ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4668 Государственная инспекция по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан 13/07/2019 30/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-4668

ЛОЙИҲА

http://lex.uz/files/2351771

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуни
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 апрелдаги “2019 йил агентликлар, қўмиталар, марказлар, давлат инспекциялари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг фаолияти самарадорлигини ва мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида” 278-сон қарорига мувофиқ буюраман:

 

1. Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

         

Бошлиқ                                                                                           И.Эргашев

                                                (имзо)                  М.Ў.

 

Тошкент ш.

2019 йил “__” июль

___ - сон

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат

инспекцияси бошлиғининг

2019 й. “__” __________даги

_____бўйруғига

       ИЛОВА

 

 

Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш

ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 апрелдаги “2019 йил агентликлар, қўмиталар, марказлар, давлат инспекциялари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг фаолияти самарадорлигини ва мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида” 278-сон, 2018 йил 29-январдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 65-сон ҳамда 2018 йил 31-январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” 68-сон қарорлари билан биргаликда тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа республика фитосанитар тозалаш учун хавфли бўлган зарарли организмлар билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.

1.Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ўсимликлар карантини объекти — дунёда карантин аҳамиятига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда тарқалган зарарли организмлар;

карантин остидаги маҳсулот — ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар;

фитосанитар ишлов бериш –– ўсимликлар карантини объектларини йўқ қилиш мақсадида карантин остидаги маҳсулотни кимёвий воситалар газлари (фумигация), иссиқлик билан, пуркаш ва бошқа усуллар билан ишлов бериш орқали зарарсизлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи.

2. Ушбу Низомда кўрсатилган талаблар карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, транзит тарзида олиб ўтиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва сотиш ишлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

2. Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тартиби

3. Карантини остидаги маҳсулот (почта жўнатмалари, қўл юки ва багаж билан биргаликда) қўйидаги жойларда ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан олиб қўйилади:

автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктларида (кейинги ўринларда –– ўтиш пунктларида);

Ўзбекистон Республикасига тегишли ҳудудлардаги ишлаб чиқариш, сақлаш
ва сотиш жойларида.

4. Қўйидаги карантин остидаги маҳсулот олиб қўйилади:

ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган;

тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, (карантин рухсатномаси, фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси).

5. Ўтиш пунктларида карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш вақтида ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома (кейинги ўринларда –– олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома) 3 (уч) нусхада тузилади.

Олиб қўйиш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгаси, унинг вакили ёки карантин остидаги юкни олиб келган шахсга, иккинчиси зарур ҳолларда божхона органининг масъул ходимига берилади, учинчиси ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.

6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишлаб чиқариш, сақлаш
ва сотиш жойларида карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан 2 (икки) нусхада тузилади.

Олиб қўйиш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгаси ёки унинг вакилига берилади, иккинчиси эса ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.

7. Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома тузилаётган вақтнинг ўзида ушбу маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган тадбирлар амалга оширилгунга қадар, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан божхона органи мансабдор шахси билан ҳамкорликда уни сақлаб туришга доир чоралар белгиланади.

Мазкур Низомнинг 5 ва 6 бандларида белгиланган ҳолатлар амалга оширилганда, 1 (бир) кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторига ёзма равишда хабар берилади.

8. Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотдан ўрнатилган тартибда намуналар олинади ва улар лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун юборилади.

9. Карантин рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолларда карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйишда, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан тузилаётган олиб қўйиш тўғрисидаги далолатномада карантин остидаги юкнинг эгасига бир кун муддат ичида рухсат берувчи хужжатларни тақдим этилиши зарурияти кўрсатиб ўтилади.

10. Олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотга рухсат берувчи ҳужжатлар
тақдим қилинганда ва лаборатория экспертизаси хулосасига кўра ўсимликлар карантин объектлари мавжуд бўлмаган тақдирдагина ўсимликлар карантини давлат инспекторининг кўрсатмасига асосан юк эгасига зудлик билан қайтариб берилади.

3. Карантин остидаги маҳсулотни қайтариб бериш тартиби

11. Ўтиш жойларида олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулот лаборатория экспертизаси хулосасига кўра, ўсимликлар карантини давлат инспекторининг ёзма кўрсатмасига асосан фитосанитар ишлов берилади ва/ёки экспортёр давлатга қайтариб юборилади (қўл юки ва багаж бундан мустасно).

