ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4379 Академия наук Республики Узбекистан 11/07/2019 26/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
ID-4379

Мустақиллик йилларида юртимиз ҳудудида қадимги даврлардан бошлаб тараққий этган шаҳарлар, қишлоқлар ва маданиятларнинг бой ўтмишини археологик жиҳатдан тадқиқ этиш ва тарихий жараёнларни ҳолис тиклаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ҳудуди тош давридан ўзлаштирилганлиги, мамлакатимиз жаҳондаги илк шаҳарсозлик ва давлатчилик шаклланган марказлардан бири бўлганлиги, тарихимиз ва маданиятимиз чуқур илдизларга эга эканлиги илмий жиҳатдан асосланди.

Сўнгги йилларда жамиятимизда юз бераётган жадал ислоҳотлар археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш, йирик археологик ёдгорликларда кенг кўламли тадқиқотларни олиб бориш, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимизни халқимизга ва жаҳон ҳамжамиятига тарғиб қилишни тақозо этмоқда. Маданий меросимизнинг йирик қисми саналган кўп сонли археологик мерос объектлари ва уларнинг теграларида, хусусан, нафақат мамлакатимиз, балки бутун кишилик ўтмишида ғоят ноёб ҳисобланган Ўзбекистоннинг қадимий обидаларида комплекс археологик тадқиқотлар олиб бориш, археологик тадқиқотларни илмий мувофиқлаштириш, қўлга киритилган топилмаларни илмий жиҳатдан тиклаш ва асраш йўли билан туристик объектлар ташкил қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада қатор вазифалар турганини таъкидлаш керак.

Республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни замон талаблари асосида йўлга қўйиш, археология соҳасида фан ва олий таълимни интеграциясини мустаҳкамлаш, илмий кадрлар тайёрлаш самарадорлигини таъминл      аш, археологик қазишмаларни кенг кўламда ташкил этиш, ёшларни археологик қазишмалар ва тадқиқотлар билан таништириш жараёнини кенгайтириш ҳамда очилган қадимий ноёб меъморчилик намуналарини очиқ осмон остидаги музейлар шаклидаги туризм ташриф объектига айлантириш мақсадида:

1. 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда инновацион фаолиятини ривожлантириш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти (Самарқанд ш.) ва “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини (Наманган вилояти) қамраб олган ҳолда, республика ҳудудидаги археологик тадқиқотларни илмий жиҳатдан мувофиқлаштириш ҳамда замонавий табиий фанларнинг тадқиқот услубларини археологик изланишларда кенг жорий қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида Фанлар академияси тизимида Миллий археология маркази (кейинги ўринларда – Миллий марказ деб аталади) ташкил этилсин ва унинг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Давлат дастурини амалга оширишда Инновацион ривожланиш вазирлигига (Абдурахмонов) Миллий марказ биносини ўрнатилган тартибда, Фанлар академияси таклифлари асосида замонавий илмий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, бутловчи қисмлар, зарур материаллар ва реактивлар билан таъминлаш, Миллий марказ ва Археологик тадқиқотлар институти томонидан тақдим этилган ва эълон қилинган илмий лойиҳаларга танлов асосида маблағлар ажратиш, Молия вазирлигига (Қўчқоров) эса вилоятлардаги таянч археологик ёдгорликларда мунтазам фаолият юритувчи давлат комплекс археологик экспедицияларини босқичма-босқич ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштирилиши юклатилсин.

3. Миллий марказ Давлат дастурини амалга ошириш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланиб, унга:

республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий жиҳатдан йўналтириш ва археологик изланишларда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини кенг қўллаш;

республика ҳудудида олиб борилаётган археологик дала қазишмаларини илмий жиҳатдан мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан назорат қилиш;

инновацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда комплекс археологик экспедициялар ташкил этиш;

археологик қазишмалар бўйича етук илмий кадрлар тайёрлаш;

археологик ёдгорликларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантиришнинг илмий асосини тайёрлаш;

археологик тадқиқот натижаларини кенг оммага етказиш мақсадида мунтазам равишда илмий ва оммабоп китобларни нашр қилишни йўлга қўйиш;

