ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4317 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 04/07/2019 19/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги
ID-4317

Ўзбекистон Республикаси

                                                                                                      Саноат хавфсизлиги

                                                                                                         давлат қўмитаси

                                                                                                           раиси в.б.

                                                                                              20__йил  “__” _______ даги

                                                                                       _____- сон қарорига   _____ИЛОВА

 

 

Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ

бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини

тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб

бориш тартиби тўғрисидаги  

Й Ў Р И Қ Н О М А

 

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунга (Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўплами, 2006 й., 39-сонли, 386-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 февралдаги 983-сонли «Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида», 2019 йил 1 февралдаги 75-сонли “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги”, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 538-сонли   “Ўз кучини йўқотаётган, умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига  янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартибини белгилайди.

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1§. Асосий тушунча ва атамалар

1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади.

банкротлик – (иқтисодий ночорлик) – қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда қаноатлантира олмаслигининг хўжалик суди томонидан тан олинганлиги.

тоғ-кон корхонаси – мустақил балансига эга бўлган ва юридик шахс мақомига эга бўлган, бирлашма, қўшма корхона, комбинат ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга кирувчи фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб чиқариш хўжалик бирлиги;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш – фойдали қазилмаларни ер остидан ер юзасига чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуаси;

тоғ-кон корхонаси ёки унинг бир қисмини консервациялаш – фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ишларни вақтинчалик ёки доимий тўхтатилишидир. Бунда фойдали қазилмаларни қазиб олиниши ҳамда уларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган, жойлаштириш учун истиқболли бўлган тоғ-кон ишланмалари объектларининг узоқ муддатли сақланиши мўлжалланаётган бўлган ҳолларда, асосий тоғ-кон ишланмалари, бурғу қудуқлари ва иншоотларни фойдаланиш ҳолатига келтириш имкониятини таъминлаш чора-тадбирлари мажбурий тарзда амалга оширилади. Консервация “қуруқ” ва “хўл”га ажратилади;

тоғ-кон корхонаси ёки унинг бир қисмини тугатиш – кейинчалик, ер ости тоғ-кон ишланмаларига киришни истисно қилувчи, аҳоли хавфсизлиги, атроф табиий муҳит, иморат ва иншоотлар муҳофазасини таъминлайдиган тадбирлар мажбурий равишда амалга оширилган ҳолда, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ишларни тўлиқ ва узил-кесил тўхтатилиши;

маркшейдерлик планлари – қабул қилинган координатлар тизими ва муайян масштабда тузилган планлар бўлиб, уларга ягона шартли белгилар билан (шахталар карьерлар, конлар) барча (ёки қисман) кон ишланмалари, фойдали қазилма ётқизиғининг шакли, жойлашув шароитлари ва хусусиятини ифодалайдиган тоғ-кон ажратмаси ҳудуди юзасидаги иншоотлар ва табиат объектлари туширилган бўлади;

хўл консервациялаш – сувни чиқариб ташлаш воситасининг иши тўхтатилганда ва ишланма сув билан бостирилганда хўл консервациялаш деб аталади. Корхона ёки унинг бир қисмини “хўл” консервациялаш масаласи ҳал қилинаётганида тоғ-кон ишланмаларини йўқотмаган ҳолда, консервациялашни йўл қўйилиши мумкин бўлган давомийлиги муддати, уларни қуритиш, мустаҳкамлаш иншоотларини таъмирлаш, кўтариш қурилмалари иши ва бошқа тадбирларни тиклаш мумкин бўлган муддатлари аниқланади;

фойдали қазилмалар - ер қаърида жойлашган ер ости саноат сувлари, шўр кўллар тузли ва номакопли сувлари билан бирга ноорганик ва органик ҳосилалик қаттиқ, суюқ ва газсимон ҳолатдаги табиий минерал ҳосилалардир;

 ўзаро боғланган (қўшни) корхоналар - бир турдаги, ўхшаш ёки ягона пировард маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятида бир-бири билан боғланган корхоналардир;

қуруқ консервациялаш – мавжуд сувни чиқариб ташлаш воситалари ҳаракатда қолганда ва тоғ-кон ишланмаларидан сувни чиқариб ташлашни ҳамда уларни иншоотлар билан биргаликда фойдаланишга яроқли ҳолатда ушлаб туришни ва вақтинча тўхтатиб қўйилган ишларни қайтадан бошлашни таъминлаганда қуруқ консервациялаш деб аталади;

  

2§. Умумий талаблар

 

2. Ушбу Йўриқнома саноат хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат назоратини амалга оширувчи органлар ва идоралар ишида ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялашда тоғ-кон корхоналарини лойиҳалашни, минерал хом ашё ва углеводородларни қазиб олувчи ва қайта ишлашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар назоратини амалга оширувчи идоралар ишида фойдаланишларига мўлжалланган.

3. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва ер ости иншоотлари қуйидаги ҳолларда тугатилиши ва консервацияланиши мумкин:

ер қаъридан фойдаланишнинг белгиланган муддати тугаганда;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтаганда;

фойдали қазилмаларнинг иқтисодий даромадли заҳиралари тўлиқ ишлатилиб бўлинганда;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер ости иншоотларини, олдини олишнинг техник жиҳатдан имкони бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган сув босиши ёки бузилиши хавфи пайдо бўлганда;

 фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер ости иншоотларидан фойдаланиш зарурати йўқолганда.

4. Қазилма хом ашёларини қазиб олувчи корхоналарни тугатиш ва консервациялаш мазкур Йўриқномага амал қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.

5. Нефть ва газ олиш учун қазилган қудуқлар “Давконтехназорат” Давлат инспекцияси Ҳайъатининг 14.01.1994 йилдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Нефть, газ ва бошқа қудуқларни тугатиш ҳамда уларни қуришга қилинган харажатларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тугатилади.

 

 

 

 

III. ТОҒ-КОН КОРХОНАСИНИ ТУГАТИШ ВА КОНСЕРВАЦИЯЛАШГА РУХСАТНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ОЛИШ ТАРТИБИ

 

6. Тоғ-кон корхоналарининг тугатилиши:

республика бўйсунувидаги корхоналарга нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан;

маҳаллий бўйсунувидаги корхоналарга нисбатан – жойлардаги тегишли давлат ҳокимлиги органларининг рухсатлари билан амалга оширилади.

7. Тоғ-кон корхонаси ёки унинг участкасини тугатилиши ва консервацияланиши Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ер қаърини мухофаза қилишни таъминлаш бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинчалик матнида – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) билан саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинчалик матнида – Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинчалик матнида - ФВВ), шунингдек бошқа манфаатдор органлар ва муассасалар билан белгиланган тартибда келишилган махсус лойиҳаларга кўра амалга оширилади. Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш лойиҳаси  таркибида:

геологик ва чизма ҳужжатлар;

заҳиралар ҳолати тўғрисидаги ҳисоб-китоблар ва маълумотнома;

очилгани, тайёрлангани ва қазишга тайёрлари ажратиб кўрсатилган, корхона бош муҳандиси, бош маркшейдери, бош геологи ва айрим ҳолларда бош механик томонидан имзоланган фойдали қазилмаларнинг, шу жумладан саноат баланс ва баланс орти заҳираларининг ҳолати ҳақидаги маълумотнома бўлиши лозим.

8. Тоғ-кон корхонасини (комбинат ёки тоғ-кон бошқармаси таркибига кирувчи) тугатиш ва консервациялаш жараёнини қўзғатиш тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларнинг рухсатлари билан амалга оширилади.

9. Тоғ-кон корхонасини тугатиш ва консервациялаш зарурати ҳақидаги масалани ўзининг юқори ташкилоти олдида қўзғатиш билан бир вақтда, ушбу тоғ-кон корхонаси раҳбарияти бу тўғрисида Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тегишли органини, шунингдек қўшни (турдош) корхоналарни хабардор қилади. Сув босиши ва ер ости ёнғинлари хавфсизлиги таъминланганда турдош корхонанинг манфаатлари инобатга олиниши лозим.

10. Тоғ-кон корхонасининг тугатиш ёки консервациялаш ҳақида жойлардаги давлат ҳокимлиги органлари ёки махсус ваколатли давлат органига берган аризасига:

а) асосий тоғ-кон чизмалари ҳужжатлари (вертикал проекцияларнинг, кесимларнинг), ер юзасининг топографик планлари, корхонанинг ҳар бир горизонт бўйича планлари, фойдали қазилма конининг геологик харитаси нусҳалари. Ушбу ҳужжатлар тоғ-кон корхонасини тугатилиши ёки консервацияланишини асослайдиган фойдали қазилмалар кони заҳиралари ва аниқланганлиги ҳолатларини, кон ишланмалари ҳолатини, ер юзаси рельефи ва вазиятини, техник-иқтисодий ҳисоб-китобни тўлиқ акс эттириши лозим;

