ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4391 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 05/07/2019 20/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Тошкент вилояти Охангарон туманида замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4391

Тошкент вилояти Охангарон туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳисобига чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини ташкил этиш ҳамда аҳоли истеъмоли учун сифатли чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида:

1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилоятининг Охангарон туманида 2019-2020 йилларда замонавий қорамолчилик комплексларини ташкил этиш ҳамда қўйчилик ва эчкилик лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи 1-2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

2. Тошкент вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1-2-иловаларига мувофиқ белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида уларга чорва молларини сақлаш (фермалар), шу жумладан энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш ҳамда бошқа турдаги инфратузилма объектларини қуриш ҳамда озуқабоп экинлар етиштириш учун зарур бўлган ер майдонларини, истисно тариқасида, тўғридан- тўғри Охангарон тумани ҳокимининг қарорлари асосида ажратиб берилишини таъминлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 1-2-иловаларига мувофиқ белгиланган лойиҳа ташаббускорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон қарорининг 2-бандида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тижорат банклари билан биргаликда замонавий чорвачилик комплексларини қуриш, шунингдек чорва моллари, қишлоқ хўжалик техникалари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини сотиб олиш ва шу каби лойиҳаларни миллий валютада ва хорижий кредит линия маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида компенсация, шунингдек ушбу жамғармага кичик тадбиркорлик субъектлари (қарздор)нинг кредит бўйича ўз мажбуриятларини бажариши учун тижорат банки (кредит берувчи) олдида жавоб бериш масъулиятини юклайдиган кафилликлар берилиши таъминлансин.

6. Тошкент вилояти ҳокимлигига истисно тариқасида ушбу қарорнинг 1-2-иловаларига мувофиқ белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш давомида истиқболсиз деб топилган лойиҳаларни ўриндош сифатида иш ўрни, инвестиция миқдори ва ишлаб чиқариш ҳажмига мос бўлган лойиҳаларга алмаштириш ва муддатини узайтириш ваколати берилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д.Вахабов ва Тошкент вилояти ҳокими в.б. Р.Қ.Холматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
          Президенти                                                                            Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

380