ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4611 Государственная инспекция по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан 11/07/2019 31/07/2019 1

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизимида ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-4611

ЛОЙИҲА

http://lex.uz/files/2351771

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўсимликлар карантини бўйича  давлат хизмати тизимида ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5490-сон Фармонига мувофиқ буюраман:

1. “Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат хизмати тизимида ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

         

Бошлиқ                                                                                           И.Эргашев

                                                (имзо)                  М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг

2019 йил __ июлдаги ___-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизимида ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизимида ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низомга асосан ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизимида соҳа инспекторлари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини ўсимликлар карантини объектини аниқлаган ҳолда зарарини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

2. Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этишда тизимдаги мавжуд ички ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
29 январдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 65-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 68-сон
қарорларига мувофиқ вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ташқи маълумотларга, веб саҳифалари ва ижтимоий тармоқлардан олинган ахборотларга асосан қуйидаги йўналишларда:

карантин остидаги маҳсулотларини етиштирувчи, тайёрловчи, реализация қилувчи, қайта ишловчи, экспорт ёки импорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлар сақланадиган омборхоналарида ўсимликлар карантини объектлари мавжудлигини аниқлаш;

импорт экиш материаллари экилган майдонларни бир вегетацияси давомида (кўп йиллик кўчатларда 2-3 йил) ўсимликлар карантини объектларини мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, яширин зарарланган ёки зарарланмаганлигини  аниқлаш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан фитосанитария талабларини бажарилишида (ўсимликларни ўсув даврида ва маҳсулотларни омборхонада сақлаш жараёнида) тақдимномаларда белгиланган тадбирларни бажарилганлигини назорат қилиш;

тадбиркорлик субъектлари назорат мобайнида дастлаб рўйхатга олинган юридик манзилини бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ марта) ўзгартириб борилганлигини;

тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзларига тегишли бўлмаган омборхоналардан вақтинча карантин назоратидаги маҳсулот сақлаш мақсадида фойдаланилганлигини;

ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига асосан хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш, тозалаш ва бошқа тадбирлар амалга оширилганлигини;

тадбиркорлик субъектлари томонидан айнан бир тадбиркорлик субъекти фаолиятидан норозилиги ҳақидаги мурожаатларни ва бошқа йўналишларни таҳлил қилади.

3. Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган йўналишларга асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўлиқ таҳлил қилади ҳамда якуний натижаларни юқори, ўрта ва паст баҳо бўйича ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолайди.

4. Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини юқори, ўрта ва паст фитосанитар хавф бўйича баҳолаш аниқланган камчиликлар ва ўсимликлар карантини объектининг зарар етказиш ва тарқалиш ҳолатидан келиб чиқиб амалга оширилади.

5. Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси таҳлили чорак давомида бир маротаба ҳар чоракдан кейинги ойнинг 25 санасида ўтказилади, бундан юқори фитосанитар хавфга эга тадбиркорлик субъектларини доимий ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил қилиш муддати мустасно. Улар ўсимликлар оламига катта хавф пайдо қилиши учун Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан доимий назоратга олинади.

6. Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфининг юқори, ўрта ва паст фитосанитар хавф бўйича баҳолаш натижаларига кўра ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси қуйидаги уч тоифага бўлинади:

а) ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этишда фитосанитар хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари;

б) ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этишда фитосанитар хавфи ўрта бўлган тадбиркорлик субъектлари;

в) ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этишда фитосанитар хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъектлари.

 

2-боб. Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш

 

7. Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этишда фитосанитар хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари рўйхати ҳудудлар кесимида шакллантирилади.

8. Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқорилиги тўғрисида тадбиркорлик субъекти хабардор қилинади ҳамда белгиланган тартибда ўсимликлар карантини назоратидан ўтказилади.

9. Ўсимликлар карантини назорати натижалари бўйича аниқланган карантин объектларини бартараф этиш юзасидан тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган тадбирлар ёхуд асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиниши мумкин.

 

3-боб. Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш

10. Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъектлари рўйхати шакллантирилади.

11. Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртачалиги тўғрисида тадбиркорлик субъекти хабардор қилинади ҳамда белгиланган тартибда ўсимликлар карантини назоратидан ўтказилади.

12. Ўсимликлар карантини назорати натижалари бўйича аниқланган карантин объектларини бартараф этиш юзасидан тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган тадбирлар ёхуд асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиниши мумкин.

 

4-боб. Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш

13. Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъектларида доимий ўсимликлар карантини назорати ўтказилмайди.

14. Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказиш тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинмайди.

 

5-боб. Якуний қоидалар

 

15. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

16. Ўсимликлар карантинига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

17. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

 

2019 йил “__” июль

 

Н.Йўлдошев

 

М.Ў.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

 

2019 йил “__” июль

 

 

А.Икрамов

 

М.Ў.

 

Умумий таклифлар

249