ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
457 Хокимият Сардобинского района 13/09/2018 28/09/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Сардоба туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2019 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-457

ЛОЙИҲА

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SIRDARYO VILOYATI SARDOBA TUMAN HOKIMI

Manzili: Pahtaobod sharchasi Dostlik kochasi 22-uy Tel: 344-13-51 344-14-41

Қ А Р О Р

2018 yil___ ________ № ____ Pahtaobod sh

Сардоба туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2019 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонуннинг 17- моддасига, Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги (янги таҳрири) Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини ошириш хамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ 616-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қуйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб, Сардоба туман худудида 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

1.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини ажратиш шарт бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйҳат бўйича ўртача сонидан (1536 нафар) 100 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан :

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз (11 киши) :

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 1 фоиз (30 киши) :

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0.5 фоиз (9 киши) :

ногиронлар учун 3 фоиз (33 киши) :

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0.5 фоиз (8 киши) :

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 0.5 фоиз (9 киши) :

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0.5 (0 киши) миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

2. Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади :

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари :

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари :

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёгарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари :

ногиронлар учун – мехнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган хамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг ахволи ва мехнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган холда) берадиган иш ўринлари :

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари :

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян кас-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йилга банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати биринчи иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташкилот раҳбарларига:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қуйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини :

- хар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига иш жойларининг энг кам миқдори бўйича иш ўринларининг ташкил этилганлиги ҳақидаги, шунингдек нечта фуқаролар ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисида маълумотларни ўз вақтида ҳар ойнинг йигирма бешинчи кунига қадар топшириб борилишини таъминласинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган мехнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш марказига янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

6. Ушбу Қарорни бажармаган ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлиги учун жазога тортилганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган қўрсатгичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилансин.

9. Туман Бандликка кўмаклашиш марказ директори ( Ю.Холбоев)га;

- бир хафта муддатда мазкур қарорни 3-бандида кўрсатилган ташкилот рахбарлари эътиборига етказилсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлансин.

10. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сардоба туман ҳокими: А.Хидиров

Умумий таклифлар

823