ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
460 Хокимият Турткульского района 15/09/2018 30/09/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тўрткўл туманида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
ID-460

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07 2017 йил ПК-3217-сонли ”Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2015 йил 370-сонли “Йўл ҳаракати қоидалари” тўғрисидаги қарорлари талаблари асосида туманимиз ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:  

                                                

                                                      Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

     1. Тўрткўл тумани Беруний кўчаси (4Р171б йўли) билан “Гузор-Бухоро-Нукус-Қунғирот-Бейнеу” А-380 йўлининг кесишган жойига 5.22 “Аҳоли яшайдиган жойининг бошланиши” ва 5.23 “Аҳоли яшайдиган жойнинг охири” йўл белгилар ўрнатиш;

-“Гузор-Бухоро-Нукус-Қунғирот-Бейнеу” А-380 йўлининг 602 киломертига 5.22 “Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши” ва 5.23 “Аҳоли яшайдиган жойнинг охири” йўл белгилар ўрнатиш;

-Тўрткўл туман Самарқанд кўчасининг “Гузор-Бухоро-Нукус-Қунғирот-Бейнеу” А-380 йўли билан кесишган жойига 5.22 “Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши” ва 5.23 “Аҳоли яшайдиган жойнинг охири” йўл белгилар ўрнатиш;

-Тўрткўл туман Ватанпарвар кўчасининг 1 киломертига 3.27 (2 дона) “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатиш;

-Тўрткўл туман марказидаги Беруний, Нукус, Самарқанд, Устозлар, Тўрткўл, Қирққиз шох, Семашко, Мустақиллик, Навоий ва Ватанпарвар кўчаларига 3.24 “50 км/соатдан юқори тезлик чекланган” йўл белгисини ўрнатиш;

-Тўрткўл туман Калтаминор ОФЙ ҳудудида жойлашган туман ХТБга қарашли 20-сонли умумтаълим ўрта мактабнинг олдига 4Н153 автомобил йўлига 1.20 “Пиёдалар ўтиш жойи”, 5.16.1- 5.16.2 йўл белгилар ва (ёки) 1.14.1-1.14.2 йўл чизиқлари билан таъминланиши, шунингдек 3.24 “30 км/соатдан юқори тезлик чекланган” йўл белгисини ўрнатиш;

-Тўрткўл туман Самарқанд кўчасининг 0.6 киломертига 1.20 “Пиёдалар ўтиш жойи”, 5.16.1- 5.16.2 йўл белгилари ва (ёки) 1.14.1- 1.14.2 йўл чизиқлари билан таъминлансин.

    2. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи А.Атажанов ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Бабаевларга туман автомобил йўллари белгиларини ўрнатиш ишлари топширилсин.

     3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари У.Матназаров  ва туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи Ш.Эрманов зиммаларига юклатилсин.

      4. Мазкур қарор туман “Тўрткўлнома” газетасида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

     

 

 

                                                 Тўрткўл тумани ҳокими:                                            Н.Худайбенгенов

Умумий таклифлар

758