12. Карантин остидаги маҳсулотни қайтариб юбориш учун ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайтариб юбориш тўғрисидаги далолатнома 3 (уч) нусҳада тузилади.

Унинг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгаси, унинг вакили ёки карантин остидаги юкни олиб келган шахсга, иккинчиси божхона органининг масъул ходимига берилади, учинчиси эса ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.

13. Юкни қайтариб юбориш билан боғлиқ харажатлар юк эгаси (юкни қабул қилиб олувчи) ҳисобидан қопланади.

14. Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулот ва қўл юки ёки багаждан олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотни қайтаришни ёки фитосанитар ишлов беришни имкони бўлмаган тақдирда, мазкур Низомнинг 4-бобига мувофиқ йўқ қилинади.

4. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш тартиби

 

16. Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотни қайтаришни ва/ёки фитосанитар ишлов беришни имкони бўлмаган тақдирда ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан йўқ қилинади.

17. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари (кейинги ўринларда –– ҳудудий инспекциялар) бошлиғи (коммисия раиси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг ва туман(шаҳар) Давлат санитар-эпидемиологик назорат Маркази вакилларини жалб қилган ҳолда таркибида камида 5 кишидан иборат йўқ қилиш комиссия тузилади (кейинги ўринларда –– Комиссия).

18. Ўсимликлар карантини давлат инспектори Комиссияга 3 (уч) кун мобайнида
олиб қўйиш тўғрисидаги далолатномани, зарур бўлган ҳолларда карантин лабораторияси томонидан берилган лаборатория экспертизаси хулосасини илова қилган ҳолда, юборади.

19. Олиб қўйиш тўғрисидаги далолатномага асосан Комиссия томонидан, ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда, уларнинг атроф муҳит учун зарарсизлигини ҳисобга олган ҳолда, карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.

20. Ўсимлик карантини объектлари тарқалишини ва карантин остидаги маҳсулотини ўғирлаш холатларини олдини олиш мақсадида, улар комиссия томонидан белгиланган махсус жойларда сақланади.

21. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш ишлари маҳсулот эгаси (қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакили иштирокида Комиссия томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб 5 кун муддат ичида кечиктирмасдан амалга оширилади.

22. Ҳудудий инспекция Комиссия томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб 1 кун муддат ичида маҳсулот эгаси (қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакилига карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш санаси, усули ва жойи ҳақида билдиради. Маҳсулот эгаси (қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакили белгиланган жойига келмаган тақдирда, йўқ қилиш жараёни давом эттирилади ва бу ҳақида Коммисия томонидан карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномада (кейинги ўринларда  –– йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома) белгиланади.

23. Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида” ги Қонунлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

24. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилишда унинг истеъмол хусусиятлари тўлиқ йўқ қилиниши ёқиш ва кейинчалик кўмиб ташлаш орқали таъминланиши шарт.

Йўқ қилиш жараёни фотосурат ёки видео ёзувга олинади.

25. Зарарланган карантин остидаги маҳсулот йўқ қилингандан сўнг, Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома тузилади.

26. Йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома 5 (беш) нусхада тузилади ва комиссия томонидан имзоланиб, карантин остидаги маҳсулот эгаси (юкни қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакили иштирок этган ҳолларда уларнинг имзолари билан тасдиқланади.

27. Комиссиянинг буйруғи ва қарорлари, шунингдек, фотосурат ёки видеоматериаллар нусхалари, йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномани нусхаларига илова қилинган ҳолда, маҳсулот эгаси (юкни қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакилига, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ва туман (шаҳар) Давлат санитар-эпидемиологик назорат Маркази вакилларига юборилади.

28. Сақлаш, ташиш, йўқ қилиш ва кўмиб ташлаш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

5. Якунловчи қоидалар

 

29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

30. Ушбу Низом Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан келишилган.

 

        

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                                           А.Шадманов

 

         «__»________2019 йил

 

         Давлат божхона қўмитаси раиси                                               М.Азимов

        

         «__»________2019 йил

 

         Экология ва атроф-муҳитни мухофаза

         қилиш давлат қўмитаси раиси                                                  Б.Қўчқоров

 

         «__»________2019 йил

 

        

         Савдо-саноат палатаси раиси                                                    А.Икромов

 

         «__»________2019 йил

 

        

         Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари

          ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси в.б.                            А.Хаитов

        

         «__»________2019 йил

Умумий таклифлар

175