ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4383 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 05/07/2019 20/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Эпизоотик вазиятини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-4383

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Эпизоотик вазиятини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Раис                                                                           Б.Норқобилов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент ш.,
2019 йил “____” ________
________сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитасининг
2019 йил “_______” июндаги “________”-сон қарорига
ИЛОВА

Эпизоотик вазиятини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий
тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорига мувофиқ давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мос келиши ва эпизоотик ҳолатини жойида ўрганиш учун мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруриятини аниқлаш мезонларини ва тартибини белгилайди.

1. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ветеринария жиҳатдан юқори хавфга эга бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кирилиши маълум бўлганда, янги савдо йўналишлари очилганда
ва хорижий мамлакатларнинг маълум бир ҳудудларидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб келишда ҳайвонларнинг ўта хавфли касаллик қўзғатувчилари кириб келиши хавфи мавжуд бўлганда, ёҳуд носоғлом эпизоотик ҳудудда ишлаб чиқарилган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар олиб кирилиши режалаштирилгандагина  ушбу товарлар эпизоотик ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш зарурати вужудга келади.

 

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар – ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штаммлари, озуқалар
ва озуқабоп қўшимчалар, ветеринария техника воситалари;

эпизоотия – тегишли ҳудудда ҳайвонларнинг ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари тарқалиши;
ҳайвонларнинг юқумли касалликлари – пайдо бўлишига ҳайвонларга касалликларнинг қўзғатувчилари таъсири сабаб бўладиган, тарқалиши ҳамда бошқа ҳайвонларга ва одамга ўтиши эҳтимоли мавжуд бўлган касалликлар;
келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот – гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, тухум ва тухум маҳсулотлари, шунингдек асаларичилик маҳсулотлари;
келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб хом ашё – ҳайвонлардан олинадиган, қайта ишлашга мўлжалланган маҳсулотлар;
юқори ветеринария хавф – барча турдаги тирик ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб хом ашё;
ўрта ветеринария хавф – истеъмол ёки қайта ишлаш учун мўлжалланган қайта ишланган келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот;
ишлаб чиқарилган ҳудуд (хорижий давлат, штат, провинция ва х.к.) – давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар етиштирилган ва ишлаб чиқарилган хорижий давлат ҳудуди;
мутахассис – Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги матнларда – Қўмита) ва унинг бўйсунувидаги давлат ветеринария инспекторлари ёки Қўмита томонидан жалб этилган тегишли соҳа экспертлари;
мурожаатчи – давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар етиштириладиган ва ишлаб чиқариладиган хорижий мамлакатда ветеринария жиҳатдан аудит ўтказиш ёки ветеринария инспекцион назоратдан ўтказиш мақсадида мутахассис юборишни сўраб Қўмитага мурожаат қилган шахс;
ветеринария аудити – хорижий мамлакатдаги давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органнинг фаолиятини ўрганиш;
ветеринария инспекция текшируви – хорижий мамлакатдаги давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ўрганиш.
3. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб келишда мурожаатчи хорижий мамлакатлардан назорат остидаги товарларни харид қилиш ва импорт қилиш чоғида, зарур бўлган тақдирда, бу мамлакатлардаги назорат остидаги товарларнинг ветеринария хавфлилик даражаси юқори ёки ўрта бўлган назорат остидаги товарларни ўрганиш учун мутахассисларни жалб этиш ҳамда юборишни назарда тутади.
4. Хорижий мамлакатларда давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни етиштириш, ишлаб чиқариш жойидаги ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви ўтказиш Қўмита томонидан амалга оширилади.

2-боб. Хорижий мамлакатдаги маҳсулотнинг ветеринария, ветеринария-санитария ҳолатини жойида ўрганиш мақсадида мутахассисларни юборишга доир талаблар ва қоидалар

5. Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш режалаштирилганда мутахассисларни юбориш орқали
улар етиштирилган ва ишлаб чиқарилган хорижий мамлакат ҳудудида ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви ўтказиш мажбурий ҳисобланади:

а) юқори ветеринария хавфга эга бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришда:

барча турдаги тирик ҳайвонлар (ёввоий ҳайвонлар, цирк ва зоопарк ҳайвонлари, лаборатория ҳайвонлари ва номаҳсулдор ҳайвонлар бундан мустасно);

термик ишловдан ўтмаган келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё.

