ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4543 Хокимият Андижанской области 09/08/2019 13/08/2019 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Андижон вилоятида ер майдонларини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишга тавсия этилаётган ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдорини белгилаш тўғрисида
ID-4543

Андижон вилоятида ер майдонларини
“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишга тавсия этилаётган ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдорини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер майдонларига бўлган хуқуқларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552 сонли Фармонининг (ҚҲММБ базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон) 1-банди в-кичик банди ҳамда 2019 йил
19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонининг (
ҚҲММБ: 06/19/5666/2636-сон)
2-бандига мувофиқ, Андижон вилоят шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишга тавсия этилаётган ҳар бир ҳудуд бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдори юзасидан берган таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Андижон вилояти шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг хатларига биноан E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишга тавсия этилаётган ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдори юзасидан таклифлари инобатга олинсин.

2. Андижон вилояти шаҳарлар ва туманлар ҳудудида бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг 2019 йилнинг учинчи чораги учун бошланғич баҳоси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят Молия бош бошқармаси (Хайдаров), Давлат солиқ бошқармаси (Юлдашев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Бердиқулов) ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига:

2019 йил иккинчи чорагида бўш ер участкаларини фақат
E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотилишини таъминлаш;

тўртинчи чорак учун бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдори юзасидан таклифларни
14 августдан кечикмасдан тақдим қилинишини ташкил этиш топширилсин.

4. Белгилансинки, Андижон вилоятининг шаҳарлари ва туманлари ҳудудида бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг ушбу қарор иловаси билан тасдиқланган бошланғич баҳоси 2019 йилнинг 1 июлдан 30 август кунига қадар амалда бўлади.

5. Ушбу қарор вилоят телевиденияси, “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида эълон қилинсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга кириши ҳамда 2019 йил 1 сентябрга қадар амал қилиши белгилаб қўйилсин.

7. Мазку қарор тасдиқланиши муносабати билан вилоят ҳокимининг
2019 йил 16 майдаги 237-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси (Б.Эргашхўжаев) вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 16 майдаги 237-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида тегишли белги киритилишини таъминласин.

9. Мазкур қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев, вилоят ҳокими ўринбосари И.Холматов ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари зиммаларига юклатилсин.

 

 

Вилоят ҳокими                                          Ш.Абдураҳмонов

 

      Вилоят  ҳокимининг 2019 йил
___ ______даги ______ -Қ сонли
қарорига илова 
     
     
     
         
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги
ПФ-5552-сонил фармонига асосан Андижон вилоятида ҳудудлар бўйича 2019 йил 3-чорак учун 0,01 гектар ер майдонига белгиланган нарҳлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
         
Шаҳарлар ва туманлар номи Ер участкасини жойлашган ҳудуди бўйича 0,01 гектар ер майдонининг ўртача нарҳи (минг.сўм)
Марказда Чекка ҳудудда Ўртача қиймати
         
1 Андижон шаҳар 18430,0 9215,0 13822,5
2 Хонобод шаҳар 4000,0 2000,0 3000,0
3 Андижон тумани 4000,0 2000,0 3000,0
4 Асака тумани 4000,0 2000,0 3000,0
5 Балиқчи тумани 8000,0 4000,0 6000,0
6 Бўз тумани 1050,0 650,0 850,0
7 Булоқбоши тумани 5160,4 1290,1 3225,3
8 Жалақудуқ тумани 3041,0 1419,1 2432,8
9 Избоскан тумани 4000,0 3000,0 3500,0
10 Марҳамат тумани 4000,0 1000,0 2500,0
11 Олтинкўл тумани 6000,0 2240,0 4120,0
12 Пахтаобод тумани 2500,0 1000,0 1750,0
13 Улуғнор тумани 400,0 200,0 600,0
14 Хўжаобод тумани 5600,0 1570,0 3500,0
15 Шаҳрихон тумани 6081,9 2027,3 4054,6
16 Қўрғонтепа тумани 1800,0 550,0 1175,0
         
         
  Котибият мудири   А.Шакиров
         
  Вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи   Б.Хайдаров
         
  Вилоят  Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи З.Юлдашев
         
  Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи   Ф.Бердиқулов

Умумий таклифлар

345