ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
447 Хокимият Бахмальского района 12/09/2018 27/09/2018 0

Муҳокама якунланди

Туман худудида жойлашган 23241 -харбий қисм шаҳарчасида маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида.
ID-447

     Туман худудида жойлашган 23241-харбий қисм шаҳарчасида маҳалла  фуқаролар  йиғини  ташкил   этиш  тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари харбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3898-сонли Қарори, Ўзбекистон Респубикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган “Шахарлар, посёлкалар ва овулларнинг махаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низомини ижросини таъминлаш хамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бахмал туман кенгашининг янги махалла тузиш бўйича берган илтимосномасини инобатга олган холда

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари харбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ – 3898 сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида 23241 харбий қисм маъмуриятининг 2018 йил 18 августдаги “Бахмал тумани 23241 ва 24114 харбий қисмлар 36-ёпиқ харбий шахарчасида маҳалла фуқаролар йиғини тузиш ҳақида”ги 487-сонли хати ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бахмал туман Кенгашининг янги махалла тузиш бўйича берган илтимосномаси инобатга олинсин.

2. Бахмал қишлоқ фуқаролар йиғини худудида жойлашган таркибида ахолиси мавжуд бўлган 23241 ҳарбий қисм шаҳарчасида янги махалла фуқаролар йиғини ташкил этилсин.  

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарорларига асосан ахоли пунктларининг географик жойлашуви, ахоли, хонадон ва оила сонларини хисобга олган холда ушбу худудда янги ташкил этилаётган махалла фуқаролар йиғинининг худудий чегаралари, ахоли, хонадон ва оила сонлари 1- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман хокими биринчи ўринбосари (О.Зарипов), туман Ер тузиш ва кадастр хизмати ДК бўлими (Ф.Ўсаров), ”Махалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Б.Мирзабеков)лар фаолияти янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига бинолар, инвентар мебель жихозлари, компьютер жамланмалари  билан таъминлаш вазифалари топширилсин.

5. Туман хокимлиги молия бўлими (И.Кенжаев) янгидан ташкил қилинаётган 1 та махалла фуқаролар йиғинига раис, масъул котиб, ҳотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустахкамлаш бўйича мутахассис хамда махалла посбони штатлар бирлиги қўйиб бериш вазифаси топширилсин.

6. Туман хокимлиги хузуридаги “Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича” туман комиссияси масъул котиби (А.Зикиряев), туман хокимлиги ташкилий-назорат гурухи рахбари (С.Ўмирзоқов) ларга янги ташкил этилаётган 1 та махалла фуқаролар йиғинига ном беришда 2014 йл 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган “Шахарлар, посёлкалар ва овулларнинг махаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш,  уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низоми талаблари асосида ном бериш таклифи берилсин хамда тасдиғи Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилсин.

7. Туман Давлат хизматлари маркази (М.Рахматуллаев), туман статистика бўлими (И.Холбоева) янги ташкил этилаётган махалла фуқаролар йиғинини рўйхатдан ўтказиш ва махалла фуқаролар йиғинлари бўйича маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

8. Туман хокимлиги ташкилий-назорат гурухи (С.Ўмирзоқов), “Махалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Б.Мирзабеков) ларга янги ташкил этилаётган махалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслахатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунининг талаблари асосида махалла худудида, кўчаларда вакиллар йиғилишлари ўтказилиб, сайлов йиғилишига вакиллар нормаси асосида вакиллар сайлаш, махалла фуқаролар йиғини раиси, масъул котиби, ҳотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустахкамлаш бўйича мутахассис хамда махалла посбони штатларига муносиб камида 3 нафардан кадрлар захирасини шакллантириб, туман хокимлиги ҳамда 23241 ҳарбий қисмга таклиф киритиш вазифаси юклатилсин.

9. Туман ички ишлар бўлими (И.Нурматов) янги ташкил қилинаётган махалла фуқаролар йиғинининг юмолоқ мухри ва штампларини тайёрлашга рухсат бериш вазифаси топширилсин.

10. Мазкур қарорнинг тасдиғи Халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.

11. Ушбу қарорнинг бажарилиши назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари О.Зарипов, туман хокимлиги ташкилий-назорат гурухи рахбари С.Ўмирзоқовнинг зиммасига юклатилсин.

 

    Туман ҳокими                                              М.Анарбаев

Умумий таклифлар

185