археологик тадқиқотларда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатларнинг археология йўналишида фаолият олиб бораётган тадқиқотчи олимлар билан қўшма археологик экспедицияларни тизимли ташкил қилиш;

археологик тадқиқотларга оид ҳалқаро тадбирларни мамлакатимизда ташкил этиш ва хорижда археология бўйича ўтказиладиган илмий-амалий тадбирларда фаол иштирок этиш;

соҳа фани, таълими ва амалиёти мутахассислари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатда археологик тадқиқотлар олиб борилиши лозим бўлган ҳудудий объектлар ягона маълумот банкини ҳамда уларнинг муаммолари ахборот базасини шакллантириш;

инновацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда комплекс археологик экспедицияларни соҳа таълими амалиёти билан боғлаб ташкил этиш;

археологик тадқиқот натижаларини кенг оммага етқазиш мақсадида мунтазам равишда илмий ва оммабоп китоблар, замонавий тадқиқот услублари сингдирилган ўқув қўлланма ва кўрсатмаларни нашр қилишни йўлга қўйиш вазифалари юклатилсин.

4. Фанлар академияси президентига, заруратга кўра, Миллий марказнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Фанлар академияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда Миллий марказни жойлаштириш учун капитал таъмирланган бино ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бино ажратилгунга қадар, Миллий марказ Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 70 манзилида вақтинчалик тўловсиз жойлаштирилсин.

6. Миллий Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Марказ бино ва иншоотларини сақлаш, таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари, интернет тизими ва бошқа моддий-техника воситалари) ҳамда илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини базавий молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

хўжалик фаолияти турларидан олинадиган даромадлар;

хорижий ва ҳомийлик ташкилотларининг грантлари;

қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуаси ва унинг дирекцияси амалдаги молиялаштириш механизмини сақлаган ҳолда Миллий марказ тасарруфига ўтказилсин.

Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба Ахсикент ёдгорлиги асосида кенг халқ оммасига тарих билимини тарғиб этиш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадидаЎтмишга саёҳатҳалқаро тарихий-маданий фестивални ўтказиш кўзда тутилсин.

8. Молия вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан Миллий марказга 1 та автотранспорт воситаси харид қилинсин ва уни сақлаш учун лимит ажратилсин.

9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўрнатилган тартибда Миллий марказни тезкор интернет ва бошқа телефония хизматлари  билан таъминлаш чораларини кўрсин.

10. 2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

археологлар томонидан республикада олиб борилаётган барча археологик қазишма натижаларининг ҳисоботлари ҳар йили 1 апрелга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ҳамда Миллий марказга тақдим этилади;

Миллий марказ тақдим этилган ҳисоботлар асосида “Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар тўплами” номли журнални чиқариб боради.

11. Белгилансинки,

Миллий марказнинг илмий ходимлар штат бирлиги 3 йилда босқичма-босқич 80 тага етказилсин;

Вилоятлардаги таянч археологик ёдгорликларда мунтазам фаолият юритувчи давлат комплекс археологик экспедициялар босқичма-босқич ташкил этиш ва шу билан боғлиқ барча харажатларни молиялаштириш Молия вазирлиги зиммасига юклатилсин.

12. Миллий марказга “Биоархеология” ва “Ландшафт археологияси” йўналишларида 2 та археологик лабораторияни замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида 2 млн. АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағлари жалб этилсин.

13. Ўзбекистон Республикасида археологик тадқиқотлар олиб боришда замонавий технологиялар ва илғор услублардан самарали фойдаланиш мақсадида Миллий марказ учун фуқаро авиациясига оид учувчисиз учиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва фойдаланишга рухсат берилсин;

Учувчисиз учиш қурилмалари Миллий марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳалқаро илмий марказлар, институтлар грантлари ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан харид қилинсин.

Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фанлар академиясининг аризасига биноан радиоэлектрон мосламалар билан жиҳозланган учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга ўрнатилган тартибда рухсатнома расмийлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги белгиланган тартибда тегишли хужжатларни қабул қилгандан сўнг бир ой муддатда Миллий марказга учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса тақдим этсин.