б) очилгани, тайёрлангани ва қазишга тайёрлари ажратиб кўрсатилган фойдали қазилмалар, шу жумладан саноат заҳираларининг баланс ва баланс орти қолдиқлари ҳақидаги маълумотнома;

в) сақловчи ва бошқа целиклардаги фойдали қазилмалар захиралари ҳолати ҳақидаги маълумотнома;

г) йўлдош сифатида олинган ҳамда уюмларга жойлаштирилган, вақтинча фойдаланилмайдиган, таркибида фойдали компонентлари бўлган ҳамда йўлдош сифатида ажратиб олишга яроқли бўлган ёки қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга яроқли бўлган техноген ҳосилалар (хвостохранилише, уюмлар, омборлар) мавжудлиги ҳақидаги маълумотнома;

д) ишлаб чиқариш ва санитар-маиший бинолар ва сув чиқариб ташлаш ускуналари ҳолати ҳақидаги маълумотнома;

е) ер ости бўшлиқлари мавжудлиги ва кон ишланмалари ҳолати, ер юзаси силжиши(кўчиши)нинг максимал ва кутилаётган кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотнома;

ж) атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳасига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

з) тадбирлар рўйхати:

тоғ-кон корхонасини ёки унинг бир қисмини тугатиш ёки консервациялашда, шунингдек тоғ-кон корхонаси объектларига ҳамда тугатиш ёки консервациялаш таъсири жорий этилувчи унга қўшни(турдош) тоғ-кон ва бошқа корхоналарга хизмат кўрсатишдаги ишларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича;

тоғ-кон корхонасини консервациялаш вақтига уни (машина, жиҳоз, иншоотлар, кон ишланмаларини) сақланиши бўйича;

тоғ-кон ишлари натижасида бузилган ер участкаларини улардан халқ хўжалигида фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш (рекультивациялаш) чора-тадбирлари илова қилиниши лозим.

Тоғ-кон корхонаси тугатилиши ва консервацияланишида унинг раҳбарияти бу ҳақида турдош(қўшни) ва юқори ташкилотларни хабардор қилиши лозим.

11. Тоғ-кон корхонасини тугатиш ёки консервациялаш бўйича комиссия таркиби вилоят ҳокимлиги томонидан, тоғ-кон корхонасининг юқори ташкилоти билан келишилган ҳолда белгиланади ва унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (кейинчалик матнда - Давлат геология қўмитаси), Молия, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси , Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари мутахассислари кирадилар ҳамда унинг ишида тоғ-кон корхонаси бош муҳандиси албатта иштирок этади.

12. Комиссия тоғ-кон корхонасида ўтказилган кўздан кечируви асосида, ушбу Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ хулосани тузади ва уни мазкур комиссияни тайинлаган органга тасдиқлаш учун тақдим этади.

13. Тоғ-кон корхонасини амалда тугатиш ёки консервациялаш ушбу Йўриқноманинг 8 ва 9-бандларида келтирилган тартибда, махсус ваколатли давлат органи ёки ҳокимликнинг рухсати тўғрисидаги буйруғи ёки фармойиши олингандан сўнг амалга оширилади.

14. Тугатиш ва консервациялашга рухсатнома тоғ-кон корхонасини тугатиш ёки консервациялаш вақтига тўпланган геологик ва маркшейдерлик ҳужжатларининг асл нусхалари тугатилган ёки консервацияланган тоғ-кон корхонаси бевосита бўйсунадиган ташкилотда сақланиши лозим.

15. Тугатиш ёки консервациялашга рухсатномани олганидан сўнг, тоғ-кон корхонаси ихтисослашган ташкилотга лойиҳани ишлаб чиқишни топширади ва ўрнатилган тартибда саноат ҳавфсизлиги экспертизасидан ўтказилади.

16. Тоғ-кон корхонаси тугатилаётганида, шунингдек консервациялаш жараёни уч йилдан ошган ҳолларда, тоғ-кон ажратмаси далолатномаси унга илова қилинган тоғ-кон корхонасини тугатиш (консервациялаш) далолатномаси нусхалари ва тўлдирилган  маркшейдерлик планлари нусхалари Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тегишли органига қайтарилиши лозим.

