ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
448 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 12/09/2018 27/09/2018 10

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимида ижтимоий адолат ва самарадорликни ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-448

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимида ижтимоий адолат ва самарадорликни ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Фуқароларни пенсия таъминоти тизимида узоқ муддатда ва узлуксиз иштирокини рағбатлантириш, иш ҳақи, меҳнат стажи ҳамда олинадиган пенсия миқдори ўртасидаги узвийликни кучайтириш, шунингдек фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва Ҳалқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига мувофиқ эътироф этилган ижтимоий адолат ва самарадорлик мезонларини таъминлаш мақсадида:

1. 2018 йил 1 октябрдан барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилиши ҳисобидан ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш учун маблағларни ажратилишини;

2019 йил 1 январдан барча пенсия миқдорлари пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.

6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                       Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

1491