ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
415 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 10/09/2018 25/09/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари
ID-415

Вазирлар Маҳкамасининг

«___» ___________ 2018 йилдаги

___-сон қарорига

илова

 

Газ хўжалигида хавфсизлик

қоидалари

 

Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал–маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора–тадбирлар тўғрисида”ги 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва газ хўжалигида хавфсизлик талабларини белгилайди.

 

 

I боб. Умумий қоидалар

 

1-§.Қўлланилиш соҳаси ва тартиби

 

1. Мазкур Қоидаларда қўйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

авария – бинолар, иншоотлар, жиҳозлар ва транспорт воситаларининг вайрон бўлишига, ишлаб чиқариш ёки транспорт ҳаракатининг бузилишига, объектларда, белгиланган ҳудудларда, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини
хавф-хатарга қўядиган, шунингдек атрофдаги табиий муҳитга зиён етказадиган, хавфли техноген ҳодиса;

авариянинг оқибатлари – газнинг сизиб чиқиши, ёниш маҳсулотларининг таъсири, бирдан ўт олиш ва портлаш натижасида инсонларнинг қурбон бўлиши; травматик шикастланишлар; куйиш, ҳайвонларнинг ҳалокати (ўлими, нобуд бўлиши); бинолар, иншоотлар, товар-моддий қимматликлар, жиҳозлар (ускуналар), ҳужжатлар, санъат асарлари, уй анжомларининг барбод бўлиши ва шикастланиши;

аварияга қарши ҳимоя – газни авария юз берган вақтда ўчириш мосламаси;

аварияда ҳалок бўлган  суд–тиббий экспертизаси хулосасига ёки шифокорнинг текшириш якунига кўра, жароҳатлангандан кейин 30 кундан ошмаган вақтда, авария жойида олган куйишлар оқибатида, ёниш маҳсулотлари билан заҳарланганда, конструкцияларнинг қулаши ёки авариянинг бошқа омиллари натижасида олган жароҳатланишлар оқибатида ёки тиббий муассасида даволаниш вақтида вафот этган шахс;

блокировка–ходимлар томонидан хавфсизлик талаблари бузилган ҳолатларда ёки технологик режим бузилган вақтларда газни ёки технологик қурилмани ишга тушириш имконини бермайдиган ускуна;

газдан хавфли ишлар –газланган муҳитда ёки газ чиқиш эҳтимоли мавжуд жойларда бажариладиган ишлар;

газ–ёқилғи сифатида фойдаланиш учун конлардан қазиб олинадиган табиий, нефть гази, газ ва нефтни қайта ишловчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тўпланадиган газлар;

газ қувурлари - муҳити газ бўлган қувур ўтказгичлар;

газ тартиблаш пункти (ГТП) ва қурилмаси (ГТҚ) – – газ тақсимлаш тармоқларидаги газ босимини пасайтириш ва уни белгиланган даражада сақлаб туриши учун мўлжалланган технологик қурилма;

газ хизмати - корхона ва ташкилотларда газдан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш учун газ хўжалиги тизимлари объектлари эгалари томонидан ташкил этилган ташкилий бўлинма;

газ хўжалиги техник қурулмалари - ёқилғи сифатида газдан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш печлари, қозонлари, газгенераторлари, СУГ қурилмалари  ва бошқа қурилмалар;

газ хўжалиги тизимлари объектлари - корхона ҳудудида жойлашган газлаштирилган ёрдамчи ишлаб чиқариш ва маъмурий-маиший биноларнинг газ жиҳозлари, газ қувурлари, СУГ қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар, электркимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, ГРП ва ГРҚлар;

газ хўжалиги корхонаси - “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг ҳудудлараро газ таъминоти филиаллари ва туманлараро участкалари;

газ хўжалиги тизимлари объектларининг эгалари - балансида газ хўжалиги тизими объектлари бўлган корхона ёки ташкилотлар;

газ таъминоти корхонаси - истеъмолчиларга, ўрнатилган техник меъёрлар ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда табиий ва суюлтирилган газни узлуксиз етказиб беришни таъминловчи ташкилот;

газнинг хавфли концентрацияси — газнинг алангаланиш энг пастки чегарасининг 20 фоизидан ошадиган ҳаво миқдоридаги концентрацияси (газнинг ҳажмли улуши).