17. Тугатилаётган ёки консервацияланаётган тоғ-кон корхонасининг кредитор ва дебиторлари билан ҳисоб-китоби учун тегишли вазирлик, идора ёки ҳокимлик томонидан тугатилаётган ёки консервацияланаётган тоғ-кон корхонасининг якуний балансини тузувчи, тугатиш комиссияси ёки консервациялаш комиссияси тузилади. Тугатилаётган ёки консервацияланаётган тоғ-кон корхонасининг кредитор ва дебиторлари билан ҳисоб-китоби амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

18. Ҳисоб-китоблардан сўнг қолган мулкдан фойдаланиш масаласи мулк ҳақидаги қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.

 

IV. ТОҒ-КОН КОРХОНАЛАРИНИ ТУГАТИШ ЁКИ КОНСЕРВАЦИЯЛАШ ЧОҒИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

 

19. Тоғ-кон корхонасини тугатиш ёки консервациялашга рухсатнома олинганидан сўнг, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги ишлар бажарилиши лозим:

а) координатлар ягона тизимида мазкур корхона юзаси плани билан бирга тузилган маркшейдерлик планлари ва заҳираларни ҳисобга олиш шакллари ва ҳаракатлари тоғ-кон корхонасини тугатиш (консервациялаш) кунига тўлдирилган бўлиши керак;

б) ер ости ишланмалари устидаги тоғ жинсларини чўкиши натижасида ҳосил бўлган ўпирмалар тўсилган бўлиши лозим;

в) одамлар ва ҳайвонларни карьер(қирқим)ларга тушиб кетишларини олдини олиш учун, карьер(қирқим)нинг юқори камари(ўйиқ жойи) эҳтимолий призма ўпирилиши орқасида, 5 м масофада баландлиги 2,5 м.дан кам бўлмаган баландликдаги ер кўтармалари-уюмлари қилиниши ёки ўйиқ жойлар ёнларини нишаблаш ишлари амалга оширилиши лозим. Амалдаги ер ости ишланмалари устида жойлашган карьерларни тугатиш ёки консервациялаш сувни ер ости ишланмаларига ёриб ўтишининг, шунингдек жинсларни ўпирилишининг эҳтимоли истисноси ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши зарур;

г) тоғ-кон корхонаси тугатилаётганида, тик шахта, шурф ва дучкалар, шунингдек тушиш бурчаги 450дан юқори бўлган қия шахталар қудуқлари кўмилиши ёки мустаҳкам темир-бетон, металл балкалар ёки рельслардан полкалар билан ёпилиши лозим, улардан бири ер юзасидан 10 м чуқурликда, иккинчиси эса ер юзаси сатҳида жойлаштирилади; шахта оғзи атрофида мустаҳкам тўсиқ қурилади; штольняларни ва тушиш бурчаги 450дан кам бўлган қия шахталар оғзидан 4-6 метр масофада қурилган тошли ёки темир-бетон кашак билан ёпилиши керак; шахта оғзи кашаккача жинс билан кўмилади;

д) корхона консервацияланаётганда асосий ишланмалар: шахталар қудуқлари, квершлаклар, асосий ташиб чиқарувчи штреклар синчковлик билан кўздан кечирилиши лозим, ҳамда жойларда зарур бўлса, қайта маҳкамланиши лозим;

е) ҳўл консервациялашда барча механизмлар, ускуналар, қувурлар, рельслар, кучланиш ва ёритгич кабеллар ва бошқа нарсаларни тўлиқ ер юзасига олиб чиқиш зарур;

ж) сувда эрийдиган фойдали қазилма(туз)ни қазиб олувчи тоғ-кон корхонаси тугатилаётганида, дастлаб ер ости ишланмалари ва фойдали қазилма целикларини уларга ер усти, сизот ва шахта сувлари кириб боришидан изоляциясини таъминлайдиган тадбирлар амалга оширилиши зарур;

з) нефть конлари консервацияланаётганида фойдаланувчи қудуқлар оғизлари нефть қатламларини дегазацияланишини олдини олиш учун болтли заглушкалар билан ёки тўлиқ герметикликни таъминлайдиган бошқа усуллар билан зич герметизацияланиши лозим;

и) охиригача бурғиланмаган қудуқлар улар ичига бошқа нарсалар тушиб кетишига йўл қўймаслик учун оғзигача лой қоришмаси билан тўлдирилиши ва қопқоқ билан зич ёпилиши лозим;

