ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4616 Генеральная прокуратура Республики Узбекистан 19/07/2019 03/08/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4616

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 56, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 45, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 56, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 56, 153-модда, № 78, 217-модда; 2001 йил, № 12, 23-модда, № 910, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 910, 149-модда; 2004 йил, № 12, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 673,
679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар
, № ___, ___-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 60-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ердан, сувдан, ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ёхуд ерга ва бошқа табиий ресурсларга (ер ости бойликлари ва ер ости сувлари бундан мустасно) эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, табиатдан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш, худди шунингдек ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, –”;

2) 70-модда биринчи қисмининг диспозицияси “тартибини бузиш” деган сўзлардан кейин “(фойдали қазилмаларни лицензиясиз (рухсатсиз) кавлаб олиш бундан мустасно)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) қуйидаги мазмундаги 702-модда билан тўлдирилсин:

702-модда. Фойдали қазилмаларни лицензиясиз кавлаб олиш

 

Фойдали қазилмаларни лицензиясиз кавлаб олиш, худди шунингдек олтин изловчилар усулида лицензиясиз кавлаб олиш, бундан ер ости сувлари ҳамда дарё ўзанларида жойлашган фойдали қазилмалар мустасно –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса – эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

4) 245-модданинг биринчи қисми “701-моддасининг иккинчи қисмида” деган сўзлардан кейин “702-моддасининг иккинчи қисмида” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 2601-модданинг биринчи қисми “ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисми мустасно)” деган сўзлардан кейин “702-моддасининг биринчи қисмида” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Умумий таклифлар

157