газ таъминоти тизими — газ тақсимлаш станциясидан истеъмолчиларга етиб борган газ қувурлари, суюлтирилган углеводород газқурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар ва электркимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, саноаткорхоналарнинг газ жиҳозлари, ГРП ва ГРҚлар;

инцидент - хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлатиладиган техник ускуналарнинг шикастланиши ёки тўхташи, технологик жараён режимидан четга чиқиши, қонунчилик ҳужжатларида бўлган, шунингдек, саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий техник ҳужжатлардагиталабларнинг бузилиши;

ихтисослаштирилган корхона ёки ташкилотлар - асосий фаолият тури газ таъминоти тизимларини лойиҳалаш, қуриш (монтаж қилиш), таъмирлаш, қайта қуриш, ишга тушириш-созлаш, фойдаланиш ва путур етказмайдиган назорат қилиш биланбоғлиқ бўлган ишларни амалга оширувчи корхона ёки ташкилотлар;

саноат корхоналари - мулкчилик туридан қатъий назар ёқилғи сифатида газдан фойдаланувчи, 1та газ ускунасини йиллик газ сарфи
100 минг m3 дан юқори бўлган ишлаб чиқариш характерига эга ва эга бўлмаган корхоналар ва қишлоқ хўжалик корхоналари;

сигнализация – назорат қилинадиган параметрларнинг юқори ва қуйи ўлчамларга етиш ҳолларида овозли ёки ёруғлик ёрдами билан хабар берилишини таъминлайдиган ускуна.

суюлтирилган углеводород гази (СУГ) - асосий компонентлари пропан ва бутан бўлган, нефт ва газ конденсатлари конларининг табиий газларидан олинадиган газ;

техник хизмат кўрсатиш – маҳсулот (техник қурилма)дан мақсадли фойдаланиш, сақлаш ва етказиб беришда унинг иш қобилиятини ёки созлигини сақлаб туриш бўйича бажариладиган операциялар мажмуи ёки якка операция;

ташқи газ қувури – кирувчи газ қувуридан олдин ўрнатилган ўчирувчи мосламагача бўлган ер ости ва ер устидан ёки бинонинг кириш жойидаги ғилофгача бўлган ер остидан ўтказилган газ қувури;

таъмирлаш –газ қувурлари ва унда ўрнатилган иншоотларнинг созлиги ёки иш қобилиятини тиклаш ҳамда унинг ресурсларини ёки асосий қисмларини тиклаш бўйича бажариладиган операциялар мажмуаси;

2. Мазкур Қоидалар ёқилғи сифатида фойдаланиладиган, босими
1,2 мегапаскалдан юқори бўлмаган табиий газлар билан ва босими
1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГлар билан таъминлаш тизимларини лойиҳалашда, қуришда ва фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.

3. Қоидалар қуйидагиларга татбиқ қилинади:

аҳоли пунктларида жойлашган газ таъминоти тизимига;

саноат ва коммунал-маиший корхоналарнинг газ қувурларига ҳамда ундаги қурилма ва жихозларга.

4. Қоидалар қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:

турар жойлар ва улардаги ички газ қувурлари ва газ жиҳозларига;

кимё, нефть-кимё, нефтни қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик газ қувурлари ва газ жиҳозларига;

металлургия ишлабчиқариш соҳасивақора металлургия корхоналарининг газ хўжаликларига;

газ билан ишлаётган тажриба ваэкспериментал агрегатларига
ва қурилмаларига;

автомобиль, темир йўл транспорти, дарё, денгиз ва ҳаво кемаларининг
газ жиҳозлари, шунингдек, газдан фойдаланадиган кўчма қурилмаларига;

газ-ҳаво аралашмаларининг портлаш кучидан фойдаланувчи ёки ҳимоя газлари олишга мўлжалланган қурилмаларга.

5. Газ жиҳозлари, ускуналари, асбоблари ва уларнинг қисмлари,
шу жумладан, чет элдан келтириладиганлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мос келиши, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига биноан
мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.

 

2-§. Мансабдор шахсларга ва хизмат кўрсатувчи

ходимларга қўйиладиган талаблар

 

6. Газ хўжалиги тизимлари объектларидан фойдаланишда лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш, техник назорат қилиш, автомат, ҳимоя ва сигнализация тизимларини созлаш ишларини бажарувчи корхоналар ва уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, мутахассислари ҳамда газ таъминоти тизимига ишчи кадрлар тайёрловчи ўқитувчилар мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ, ишлаб чиқаришлар, объектлар ҳамда ишларга доир хавфсизлик йўриқномалари ва меъёрларини, улар бажарадиган ишлар ҳажмида билишлари бўйича зарур тайёргарликдан ва текширувдан (синовдан) ўтишлари керак.