к) объект қуруқ консервацияланаётганида барча асосий кон ишланмалари (стволлар, кверхшлаклар, асосий ташиб чиқарувчи ишланмалар ҳамда сақловчи целикларда ўтилган ишланмалар) даврий, консервациялаш лойиҳасида назарда тутилган муддатларда, лекин йилига камида икки марта синчковлик билан кўздан кечирилади ва зарур ҳолларда қайта маҳкамланади. Ишланмаларни кўздан кечириш ва таъмири ер қаъридан фойдаланувчи томонидан, одамларни ишланмалар бўйлаб шамоллатишнинг нормал шароитлари ҳамда одамларнинг хавфсиз ҳаракатланишлари таъминланган ҳолда амалга оширилади;

л) қиялик бурчаги 450дан юқори бўлган шурфлар қандай чуқурликда бўлишидан қатъи назар кўмилиши зарур;

м) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси радиация даражасини тоғ-кон корхонасини консервацияланиши ёки тугатилишигача ва ундан кейин ўлчайдилар;

н) тоғ-кон корхонаси тугатилаётганида ер усти участкасини кейинчалик фойдаланиладиган хавфсиз ҳолатга келтирилишини мақсадга мувофиқлиги ва талаб этиладиган даражаси (ишлаб бўлинган ер участкасини техник ва биологик рекультивациялаш) Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан, мунозарали ҳолларда эса Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан белгиланади.

20. Тугатилаётган ёки консервацияланаётган тоғ-кон, турдош(қўшни) корхоналарга нисбатан қўшни кон ишланмаларига сув ёки газни ёриб ўтишини, ер ости ёнғини пайдо бўлиши ёки тарқалишини олдини олишни таъминлайдиган чора-тадбирлар ўтказилади.

21. Ўз-ўзидан ёнадиган фойдали қазилмаларни (кўмир, олтингугурт таркибли рудалар ва ҳ.к.) қазиш ҳолларида кон ишланмаларини консервациялаш ишларини амалга ошириш даврига ва консервациянинг бутун муддатига ёнғинга қарши қўшимча махсус чора-тадбирлар ўтказилган ҳолда амалга оширилади.

22. Кон ишланмалари билан бузилган ҳудудларни тиклаш, яъни бузилган ерларни тоғ-кон-техник ва биологик рекультивациялаш борасидаги тадбирларни тайёрлаш ва бажарилиши амалга оширилади.

23. Корхонани тугатиш ёки консервациялаш билан боғлиқ ишлар тамомланганидан сўнг, тоғ-кон корхонаси раҳбарияти Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва ўзининг юқори ташкилоти вакиллари, шунингдек мазкур корхона бош муҳандиси, бош (катта) маркшейдери таркибидаги комиссияни чақиради. Комиссия ушбу Йўриқноманинг 19-бандида кўзда тутилган, барча бажарилган ишлар ва тадбирлар тўғрисидаги далолатномани мазкур Йўриқноманинг
2-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ расмийлаштиради.

24. Далолатнома тасдиқлаш учун махсус ваколатли давлат органларига ёки ҳокимликка йўлланади. Далолатнома тасдиқланганидан сўнг, ўз юқори ташкилотига йўлланади ва у ўша ерда сақланади. Тоғ-кон корхонасининг бўйсунишидан келиб чиққан ҳолда, далолатноманинг нусхаси ахборот тариқасида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг тегишли органига ёки ҳокимликка йўлланади.

25. Тугатилган ва консервацияланган тоғ-кон корхоналарининг ҳисоби ушбу Йўриқноманинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ, тоғ-кон корхоналари мазкур шаклда кўрсатилган материалларни улар имзоланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмаган ҳолда йўллайдиган Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тегишли органларида олиб борилади. Тугатилган ва консервацияланган тоғ-кон корхоналарининг умумий рўйхати Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан, уларнинг ҳудудий органларидан олинадиган маълумотлар асосида юритилади.

26. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган мақсадларда ер қаъридан фойдаланиш корхоналари тугатилиши ёки консервацияланишида кон ажратмаси далолатномаси тоғ-кон корхонаси тугатилганлиги ёки консервацияланганлиги ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилганидан сўнг ўн кун муддат ичида Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат мўқитасига қайтарилади.

V. МАЗКУР ЙЎРИҚНОМА ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ

 

27. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат мўқитаси ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ер қаъридан фойдаланувчиларнинг, уларни тугатиш ва консервациялашда ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилишлари устидан биргаликда назоратини амалга оширадилар.

28. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб боришда мазкур Йўриқномада белгиланган талаблар, меъёр ва қоидаларни бузган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

 

 

    Ер ости бойликларидан фойдаланиш  

    билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб    

    чиқариш объектларини тугатиш ва  

    консервациялаш ишларини олиб бориш

    тартиби тўғрисидаги Йўриқномага

                                 1-Илова

 

                                                                                                  

Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ёки консервациялаш зарурати тўғрисидаги

Х У Л О С А

 

20....йилнинг _______ ойи “___” санаси, биз, қуйида имзо чекувчилар, _________

___________________________________________________________________________

                  (лавозими, фамилияси, исми ва шарифи кўрсатилсин)

раислигида, ________________________________________________________________

                                 (лавозимлари, фамилиялари, исмлари ва шарифлари кўрсатилсин) 

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

________________________________________________________________аъзоларидан

иборат таркибдаги махсус комиссия аъзолари ___________________________________

20....й. “___”______________даги _________-сонли буйруғи асосида ________________

___________________________________________________________________________

  (тоғ-кон объектининг номи ва унинг жойлашган жойи кўрсатилсин)

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

Комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар

__________________________________________________________ни кўздан кечирдик

(айнан қайси ҳужжатлар, ким томондан имзоланган ва қачон расмийлаштирилган)____

___________________________________________________________________________

ҳамда корхонада ўтказилган кўздан кечирув асосида қуйидагиларни аниқладик:_______

___________________________________________________________________________

(корхонанинг техник ҳолати ҳақидаги комиссия хулосаси,

___________________________________________________________________________

асосий воситаларнинг баланс қиймати ва

___________________________________________________________________________

эскиришга ҳисобланган сумма минг сўмда кўрсатилсин

___________________________________________________________________________

 

Комиссия хулосаси

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

 

                         Илова ____________ варақда

 Комиссия раиси:                                        _____________________                                  

 

 Комиссия аъзолари:                                   _____________________

                                                                      _____________________

                                                                      _____________________

 

     Ер ости бойликларидан фойдаланиш  

    билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб    

    чиқариш объектларини тугатиш ва  

    консервациялаш ишларини олиб бориш

    тартиби тўғрисидаги Йўриқномага

                                     2-Илова

 

 

 

Д А Л О Л А Т Н О М А

 

 

20….йил “___” _____________ ойи биз, қуйида имзо чекувчилар______________

___________________________________________________________________________

(ҳар бирининг лавозими, фамилияси, исми ва шарифи кўрсатилсин)

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

ушбу далолатномани қуйидаги ҳақида туздик:

___________________________________________________________ тоғ-кон корхонаси

                                 (унинг номи ва манзили)

___________________________________________________________________________

 

ҳўл (қуруқ) консервациялаш, тугатишга яроқли ҳолга келтирилган;

барча зарур ишлар ва чора-тадбирлар “Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ёки консервациялаш зарурати тўғрисидаги Йўриқнома”га мувофиқ бажарилган.

(Далолатномада тоғ-кон объектининг ер юзасидан сўнгги чуқурликдаги ишланмасигача амалдаги ҳолатини тавсифлайдиган асосий маълумотлар кўрсатилиши лозим; уй-жой ва саноат фондининг ҳолати ва ундан кейинчалик фойдаланилиши акс эттирилиши керак. Далолатномага тоғ-кон ишлари тўхтатилган вақтда тўлдирилган маркшейдерлик планлари илова қилиниши лозим).

 

Илова ____________ варақда

 

            Имзолар:

 

                                   Комиссия раиси

 

                                   Комиссия аъзолари

 

 

 

 

 

 

 

    Ер ости бойликларидан фойдаланиш  

    билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб    

    чиқариш объектларини тугатиш ва  

    консервациялаш ишларини олиб бориш

    тартиби тўғрисидаги Йўриқномага

                               3-Илова

 

Тугатиш ва консервациялашга ўтказилган тоғ-кон корхоналарининг

Р Ў Й Х А Т И

 

 

Тоғ-кон корхонасининг номи ва унинг ҳудудий жойлашуви

Индекси

Консервациялаш  ёки тугатиш санаси

Консервациялаш ёки тугатишнинг асосий сабаблари

Бажарилганлиги ҳақида қайд

Маркшейдерлик ва бошқа материаллар сақланадиган ташкилот номи

Консервация зайлининг ўзгарганлиги ҳақида қайд

Консервация ёки тугатиш ўтказилганлиги ҳақидаги далолатномани имзолаган комиссия раиси ва аъзолари-нинг фамилияси, исми ва шарифи

Эслатма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эслатма: 3-устунда корхона тугатилаётган ҳолда “Т” ҳарфи, ҳўл консервацияланганда (ҲК) ва қуруқ консервациялашда эса “ҚК” кўринишида келтирилади. 

Умумий таклифлар

215