ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4325 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 04/07/2019 20/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йил ҳосили учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга уруғлик картошка етказиб бериш ва ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 июндаги 462-сон қарорининг 4-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси
ID-4325

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

 Вазирлар Маҳкамасининг
“2019 йил ҳосили учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга уруғлик картошка етказиб бериш ва ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 июндаги 462-сон қарорининг
4-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

            Республикада ғалладан бўшайдиган майдонларга уруғлик ва истеъмол картошкасини экишга жалб этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон
ва фермер хўжаликларини сифатли уруғлик картошка билан таъминлаш ва ички бозорга ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йил ҳосили учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга уруғлик картошка етказиб бериш ва ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 июндаги 462-сон қарори 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги “Агробанк АТБга” сўзлари “тижорат банкларига” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.

 

                                                             Ўзбекистон Республикасининг

                                                                             Бош вазири                                                                                                                                                           А. Арипов

Умумий таклифлар

266