ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4486 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 09/07/2019 24/07/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4486

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш) чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сон қарори ("Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2017 йил, 27-сон, 623-модда) билан тасдиқланган Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда:

а) 3-банднинг учинчи хатбошидаги “давлат архитектура-қурилиши назорати ҳудудий инспекциясининг” сўзлари “қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-бандда:

тўртинчи хатбошидаги “Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси” сўзлари “Қурилиш вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

Қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари”;

еттинчи хатбоши  саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х.Салиев зиммасига юклансин.

 


       Ўзбекистон Республикасининг

           Бош вазири                                                                   А. Арипов

Умумий таклифлар

689