ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4267 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 02/07/2019 17/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги танлови тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4267

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги танлови тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги 2015 йил 24 февралдаги 32-сон Қарорига мувофиқ юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил февралдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 8-сон, 94-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги танлови тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва кўшимча киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов зиммасига юклансин.

 

                                                                                                   Ўзбекистон Республикаси

                                                                                      Бош вазири                                                              А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20__ йил “__” ________

____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги танлови тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 8-сон, 94-модда) билан тасдиқланган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги низомида:

Танлов ушбу Низомда кўрсатилган “таълим соҳалари” сўзи “билим соҳалари” сўзи билан алмаштирилсин. 

2. Низомнинг 2-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови ўтказиладиган билим соҳалари номлари

1.

Гуманитар соҳа

Педагогика

Гуманитар ва Санъат

Математика ва Табиий фанлар

2.

Ижтимоий, иқтисод ва ҳуқуқ соҳа

-

3.

Ишлаб чиқариш-техник соҳа

Муҳандислик иши ва Ишлаб чиқариш технологиялари

Компьютер технологиялари ва информатика, Архитектура ва қурилиш ва Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари

4.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳа

-

5.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳа

-

6.

Хизматлар соҳаси

-

Умумий таклифлар

386