7. Маиший газ асбобларидан хавфсиз фойдаланишга жавобгар шахслар камида бир йилда бир марта газ хўжалиги корхоналарида йўриқномадан ўтишлари керак.

8. Пўлат ва полиэтилен газ қувурларини пайванд қилиш ишларини бажариш техник ўқув курсларида ўқитилган ва аттестациядан ўтказилган пайвандчиларга рухсат этилади.

9. Газ жиҳозлари, техник қурилмалар, газ қувурларидан фойдаланиш
ва созлаш, қуриш, автоматик ҳимоя ва сигнализация тизимлари, электркимёвий ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек, газда ишловчи қурилма ва асбобларидан фойдаланиш билан банд бўлган ишчилар, мустақил ишга қўйилишидан олдин тажрибали ишчи раҳбарлигида ўн кунлик иш амалиётидан ўтишлари керак.

 

II боб. Лойиҳалаш ва қурилиш

1-§. Газ хўжалигитизимлари объектларини лойиҳалаш

 

10. Газ хўжалиги тизимлариобъектларини лойиҳалаш ишлари қонунчиликда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган, ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари томонидан бажарилади.

11. Шаҳарлар, аҳоли яшайдиган жойлар ва газ истеъмолчиларининг
газ хўжалиги тизимлариобъектларини лойиҳалаштиришдагаз билан узлуксиз ва хавфсиз таъминлашни, шунингдек уларда ва саноат корхоналарининг газ хўжалиги тизимларидан тезкорлик билан ўчириш имкониятини таъминлаши керак.

12. Газ таъминоти тизимларини қуриш ва ўрнатишга оид лойиҳа ҳужжатлари шаҳарсозлик норма қоидалари, қурилиш меъёрий қоидалари ва давлат стандартларига мос келиши керак.

Газ хўжалигидаги табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи  техник қурилмаларни лойихалашда, ўрнатилган тартибда мувофиқлик сертификатига эга бўлган газанализаторлар мажбурий тартибда қуйидаги объектларда ўрнатилиши кўзда тутулиши керак:

-томдагива операторсиз қозонхоналарга;

-қуввати 300КВтдан ортиқ бўлган қозонхоналарга;

-хажми йилига 100 000 мдан ортиқ табиий газдан фойдаланувчи бошқа қурилмаларга.

Газ хўжалигидаги суюлтирилган углеводород газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи  техник қурилмалари лойихалашда, ўрнатилган тартибда мувофиқлик сертификатига эга бўлган газанализаторлар мажбурий тартибда қуйидаги объектларда ўрнатилиши кўзда тутулиши керак:

-хажми 150 литрдан ортиқ бўлган гурухий баллонли қурилмаларга;

- автоном тизимили газ таъминотига;

-суюлтирилган углеводород газдан фойдаланувчи қозонхона ва бошқа қурилмаларига.

Газанализаторларни қуйидагича ўрнатилиши зарур:

табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи  техник қурилмалар ўрнатилган хонанинг юқори қисмига (хона  шипидан 30 смдан пастда бўлмаслиги лозим);

-суюлтирилган углеводород газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи  техник қурилмалар ўрнатилган хонанинг паст қисмига   (хона полидан 30 смдан юқори бўлмаслиги лозим).

13. Лойиҳа ҳужжатлари берилган техник шартларга мос равишда бажарилганлиги текширилиб, газ хўжалиги корхонаси билан келишилган бўлиши керак.

14. Газ хўжалиги тизимлари объектларини лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қуроллантириш, консервация қилиш, тугатиш ва фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ бажарилиши керак.

 

2-§. Газ қувурлари ва ундаги иншоотларни монтаж қилиш,

таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш ва қабул қилиш

 

15. Газ таъминоти тизимларини қуришда пайвандлаш, изоляциялаш
ва бошқа қурилиш-монтаж ишлари қурилиш меъёрий қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

16. Газ хўжалиги тизимлари объектларида монтаж, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш учун қуйидаги фаолият турлари бўйича қонунчиликда ўрнатилган тартибда “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясидан рухсатнома олиши керак.

Газ хўжалиги тизимлари объектларининг газ қувурлари бўйича:

юқори, ўрта ва паст босимли ер усти пўлат газ қувурларини монтаж, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бир йил муддатга берилади;

ўрта ва паст босимли ер усти пўлат газ қувурларини монтаж, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бир йил муддатга берилади;

юқори, ўрта ва паст босимли ер ости пўлат газ қувурларини монтаж, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бир йил муддатга берилади;

юқори, ўрта ва паст босимли полиэтилен газ қувурларини монтаж, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бир йил муддатга берилади.