14. Фанлар академияси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов, Маданият вазири Б.С.Сайфуллаев, Фанлар академияси президенти Б.С.Юлдашев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон  Республикасининг Бош вазири            А.Н.Арипов

                                                                                                                                                                                                                                                                                   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил  “___”____________даги  ____-сон қарорига 1 илова

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

 

№№

т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун маъсуллар

Сарф-ҳаражат­лар

Молия­лаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

«ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ВА ФАН БИЛАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ»

1

Фанлар академияси тизимидаги Миллий археология маркази Низомини ишлаб чиқиш ва келишилган тартибда рўйхатдан ўтказиш

2019-йил

1-октябрь

Фанлар академияси

-

-

Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган Низом белги­ланган тартибда Адлия вазир­лигида рўйхатдан ўтказилади

2

Миллий археология маркази ва  Археологик тадқиқотлар институтининг илмий ходимлар штат бирлигини махсус кўрсаткичлар тизими асосида босқичма-босқич ошириш

2019-йилда – 20 та, 2020-йилда – 15 та, 2021-йилда – 15 та янги илмий ходим штат бирлиги

Молия вазирлиги, Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Иқтидорли ёшлар танлов асосида қабул қилиниб, 3 йилда илмий ходим­ларнинг умумий сони 80 тага етказилади. Илмий тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги оширилади, олий малакали кадрлар тайёрлаш, фан ва таълим интеграцияси, етакчи хорижий илмий журналлардаги нашрлар ҳажми ошади.

4

Ҳар йили “Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар тўплами” номли журнални чоп этиб бориш

Мунтазам,

ҳар йилнинг 1-чорагига қадар

Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Амалга оширилган тадқиқотлар бўйича шакллантирилган маълу­мотлар асосида тўплам нашр этилади. Натижада олиб борил­ган тадқиқотлар, янгилик­лар кенг илмий жамоатчиликка етказилади

5

Халқаро нуфузли илмий-метрик тизимларга кирган ва импакт-факторлари юқори бўлган даврий нашрларда илмий ходимларнинг нашр ва иқтибос қилиниш даражасини 30 фоизга ошириш

2020-2023 йиллар давомида

Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

-

-

Илмий ходимларининг нуфузли илмий-метрик тизимларда рей­тингини ошириш бўйича мақ­садли чора тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу асосда нуфузли илмий-метрик тизимларда ходимларининг рейтинги кўта­рилади (Импакт-фактор ва б.)

6

Миллий марказнинг бўлимлари, илмий лаборатория ва дала экспедициялари фаолиятини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар ва индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни йўлга қўйиш

2020-йил

январь

Фанлар академияси

-

-

Миллий марказнинг бўлимлари, илмий лаборатория ва дала экспедициялари фаолиятини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилади, Илмий кенгаш қарори билан тасдиқланади. Илмий ходимларнинг   илмий маҳсул­дорлиги кўрсаткичи ошади

7

Ўзбекистон Республикаси рақамли археологик харитасини яратиш

2020-2023 йй.

Фанлар академияси, Маданият вазирлиги

Ҳисоб китоблар асосида

Бюджетдан ташқари маблағлар

Маданият вазирлиги билан тузилган шартнома асосида Ўзбекистон археологик ёдгорликларини рўйхатга олиш бўйича тизимли изланишлар олиб борилади. Ёдгорликлар бўйича маълумотларни тўлиқ жамлаган Ўзбекистон археологик харитаси яратилади

8

“Ўзбекистон археологик мероси” 10 жилдлик академик нашр сериясини босқичма-босқич тайёрлаш

2019-2023 йй.

Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Бюджетдан ташқари маблағлар

“Нумизматика” (2020-й.), 

“Илк ўрта асрлар” (2021-й.),

“Ўрта асрлар” (2022-й.),

“Иконография” (2022-й.),

“Қадимги Суғд” (2023-й.) мавзуида академик нашр серияси чоп этилади

9

“Ўзбекистон ва Марказий Осиё жаҳон цивилизацияси тизимида” археология соҳасидаги етакчи давлатларнинг олим-мутахассислари иштирокида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш

2020-йил

сентябрь

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ҳисоб китоблар асосида

Ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

Марказий Осиёда археология соҳасида илмий изланиш олиб бораётган дунёнинг етакчи илмий марказларидан таклиф этилган йирик мутахассис- олимлар иштирокида “Ўзбеки­стон ва Марказий Осиё жаҳон цивилизацияси тизимида” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади

10

Таянч археологик ёдгорликларни туризм объектларига айлантириш учун илмий асоснома тайёрлаш

 

Ахсикент – 2019-й.,

Афросиёб – 2020-й.,

Мингтепа – 2021-й.,

Пойкенд – 2021-й.,

Эски Хавас – 2022-й.,

Қува – 2022-й.,

Сармишсой – 2023-й.

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Маҳаллий ҳокимиятлар

-

-

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан шартнома имзоланади ва шу асосда олинган натижалар бўйича илмий асосномалар тайёрланади. Ушбу асосномалар объектларни туризм объектига айлантиришга хизмат қилади.

 

11

Туризм объектларига айлантирилаётган археологик ёдгорликларга хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш мақсадида буклет, флаер ва брошюралар тайёрлаш

Мунтазам

Туризмни ривож­лантириш давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги

Ҳисоб китоблар асосида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги маблағлари

Очилган археологик ёдгор­ликларга оид янги маълумотлар, қазишма ва топилмаларнинг фотосуратларини ўзида акс этган буклет, флаер ва брошюралар тайёрланади. Шу асосда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни археологик объект­ларга жалб қилиш кучаяди

12

Таянч объектларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларни акс эттирган анимацион роликларни тайёрлаш

Ахсикент – 2020й.

Афросиёб – 2020й.

Далварзин – 2021 й.

Пойкенд – 2021 й.

Эски Хавас – 2022 й.

Қува – 2022 й.

Сармишсой – 2023 й.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги,

 Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, маблағлари

Таянч археологик ёдгорликларда олиб борилган тадқиқотлар ва ёдгорликларни шаклланиш жарёнларини ўзида акс этгананимацион роликлар тайёрла­нади. Шу асосда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни археологик объектларга жалб қилиш кучаяди

13

Қадимий тарихни акс эттирувчи туристик маршрутларни яратиш

 

Ахсикент – 2020 й.,

Афросиёб – 2021 й.,

Пойкенд – 2022 й.,

Қанқа – 2023 й.

Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

-

-

 

Таянч археологик ёдгорликларга ташриф буюрувчи туристлар учун туристик маршрутлар тузилади

14

Туризмни ривожлантириш мақсадида йирик археологик объектларнинг альбом-каталогларини яратиб бориш

2020-2022 йй.

Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

 Маданият вазирлиги

Ҳисоб китоблар асосида

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маблағлари

2020-йилда 3та, 2021-йилда 3 та, 2022-йилда 3 та, 2023-йилда 3 та археологик қазишмалар жараё­нида аниқланган топилмалар ва улар ҳақида илмий-оммабоп маълумотларни ўзида жамлаган альбомлар тайёрланиб нашр этилади. Шу асосда юртимиз тарихи бўйича маълумотлар оммалаштирилади

15

Миллий археология маркази ва Археологик тадқиқотлар институти ходимларини олий таълим муассасаларга ўриндош сифатида педагогик фаолиятга жалб қилиш

2019-2020 йил ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси

-

-

Миллий археология маркази ва Археологик тадқиқотлар институти ва манфаатдор ОТМ лар ўртасида шартномалар тузилади,  таълим ва фан соҳалари билан алоқалар йўлга қўйилади. Археология йўналиши бўйича тажрибали мутахассислар шаклантирилади

16

Миллий археология маркази ва Археологик тадқиқотлар институти илмий салоҳиятни ёшартирган ҳолда, илмий даражага эга илмий ходимлар улушини босқичма-босқич ошириб бориш

2020 йилда 50%,

2021 йилда 55%,

2022 йилда 60%

2023 йилда 65%.