б) ўрта ветеринария хавфга эга бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришда:

олиб кириш режалаштирилган мамлакатда эпизоотия тарқалганлиги ҳақида маълумотлар мазкур давлат ветеринария хизмати томонидан маълум қилинганда ёки ветеринария соҳасидаги халқаро ташкилот (Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти) расмий веб-сайтларида эълон қилинганда;

хавфни баҳолаш натижасида давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария хавф даражаси юқори деб белгиланганда.

6. Лаборатория шароитида “in vitro” усулида тайёрланган ҳайвон эмбриони ҳамда трансплантация учун мўлжалланган наслли материаллар, ҳайвонлар касаллигига қарши вакциналар ишлаб чиқариш учун микроорганизм вакцина штаммларини олиб келиш учун мутахассис юбориш масаласи мурожаатчининг сўровига асосан алоҳида тартибда Қўмита томонидан кўриб чиқилади.

7. Мурожаатчи Қўмитага давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар етиштириладиган ва ишлаб чиқариладиган хорижий мамлакатда ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви ўтказиш юзасидан ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда ариза топширади.

Аризага илова тариқасида шартнома нусхалари (агар мавжуд бўлса) ва давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш режаси (агар мавжуд бўлса) илова қилинади.

Хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органи жойида ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви ўтказиш юзасидан мурожаат (таклиф) қилган тақдирда, унинг мурожаати аниқ белгиланган шаклда бўлиши талаб этилмайди.

Тақдим қилинган ҳужжат нусхаларининг ҳар бир бети ёки ҳужжатларнинг нусхалари тикилган ҳолда фақат биринчи варағи мурожаатчининг имзоси билан тасдиқланади.

8. Мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 7 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилиб, натижаси юзасидан аризачи хабардор қилинади.

Қўмита аризани кўриб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органидан зарур бўлган маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

9. Мурожаатчининг аризаси ва хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати ваколатли органи мурожаатини рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар қайд этилгани ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланган ҳолларда;

олиб келиниши режалаштирилаётган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун чеклов (таъқиқ) ўрнатилганда;

экспортёр давлат ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ҳайвонларнинг ялпи касалликлари ва ҳайвонларнинг илгари қайд этилмаган юқумли касалликлари пайдо бўлганда.

10. Аризани ёки мурожаатни кўриб чиқиш натижасида ижобий қарор қабул килинган ҳолда Қўмита аризачини ёки хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органини хабардор қилади ва улар билан ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви ўтказиш муддатини келишади.

11. Мурожаатчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2015 йил 19 октябрда 92-сон буйруғи билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2730) Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ шартнома асосида Қўмитанинг махсус ҳисоб рақамига тегишли маблағни ўтказади.

Агарда хорижий мамлакатда ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви амалга оширилиб, натижаси бўйича Қўмита томонидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни тақиқлаш қарори қабул қилинса, мазкур маблағ аризачига ёки хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизматига қайтарилмайди.

12. Хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария назорати остидаги товарларни етиштириш ва ишлаб чиқариш ҳудудида эпизоотик ҳолатни ўрганиш жараёнида қуйидаги ветеринария тадбирлари амалга оширилади:

экспортёр мамлакатнинг давлат ветеринария хизматини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, структуравий тузилмаси, штатлари, бошқарув тизими ва ваколатлари, ҳайвонлар бош сони, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва уларни истеъмолга яроқлилиги бўйича хулосалар бериш жараёнини аудит қилиш;

хорижий мамлакат ҳудудида давлат ветеринария назорати остидаги товарларни етиштириш ва ишлаб чиқариш жойларида мониторинг ўтказиш ва текшириш;

Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг Ҳалқаро ветеринария Кодекси талабларига ва стандартларига мувофиқ текширув ва таҳлилларни ўтказиш;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни етиштириш ва ишлаб чиқариш тизимини Ўзбекистон Республикасининг ветеринария талабларига мувофиқлиги;

ҳайвонларни карантинга қўйиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар (касалликлар профилактикаси, даволаш ва диагностика) ва уларнинг самарадорлиги;

давлат ветеринария хизматининг назорат остидаги объектларда олиб бориладиган назорат ишлари ва назорат тариқасида ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари ва уларнинг расмийлаштирилган ҳисоботлари;

зарур ҳолларда ветеринария сертификатлаштириш тизимини ўрганиш учун давлат ветеринария назорати остидаги товарлардан намуналарни танлаб олиш.

13. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни етиштириш ва ишлаб чиқарилган жойларида назорат ўтказилганда назорат остидаги товарнинг ветеринария талабларига мувофиқлиги эпизоотик ва серологик мониторинг, назорат остидаги товарлардан олинган намуналар ва уларнинг лаборатория таҳлиллари натижалари асосида ўрнатилади.

14. Қўмита хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органи билан келишган ҳолда ва ҳамкорликда назорат остидаги товарларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида ветеринария тадбирлари қўлланилиши, ишлаб чиқарилган жойларнинг эпизоотик ҳолатини аниқлаш назорати ўтказилади.

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ҳолатини ветеринария талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун танлаб олинган намуналарни лаборатория таҳлилларидан Қўмита томонидан ёки унинг сўровига биноан ўрнатилган тартибда миллий ихтисослаштирилган лабораторияларда амалга оширилади.

15. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг етиштирилган ва ишлаб чиқарилган ҳудуднинг ва (ёки) ишлаб чиқариладиган объектларнинг (шу жумладан қайта ишланадиган) ва (ёки) сақланадиган жойларда эпизоотик ҳолат ўрнанилиб, Қўмита қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текширув, эпизоотик мониторинг, лаборатория таҳлиллари натижасида мувофиқ давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни тақиқлайди;

ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текширув, эпизоотик мониторинг, лаборатория таҳлиллари натижасида мувофиқ давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга белгиланган тартибда рухсат беради.

16. Эпизоотик ҳолат ўрганилган хориж мамлакатидан олиб келинаётган Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар, чегара ветеринария назорат пунктларида давлат ветеринария инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади.

17. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатли давлат органларига, маълумот учун Давлат божхона қўмитасига ва аризачига юборилади, шунингдек, мазкур маълумотлар Қўмитанинг расмий веб сайтига 3 кун ичида жойлаштирилади.

18. Хорижий мамлакатнинг ваколатли органи билан ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текширув, эпизоотик мониторинг, лаборатория таҳлиллар натижаси ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш учун рухсат берувчи ёки рад этувчи қарор Қўмита томонидан қабул қилинади.

19. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни етириш ва ишлаб чиқариш жойларида текширув якунларига кўра, Қўмита томонидан назорат остидаги товарларнинг эпизоотик ҳолати ва (ёки) ишлаб чиқарилган (етиштирилган, қайта ишланган) ҳудуд ва ёки назорат остидаги товар юкланиш жойларининг эпизоотик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, хорижий мамлакатнинг ветеринария назорат ўтказиш тизимининг назорат остидаги товарларни Ўзбекистон Республикасининг ветеринария талабларига мувофиқлигини таъминлайдиган даражада ветеринария тадбирлар белгиланган ҳисобот тайёрланади.

Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг http://www.oie.int/en/animal-health-in-the-world/wahis-portal-animal-health-data/ расмий веб-сайти маълумотлари ёки экспортёр мамлакатнинг марказий давлат ветеринария хизматининг кафолат хатига мувофиқ давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш мумкин бўлган “хорижий мамлакат корхоналари рўйхати” шакллантирилиши мумкин.

20. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар ишлаб чиқариш жойларида ўтказилган назорат якунларига кўра, ижобий хулоса берилган хориж мамлакатларнинг назорат остидаги товарлар етиштирилган ҳудудлари ва объектлари (гўшт комбинати, сут заводлари, хом ашё қайта ишловчи корхоналар ва чорвачилик объектлари номи) бўйича “Ўзбекистон Республикасига ветеринария хавфи юқори бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш мумкин бўлган “хорижий мамлакат корхоналари рўйхати” шакллантирилиб, Қўмита томонидан тасдиқланади ва хулоса қабул қилинган кундан бошлаб бир кунлик муддатда Қўмитанинг www.vetgov.uz расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

21. Хорижий мамлакатлардан келтирилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ветеринария хавф даражаси юқори бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг туридан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туман (шаҳар) нинг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари давлат ветеринария инспекторлари томонидан давлат ветеринария назорати мониторинги амалга оширилади.

22. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар хорижий мамлакатлардан келтирилган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларда юқумли касалликлар қўзғатувчиларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида, тирик ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни тизимли равишда кузатиб боришни, касалликка гумон қилинган ва аниқланган тақдирда эса, бу ҳақда давлат ветеринария хизматига дарҳол 1 кун ичида хабардор қилиши, шунингдек, аниқланган касалликларни тарқалиши олдини олиш ва карантин (чеклов) тадбирларини амалга ошириш бўйича чоралар кўрилиши шарт.

23. Юқори ва ўрта ветеринария хавфга эга давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар билан ҳайвонларнинг касаллик қўзғатувчилари кириб келиши хавфи юқори ҳисобланади ҳамда мазкур товарларга нисбатанветеринария хавф таҳлили (тарқалиш йўллари билан боғлиқ хавфни баҳолаш) асосида тегишли ветеринария тадбирлари қўлланиши зарур.

Ветеринария хавф таҳлили натижасида белгиланган етеринария тадбирлари, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлардан фойдаланиш мақсадларига (боқиш, сақлаш, истеъмол, қайта ишлаш) ва улар ишлаб чиқарилган ҳудудларига кўра фарқланади.

24. Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган давлат ветеринария назорати остидаги товарларга нисбатан ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари, талаблари шунингдек назорат остидаги товарлардан намуналар олиш тартиби, экспортёр мамлакатнинг давлат ветеринария хизматини аудит ўтказишга доир ва назорат остидаги товарларни етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи объектларни ветеринария инспекция текширувига нисбатан талаблар ва саволномалар ҳамда коррупцияга қарши дастурлар Қўмита томонидан белгиланади.

25. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мос келиши ва эпизоотик ҳолатини ўрганиш мақсадида хорижий мамлакатга ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви ўтказиш учун мутахассисларни хорижий мамлакатларга измат сафарларига юбориш учун қарор Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг расмий маълумотларига асосланган ҳолда хорижий мамлакатнинг (худуднинг) эпизоотик ҳолатидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан қабул қилинади. 

3-боб. Хорижий мамлакатларга ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви ўтказиш учун мутахассисларга нисбатан талаб

26. Ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви ўтказиш учун хорижий мамлакатларга хизмат сафарига борадиган мутахассисларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва олий маълумотли ветеринария мутахассислигига эга бўлиши;

давлат ветеринария хизматида камида беш йил узлуксиз ишлаган бўлиши;

ветеринария соҳасига оид қонун ҳужжатларини яхши билиши ва Қўмита томонидан ветеринария инспекция текшируви бўйича аттестациядан ўтган бўлиши.

Текширишга қўшимча жалб этиладиган соҳа экспертлари Қўмита томонидан танлаб олиш йўли билан амалга оширилади.

4-боб. Якуний қоидалар

27. Давлат ветеринария назорати органларининг фаолиятига аралашиш, давлатм ветеринария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш тақиқланади.

28. Мазкур низом талабларини бузилиши натижасида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Эпизоотик вазиятини ўрганиш мақсадида
мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш
заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига

Ариза

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мос келиши ва эпизоотик ҳолатини ўрганиш мақсадида __________________ давлатига ветеринария аудити ва ветеринария инспекция текшируви ўтказиш учун мутахассис ажратишингизни сўраймиз:

 

1.

Импорт қилувчи: (юридик манзили, СТИР, тел., электрон почта)

 

2.

Экспорт қилувчи: (юридик манзили, тел., электрон почта, веб-сайт)

 

3.

Товар номи:

 

4.

Товарнинг ТН ВЭД:

 

5.

Товар етиштирилган ва ишлаб чиқарилган давлат номи:

 

6.

Товар етиштирилган ва ишлаб чиқарилган давлатнинг ҳудуд (штат, провинция, хўжалик ва х.к.) номи:

 

7.

Товарнинг экспорт қилишдан олдин карантинга олиш жойи (агарда тирик ҳайвон бўлса):

 

8.

Товар ишлаб чиқарувчининг экспортёр давлат ветеринария хизмати томонидан рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги реестр рақами (гўшт комбинатлари, сут заводлари ва х.к.):

 

9.

Аризага иловалар:

1.

2.

 

 

Раҳбар:                          имзо                                                                       ФИО

Умумий таклифлар

266