Газ истеъмол қилувчи газ хўжалиги тизимлари объектлари бўйича:

газ истеъмол қилувчи газ хўжалиги объектларида монтаж ва таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бир йил муддатга берилади;

газ истеъмол қилувчи газ хўжалиги объектларида ишга тушириш-созлаш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бир йил муддатга берилади;

газ истеъмол қилувчи газ хўжалиги объектларини ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома икки ойгача муддатга берилади;

газ истеъмол қилувчи газ хўжалиги объектлардан мавсумий фойдаланишга рухсатнома бир мавсуммуддатга берилади;

газ истеъмол қилувчи газ хўжалиги объектлардан доимий фойдаланишга рухсатнома 5 йил муддатга берилади.

Газ хўжалигитизимлари объектларининг техник қурилмалари бўйича:

суюлтирилган углеводород газ сақланадиган босим остида ишлайдиган сиғимларнинг монтаж, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бир йил муддатга берилади;

суюлтирилган углеводород газ сақланадиган босим остида ишлайдиган сиғимларнинг ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома икки ойгача муддатга берилади.

суюлтирилган углеводород газ сақланадиган босим остида ишлайдиган сиғимлар ҳамда хажми 150 литрдан юқори бўлган гурухий баллонлардан фойдаланишга рухсатнома бир йил муддатга берилади.

Газ хўжалиги тизимлари объектларининг ер ости газ қувурлари ҳамда техник қурилмалари бўйича:

газ хўжалиги тизимлари объектларида жиҳозларни, қувурларни, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоялаш (жумладан, электр кимёвий ҳимоялаш) ҳамда электр қурилмаларни (релейли ҳимоя қурилмасини, электр-автоматини, телемеханика ва иккиламчи занжирни) созлаш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бир йил муддатга берилади.

Юқорида келтирилган бир қанча фаолият турларига умумлаштирилган рухсатнома берилиши мумкин.

17. Табиий газга мўлжалланган қўшимча маиший газ плиталари
ва суюлтирилган газ учун мўлжалланган индивидуал газ баллонли маиший газ плиталари, газ хўжалиги корхонаси томонидан шаҳарсозлик норма қоидалари талабларига мувофиқ бажарилган эскизлари бўйича монтаж қилиниши мумкин.

18. Газ хўжалиги тизимлари объектларини қабул қилиш комиссиясига
қурилиш меъёр қоидалари талабларига мувофиқ тегишли корхона ва ташкилотларнинг вакиллари киритилади.

19. Буюртмачи қабул комиссиясини ишлаш санаси ва жойи ҳақида камида 5 кун олдин огоҳлантириши керак.

20. Фойдаланишга қабул қилаётган комиссияга, қурилиш сифатини қўшимча текшириш учун ер ости газ қувурининг исталган бўлагини очиб кўриш ҳамда қўшимча хулосалар учун қайта синов ўтказиш ҳуқуқи берилади.

21. Қабул қилиш комиссиясига ижро-техник ҳужжатлар тақдим қилиниши керак.

22. Қуриб битказилган объектлар қурилиш меъёр қоидалари ва шаҳарсозлик меъёр қоидалари талабларига мувофиқ қабул қилиниши керак.

23. Газ хўжалиги тизимлари объектларининг техник қурилмаларини ишга тушириш-созлаш ишлари ихтисослаштирилган корхона ёки ташкилотлар томонидан қурилиш меъёр қоидалари талаблари бўйича бажарилиши керак.

 

IIIбоб. Газ хўжалиги тизимлариобъектларидан фойдаланиш

 

1-§. Умумий талаблар

 

24. Ишга тушириш-созлаш ишлари якунлангандан сўнг, буюртмачи кейинги фойдаланиш учун рухсатнома олиши керак. Кейинги фойдаланишга рухсатномани қонунчиликда ўрнатилган тартибда “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси қуйидаги муддатларга беради:

газ истеъмол қилувчи газ хўжалиги тизимлари объектларидаги мавсумий ишлайдиган газ қурилмаларидан фойдаланишга –бир мавсум муддатга;

газ истеъмол қилувчи газ хўжалиги тизимлари объектларидаги узоқ муддатда ишлайдиган техник қурилмалардан фойдаланишга –беш йил муддатга;

25. Газ қувурларини текшириш ва мукаммал таъмирлаш ёки алмаштириш тартиби “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг ер остипўлат газ қувурларининг техник ҳолатини диагностика қилиш бўйича йўриқномасига асосан белгиланади.

