Фенитоин

Фенитоин метоболизмининг сусайиши (заҳарлилигининг ошиши)

 

 

Умумий таклифлар

796