ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
430 Хокимият Бахмальского района 11/09/2018 26/09/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-430

Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган

шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси асосида, Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан Бахмал туманидаги корхона ва ташкилотларда 2019 йил мобайнида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги                     Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда                        қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони                                          20 нафардан юқори бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларда (кейинги ўринларда – ташкилот деб аталади) 2019 йил учун 3 фоиздан 7 фоизгача миқдорида жами 173 та квота иш ўринлари иловага мувофиқ ажратилсин.

Шу жумладан:

- ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп                      болали ота-оналар учун 7 фоиз (22 киши);   

-  ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 7 фоиз                     (62 киши); ‎‎

‎- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 7 фоиз  (13 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (12 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз (9 киши);‎‎‎

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий

йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 3 фоиз (6 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 3 фоиз (5 киши);

кичик ёшли боласи бор бўлган ишламаётган аёллар учун 3 фоиз (32 киши);

-  ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган касалликларга чалинган шахслар учун 3 фоиз  (5 киши) миқдорида иш ўринлари захираси банд қилинсин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг                         меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-                              гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин,

Хусусан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-                   

оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган                                                           битирувчилар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан

бўшатилганлар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда

ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия

ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий

йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

-   одам савдосидан жабрланган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари.

3. Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолганда бу ҳақда ташкилот 10 кун муддатда Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида хабардор этиши белгилансин.

4. Мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси асосида, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан Бахмал туманидаги корхона ва ташкилотларда 2019 йил мобайнида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгиланган сони ҳисобида йил бошлангунгача 10 кундан кечикмасдан 25 (йигирма беш) фоиз, қолган қисмини банд қилиб қўйишни календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласинлар.

Ташкилотлар ҳар чоракда Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу тоифадаги шахсларни ишга жойлаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этсинлар.

5. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.

Белгилаб қўйилсинки, туман хокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.

7. Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Каримов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокими ўринбосари О.Зарипов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                               М.Анарбаев

Умумий таклифлар

666