ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4767 Государственный комитет Республики Узбекистан по статистике 16/07/2019 31/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг 102-иловаcига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-4767

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4086-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
13 майдаги “Ипотека кредити бозорини  ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил
8 октябрдаги 6-мб-сон қарори (рўйхат рақами 3083, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3083/2143-сон) билан тасдиқланган 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларининг
 102-иловаси 1­иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Раис                                                                                                          Б. Бегалов

 

 

Тошкент ш.,
2019 йил___ июль,
__-мб-сон