Фанлар академияси

-

-

Миллий археология маркази ва Археологик тадқиқотлар инсти­тути илмий салоҳияти ёш тадқи­қотчилар ҳисобига ёшартирилади

«МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ КУЧАЙТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ»

17

Археологик тадқиқотлар институти биносини капитал таъмирлаш

 

2020-йил

Молия вазирлиги,

Фанлар академияси

2,5 млрд

Бюджет маблағлари

Институт замонавий талаблар асосида капитал таъмирланади

18

Миллий марказ ва Археологик тадқиқотлар институтини моддий-техник базасини янгилаш

2020-йил

Молия вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси

1 млрд.

Бюджет маблағлари

Миллий марказ ва Археологик тадқиқотлар институти замон талаблари асосида моддий-техник жиҳозлари билан таъминланади. Юқори сифатли илмий тадқиқотлар олиб борилади

19

Дала тадқиқотларига доимий равишда маблағ ажратиш

 

Ахсикент, Афросиёб, Қанқа экспедици­ялари –2020-й.;

Далварзин, Бухоро, Ерқўрғон экспедици­ялари – 2021-й.;

Эски Хавас, Қува, Сармишсой экспеди­циялари – 2022-й.;

Жарқўтон, Хива, Туғунбулоқ экспеди­циялари – 2023-й.

Молия вазирлиги,

Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Бюджет маблағлари

Дала қазишмаларига босқичма босқич маблағ ажратиб борилади. Дала инвентарлари, асбоб ускуналар, рақамли технологиялар (георадар, магнитометр, теодолит), транспорт, мавсумий турар жой ижараси, ёлланма ишчи ходимлар, қўшимча мутахассислар (топограф, палеозоолог, палеоботаник ва ҳ.) нинг маошларини қамраб олувчи маблағлар асосида таянч ёдгорликларда кенг кўламли қазишмалар олиб борилиб, янги маълумотлар қўлга киритилади.

20

Замонавий ускуналар билан жиҳозланган “Ландшафт археологияси” (2020 й.) ва “Биоархеология” (2021 й.) йўналишларида 2  та лаборатория ташкил этиш учун 2 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш

2020-2021  йй.

Молия вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси

2 млн. АҚШ доллари

Ҳомийлик маблағлари

Республикада илк бор “Биоархеология” ва “Ландшафт археологияси” йўналишларида 2 та янги замонавий ускуналар билан жиҳозланган лаборатория ташкил этилади. Ушбу лабораторияларда тадқиқотлар археология ва табиий фанлар билан уйғунликда олиб борилади

«ҲАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЎЗБЕК АРХЕОЛОГИЯСИНИ ЖАҲОН ФАНИГА ИНТЕГРАЦИЯ ҚИЛИШ

21

Археологларнинг хорижий илмий марказларда малака оширишини таъминлаш ва хорижий тадқиқот грантларини жалб этишни йўлга қўйиш

2020-2023 йй.

Фанлар академияси

 

-

-

Хорижий илмий марказларда малака ошириш ва хорижий тадқиқот грантларини жалб этиш  учун махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу асосда ҳар йили ўртача 5 та ходимни хорижда малака оширишлари йўлга қўйилади

23

Марказий Осиё давлатларидаги археологик илмий марказлар билан ҳамкорликни қўлга қўйиш

2020-2023 йй.

Фанлар академияси

-

-

Марказий Осиё давлатларининг археология соҳасидаги илмий марказлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланади.  Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон археологлари билан илмий ҳамкорлик ўрнатилади

24

Археологларнинг хорижий илмий анжуманларда иштирокини кенгайтириш

Мунтазам

Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Ҳомийлар, халқаро грантлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Мутахассисларни хорижий илмий анжуманларда иштирокини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Йилига ўртача 10 та ходимнинг иштироки таъминланади.

 

25

Нуфузли халқаро журналларда ўзбек археологларининг илмий мақолалари сонини ошириш

 

2020-2023 йй.

Фанлар академияси

-

-

Нуфузли халқаро журналларда мақолалар сони ошириш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу асосда мақолалар сони 2020-йилда – 3%, 2021-йилда – 5%,  2022-йилда – 7%, 2023-йилда – 10%  га оширилади

26

Европа археологлари ассоциацияси (EAA), Халқаро археологик музейлар ва экспрементал археология ассоциациясига (EXARC) аъзо бўлиш

2021-2023 йй.

