ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4461 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 08/07/2019 23/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-4461

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати
органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон “Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарори (рўйхат рақами 3077, 2018 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 821-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Раис                                                                                     Б. Мусаев

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _________,

_______-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2019 йил “__________даги

________-сон қарорига
ИЛОВА

 

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати
органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима “қарорига мувофиқ” деган сўзлардан кейин “фуқаролар ўртасида тузилган” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2. 5-банднинг “в” кичик бандидан “ёки юридик шахс раҳбарининг” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. 7-банд чиқариб ташлансин:

4. 9-банднинг иккинчи хатбошидан “ёки юридик шахс раҳбарининг” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5. 10-банддаги “доимий яшаш манзили (юридик шахснинг рўйхатдан ўтган жойи)” деган сўзлар “доимий рўйхатдан ўтган манзили” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 13-банддан “Ижарага берувчи ва ижарага олувчи жисмоний шахс бўлганда,” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

7. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

14. Кўчмас мулк ижара шартномаси шартномада белгиланган муддат тугаганидан кейин бекор бўлади.

Кўчмас мулк ижара шартномаси суд тартибида бекор бўлганда, ижарага берувчи суд қарорини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши лозим.

Тарафларнинг келишувига биноан кўчмас мулк ижара шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида келишув мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан ихтиёрий шаклда тузилади ва бир кун муддатда давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш учун тақдим этилади.”.

8. 21-банддаги “Иқтисодиёт вазирлиги” деган сўзлар “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 3, 4, 6 ва 7-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1-4-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.

Ўзгартиришларга 1-ИЛОВА

Кўчмас мулк ижара шартномаларини

давлат солиқ хизмати органларида

мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида
С Ў Р О В Н О М А

 

1. Ижарага берувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.

 

Паспорт cерияси ва рақами

 

Ижарага берувчининг

идентификация рақами (СТИР)

 

Доимий рўйхатдан ўтган жойи

 

Телефон рақами

 

Электрон почта манзили

 

2. Ижарага олувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.

 

Паспорт cерияси ва рақами

 

Доимий рўйхатдан ўтган жойи

 

Телефон рақами

 

3. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:    

Кўчмас мулкнинг тури

 

Жойлашган манзили

 

Ижарага берилган майдон

 

Ижарага берилган сана

 

Ижарага берилган муддат

 

Бир ойлик ижара ҳақи тўлови (сўмда)

 

Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)

 

 

         Ижарага берувчи

         (вакил ёки ишончли бошқарувчи):          ______                 ____________________

                                                                             (имзо)                                Ф.И.О.

                             ____________ (сана)

 

 

 

 

Ўзгартиришларга 2-ИЛОВА

“Кўчмас мулк ижара шартномаларини
 давлат солиқ хизмати органларида
мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби
тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйилганлиги ҳақида
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

 

Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами:  ________________________________________

Ижарага берувчининг Ф.И.О.: ___________________________________________________________________________

Ижарага берувчининг доимий рўйхатдан ўтган жойи: _______________________________________________________

___________________________

Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР): _________________

Ижарага олувчининг Ф.И.О.: ____________________________________________________________________________

Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана:     20__ йил “____” __________

Ижара шартномаси амал қилиш муддати:      20__ йил “___” ___________

Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили:   __________________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.

* QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.”

Ўзгартиришларга 3-ИЛОВА

“Кўчмас мулк ижара шартномаларини

давлат солиқ хизмати органларида

мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги
келишувни ҳисобга қўйиш тўғрисида

С Ў Р О В Н О М А

1. Ижарага берувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.

 

Паспорт cерияси ва рақами

 

Ижарага берувчининг

идентификация рақами (СТИР)

 

Доимий рўйхатдан ўтган жойи

 

Телефон рақами

 

Электрон почта манзили

 

2. Ижарага олувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.

 

Паспорт cерияси ва рақами

 

Доимий рўйхатдан ўтган жойи

 

Телефон рақами

 

3. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:    

Кўчмас мулкнинг тури

 

Жойлашган манзили

 

Ижарага берилган майдон

 

Ижарага берилган сана

 

Ижарага берилган муддат

 

Бир ойлик ижара ҳақи тўлови (сўмда)

 

Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)

 

 

Сўровнома берувчи:                  ______                 ____________________

                                                                                                         (имзо)                                Ф.И.О.

                                                                              ____________ (сана)”

Ўзгартиришларга 4-ИЛОВА

“Кўчмас мулк ижара шартномаларини
давлат солиқ хизмати органларида
мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби
тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

 

Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги ҳақида
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

 

Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами:  ________________________________________

Ижарага берувчининг Ф.И.О.: __________________________________________________________________________

Ижарага берувчининг доимий рўйхатдан ўтган жойи: ________________________________________________________________________________

Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР):   _______________

Ижарага олувчининг Ф.И.О.: ___________________________________________________________________________

Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана:   20__ йил “____” ___________

Ижара шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга олинган сана:  20__ йил “___” ____________

Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили: ______________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.

* QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.

Умумий таклифлар

372