ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
481 Хокимият Шайхантахурского района 14/09/2018 29/09/2018 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-481

Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

             Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 7, 17-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуни         25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й.,       7-сон 353-модда), “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни               8-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й.,        4-сон 190-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Ахоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3856-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2018 йил 17 июль),  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 йил 11 декабрь) мувофиқ

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Шайхонтоҳур туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни  ишга жойлаштириш учун тумандаги 186 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун 5,27 фоиз, жами 1485 та иш ўринлари заҳирага қўйилсин, бунда:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва  кўп болали ота-оналар учун – болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалга эга бўлган иш ўринлари – 0,52 фоиз (147,5 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари – 3,66 фоиз (1029 киши);

сафарбарлик чақириқ заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан  бўшатилган шахслар учун - уларнинг  профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари – 0,44 фоиз (124,5 киши);

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиғи ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари – 0,15 фоиз (42,5 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун- –  уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари- 0,35 фоиз (97,5 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун - уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари – 0,14 фоиз (41 киши);

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга   мувофиқ   бўлган   меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари  – 0,01 фоиз (3 киши);

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини заҳирага қўйиш мажбурияти юкланган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3.Ташкилотлар рахбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори билан тасдиқланган  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, иш ўринлари ташкил этилиши таъминлансин.

Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитлари яратилсин.

 Йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлансин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилинсин.

Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин ва  бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5- кунигача туман  Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига белгиланган шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этилсин.

Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралади.

 4. Муҳтожлар учун  иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман  ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

5. Мазкур қарорнинг 1- бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштирилган иш ўринлари бўлажак даврга заҳирага қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлашда ҳисобга олиниши ҳамда заҳирага олинган иш ўринлари сони ушбу иш ўринларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида ҳисобга олиниши белгилаб қўйилсин.

6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Солиева) беш кун муддатда ушбу қарорни заҳира ўрин яратаётган  ташкилотлар рахбарларининг эътиборига етказсин ва туман хокимининг қарори бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.

 7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, қонуний кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Шайхонтохур туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Садиқов зиммасига юклатилсин.

 

 

       Шайхонтоҳур туман ҳокими                                   

       вазифасини бажарувчи                                                          Ш.Мухамедханов

Умумий таклифлар

637