Фанлар академияси

-

-

Миллий марказ босқичма-босқич, Европа археологлари ассоциаци­яси (EAA) (2021-й.), Халқаро археологик музейлар ва экспери­ментал археология ассоциация­сига (EXARC) (2023-й.) аъзо бў­лади. Миллий марказ археоло­гия соҳасида жаҳон илмий ҳамжа­миятида ўз ўрнига эга бўлади.

27

Миллий археология маркази шаъфелигида Марказий Осиё археологлари ассоциациясини ташкил этиш;

Марказий Осиё археологларининг I-Форумни ўтказиш

2022-2023 йй.

Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Бюджет маблағлари

Миллий археология маркази шаъфелигида Марказий Осиё археологлари ассоциациясини 2022-йилда ташкил этиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилади. 2023-йилда Марказий Осиё архе­ологларининг I-Форуми ўткази­лади. Марказий Осиё давлатлари ўртасида илмий ва маданий алоқалар мустаҳкамланади

«ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ ВА ШУ ОРҚАЛИ ЮРТИМИЗ ТАРИХИ,

МОДДИЙ МАДАНИЯТИ, МАЪНАВИЯТИ ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ»

28

 “Ўтмишга саёҳат” номли халқаро тарихий-маданий фестивални Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент ёдгорлиги мажмуаси базасида ўтказиш

2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Наманган вилоят ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар­нинг маблағлари

Ўзбекистон ўтмиш тарихига бағишланган фестивал юртимиз туризм салоҳиятини кенг оммага тарғиб этиш ҳамда туризмни ривожлантиришга хизмат қилади

29

Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва бошқа вилоят музейларида тадқиқот натижа­ларига бағишланган “Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар” мавзусида ҳар йили кўргазма ташкил қилиш

Мунтазам

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги

Ҳисоб китоблар асосида

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси

Тадқиқот натижаларига бағишланган “Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар” мавзусида кўргазмалар ташкил этилади

30

Олий ўқув юртларининг тарих ва археология йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат ва магистратура талабаларини Ахсикент ёдгорлигида яратилган Очиқ осмон остидаги музейда, 2020 йилдан бошқа йирик археологик объектларда дала амалиётларини мунтазам равишда ташкил этиш

График асосида,

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фанлар академияси,

Манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

Ҳисоб китоблар асосида

Дала амалиёти билан боғлиқ маблағлар тегишли ўқув юртининг бюджетдан ташқари маблағлари асосида амалга оширилади, бундан ўзга маблағлар мустасно

Олий ўқув юртларининг тарих ва археология йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат ва магистратура талабалари дала амалиётларига мунтазам равишда жалб қилинади. Уларнинг назарий билимларини амалиётда кенг қўллаш асосида тажрибалари оширилади

31

“Ахсикент” археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш

2019-йил
август

Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар

Ҳисоб китоблар асосида

Ташаббус­корлар маблағлари

“Ахсикент” археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этилади

32

“Ахсикент” археология объектини туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш учун республикада фаолият юритувчи сайёҳлик ташкилотларига инфотурлар ташкил этиш

Объект тайёр бўлганидан сўнг

Туризмни ривожлантириш

Давлат қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги

Ҳисоб китоблар асосида

Манфаат­дор идоралар маблағлари

“Ахсикент” археология объектини туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш учун республикада фаолият юритувчи сайёҳлик ташкилотларига инфотурлар ташкил этилади

33

“Ахсикент” археология объектига олиб чиқувчи йўлни пиёдалар учун мослаштириш ҳамда хавфсизлик чораларини кўриш

2019-2020 йй.

Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

 

Ҳисоб китоблар асосида

Вилоят маҳаллий бюджети­нинг қўшимча даромад­лари

 

“Ахсикент” археология объектига олиб чиқувчи йўл пиёдалар учун мослаштирилади ҳамда хавфсиз бўлади

34

“Ахсикент” археология объектида томоша қилиш нуқтасини барпо этиш ва унда соябон ҳамда атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилишини таъминлаш

2019-йил август

Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар
ва
идоралар

Ҳисоб китоблар асосида

Ташаббус­корлар маблағлари

“Ахсикент” археология объектида томоша қилиш нуқтаси барпо этилади ва унда соябон ҳамда атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилади

35

“Ахсикент” археология объектида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканларини ташкил этиш

2019-2020 йй.

Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар
ва
идоралар

Ҳисоб китоблар асосида

Ташаббус­корлар маблағлари

“Ахсикент” археология объектида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканлари ташкил этилади

36

“Ахсикент” археология объектини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, Интернет ва босма нашрларда мақолалар чоп этиш, ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган мавзуга оид видео материаллар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкори ҳисобланган “Дунё бўйлаб” телеканалида ва бошқа телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш

Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг доимий равишда

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий
ахборот агентлиги

Ҳисоб китоблар асосида

Туризмни ривожлан­тириш

давлат қўмитаси,

ижрочилар маблағлари

“Ахсикент” археология объектини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилинади

37

Маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзилларни аниқлаш ва туристлар ташрифи учун мослаштириш, жумладан, ёшларда ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, тарихий маданият билан таништириш мақсадида вилоятлардаги йирик  археология объектларига таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари саёҳатини ташкил этиш

Мунтазам

Вилоят ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

Ҳисоб китоблар асосида

Туризмни ривожлан­тириш

давлат қўмитаси,

ижрочилар маблағлари

Маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзилларни аниқланади ва туристлар ташрифи учун мослаштирилади

38

Халқ таълими муассасалари ўқувчиларининг ўтмишга бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида вилоятлардаги йирик ёдгорликларига синфдан ташқари мунтазам экскурсиялар уюштириш ва шу асосда вилоятларда “Ёш қадимшунослар” клубини ташкил этиш

Мунтазам

Халқ таълими вазирлиги,

Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

Ҳисоб китоблар асосида

Халқ таълими вазирлиги

Вилоятлардаги йирик ёдгорлик­ларга синфдан ташқари мунта­зам экскурсиялар уюштирилади ва шу асосда вилоятларда “Ёш қадимшунослар” клуби ташкил этилади

39

"Ўзбекистон тарихи" телеканалида “Ўзбекистон археологияси” рукнида мунтазам, ойига бир маротаба кўрсатувлар ташкил қилиш.

2020 йил

 январь

Ўзбекистон МТРК,

Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Миллий археология маркази  ва Археологик тадқиқотлар институти­ниг ички маблағлари

"Ўзбекистон тарихи" телеканалида “Ўзбекистон археологияси” рукнида мунтазам, ойига бир маротаба кўрсатувлар ташкил қилинади

40

Институтда фаолият кўрсатаётган экспедицияларнинг илмий натижаларига бағишланган буклетлар, қисқа хужжатли видеороликлар яратиш

2020 йил

январдан

МТРК,

Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Миллий археология маркази  ва Археологик тадқиқотлар институти­ниг ички маблағлари

Институтда фаолият кўрсатаётган экспедицияларнинг илмий натижаларига бағишланган буклетлар, қисқа хужжатли видеороликлар яратилади

41

Миллий археология маркази ва Институт веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлари фаолиятини тубдан янгилаш

2019 йил

Фанлар академияси

Ҳисоб китоблар асосида

Миллий археология маркази  ва Археологик тадқиқотлар институти­ниг ички маблағлари

Миллий археология маркази ва Институт веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлари фаолияти тубдан янгиланади

42

“Туристларни археологик экспедицияларда иштирок этиш тартиби” тўғрисидаги низом ишлаб чиқиш

2020 йил

март

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

Фанлар академияси

-

-

Олиб борилаётган археологик экспедицияларга туристлар кенг жалб қилинади ва шу орқали тарихий маданиятимиз билан яқиндан таништирилиб, ёшларда ватанпарварлик руҳини шаклантирилади ҳамда экспедициялар фаолияти монетизация қилинади.

 

 

 

Умумий таклифлар

550