26. Газдан хавфли ишлар “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг Газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб боришни ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқномаси талабларига мувофиқ олиб борилади.

27. Газ хўжалиги тизимлари объектларидан фойдаланувчи корхона
ва ташкилотлари зиммасига:

мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиш, газ хўжалиги тизимлари объектларини соз ҳолатда сақлашни таъминлаш, шу жумладан, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун комплекс чора-тадбирлар бажариш;

шартнома бўйича газ хўжалиги тизимлари объектларини монтаж қилувчи, ишга тушириш-созлаш ишларини бажарувчи ва таъмирловчи корхоналарнинг рухсатномасининг нусхасига эга бўлиши;

ижобий тиббий хулосага ҳамда малакаси етарли бўлган керакли ходимларга эга бўлиши;

ходимларни ўз вақтида тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва билимларини текширишни ташкил этиш;

газ хўжалиги тизимлари объектларида ишларни хавфсиз олиб бориш услуб ва тартибини белгиловчи меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларга эга бўлиши;

саноат хавфсизлиги талаблари бўйича ишлаб чиқариш назоратини ўрнатиш ва ташкил этиш;

назорат тизими ва ўлчаш асбобларининг бўлиши ва ишлашини таъминлаш;

аввал қурилган газ хўжалиги тизим объектларига мазкур Қоидаларнинг 12-банди билан белгиланган тартибда газанализаторларни ўрнатиш ва уларни ишлашини таъминлаш;

мазкур Қоидаларга мувофиқ газ жиҳозлари, ускуналари, иншоотларини
ва газ қувурларини техник ҳолатини диагностика қилиш ва техник кўрикдан ўтказишни таъминлаш;

газ хўжалиги тизимлари объектларида содир бўлган авариялар, инцидент ёки бахтсиз ҳодиса тўғрисида мутассади органларга хабар бериши;

авария, инцидентлар ёки бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши ва органларга буларни келиб чиқиш сабабларини текширишда ёрдам кўрсатиши, ва уларни ҳисобга олиш чораларини кўриш вазифалари юкланади.

Газ хўжалигида ишлатиладиган ўлчаш асбоблариЎзбекистон Республикаси ўлчаш асбоблари Давлат реестрига киритилиши, ўрнатилган тартибда текширилиши ва текшириш ўтказилганлигини тасдиқловчи хужжатга эга бўлиши керак.

28. Газ хўжалиги тизимлари объектларига техник хизмат кўрсатиш
ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва бажариш тартиби мазкур Қоидалар
ҳамда жиҳоз ва агрегатларнинг техник ҳужжатлари бўйича белгиланади .

Газ хўжалиги тизимлари объектларига техник хизмат кўрсатиш
ва таъмирлаш ишлари бўйича режа жадвали, газ хўжалиги
тизимлари объектларига эга ташкилот ёки корхонанинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Газ жиҳозига техник хизмат кўрсатиш ишлари шартнома асосида амалга оширилади.

Газ жиҳозига техник хизмат кўрсатиш ишлари шартнома асосида корхона ёки ташкилотларнинг раҳбари билан келишилган ҳолда тасдиқланган жадвалларга асосан бажарилади.

29. Газда кесиш, пайвандлаш ва металларга газ алангаси билан ишлов беришнинг бошқа турларига оид ишлар, шунингдек, бошқа манбалардан очиқ оловни қўллаш ишлари “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи объектлар учун хавфсизлик қоидаларига мувофиқ олиб борилади.

30. Газ хўжалиги тизимлари объектларидан техник фойдаланиш билан шуғулланувчи шахслар учун лавозим, ишлаб чиқариш, хавфсиз ишлаш услублари ва ёнғин хафвсизлигига оид йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак.

Йўриқномалар газ хўжалиги тизимлари объектларининг хусусиятлари, жиҳозни ишлаб чиқарган завод талаблари ва ишлаб чиқаришнинг аниқ шартларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилади.

31. Лавозим йўриқномаси раҳбарлар ва мутахассисларнинг ҳуқуқ
ва вазифаларини аниқ белгилаб бериши керак.

32. Ишлаб чиқариш йўриқномаси турли жараёнларни бажаришнинг технологик кетма-кетлиги, бажариладиган ишлар сифатини текшириш услублари ва ҳажмларини ўз ичига олган бўлиши керак.

Газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдаги ишлаб чиқариш йўриқномаларига, беркитиш арматураси ҳамда назорат-ўлчаш асбоблари ўрнатилган жойлар кўрсатилган схемалар илова қилиниши керак.

Объектларда қайта қуриш, техник қайта қуроллантириш ишлари
ва технологик жараён ўзгарганида жиҳозлар ишга туширилгунга қадар ишлаб чиқариш йўриқномаси ва технологик схема қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

33. Ёнғинга қарши хавфсизлик йўриқномалари Давлат ёнғин хавфсизлигиназорати Қоидалари талабларига жавоб бериши керак.

34. Корхона ва ташкилотлар фойдаланилаётган газ қувурлари
ва газлаштирилган объектлар қурилишига оид лойиҳа ва ижро ҳужжатларини ўзида сақлашни таъминлайди.

Кўрсатилган ҳужжатлар фақат газ хўжалиги корхоналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажариш ҳолатларидагина сақлашга берилиши мумкин.

35. Ҳар қайси техник қурилма ва газ қувури учун фойдаланиш паспорти тузилиб, унда асосий техник тавсифлар, шунингдек, амалга оширилган таъмирлаш ишлари бўйича маълумотлар кўрсатилади.

 

2-§. Корхона ва ташкилотларнинг газ хўжалиги тизимлари объектларига техник хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни ташкил қилиш

 

36. Ҳар бир корхона ва ташкилотларда раҳбар буйруғи билан ўрнатилган тартиб асосида мазкур Қоидалар бўйича билими синовдан ўтказилган, раҳбарлар ёки техник маълумотга эга бўлган мутахассислардан газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш бўйича жавобгар шахс тайинланади.

Бир неча цехларида (бўлинмаларида) газ ишлатиладиган корхона
ва ташкилотларда, газ хўжалиги
тизимлари объектларидан хавфсиз фойдаланилишга масъул шахсдан ташқари, раҳбар буйруғига биноан, корхона ва ташкилотларнинг алоҳида цехлари (бўлинмалари)га газ хўжалигига жавобгар шахслар тайинланади.

37. Газ хўжалиги тизимлари объектларидан ўз кучлари билан фойдаланадиган корхона ва ташкилотларда, газ хизмати ташкил этилиши мумкин. Газ хизматининг вазифалари, тузилмаси ва унинг сони, корхона ёки ташкилот раҳбари томонидан белгиланади, унинг буйруғи билан тайинланади.

38. Корхона ёки ташкилотларнинг газ хўжалиги тизимлари объектларидан хавфсиз фойдаланилишга масъул шахснинг вазифалари, лавозим йўриқномасида белгилаб қўйилади. Йўриқномада қуйидагилар:

газ таъминоти режимининг хавфсизлигини таъминлаш;

газ таъминоти лойиҳаларини кўриб чиқишда ва газлаштирилган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олувчи комиссиялар ишида қатнашиш;

содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш режаларини, йўриқномаларини тузиш;

корхона ёки ташкилотларнинг газ хўжалигига доир қоидалар, меъёрлар
ва йўриқномалари бўйича билимларни текширувчи комиссиялар ишида иштирок этиш;

мутахассислар ва ишчиларни мустақил ишлашга қўйишда, мазкур Қоидалар бўйича жорий қилинган тартибларга амал қилишини текшириш;

газ қувурлари ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланилиши ҳамда уларни таъмирланишини мунтазам назорат қилиб бориш;

фойдаланиш ва таъмирлаш вақтида техник ҳужжатлар тўғри юритилаётганини текшириш;

цехлар (бўлинмалар)нинг газ хўжалиги тизимлари объектларидан хавфсиз фойдаланилишига жавобгар шахсларига ёрдам бериш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;

эскирган жиҳозларни алмаштириш ва такомиллаштириш бўйича режа-тадбирлари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;

мутахассислар ва ишчилар билан аварияга қарши машғулотлар ўтказишни ташкил этиш;

газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ўтказадиган кўрик ва текширувларда иштирок этиш назарда тутилган бўлиши керак.

39. Корхона ёки ташкилотнинг газ хўжалиги тизимлари объектларидан хавфсиз фойдаланилишига жавобгар шахсга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

газ билан таъминловчи корхоналар, шунингдек, шартнома асосида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажарувчи корхоналар билан алоқа қилиш;

қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билими синовдан ўтказилмаган ёки қониқарсиз деб топилган шахсларни газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ва газдан хавфли ишларни бажаришга рухсат этмаслик;

мазкур Қоидаларнинг талабларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида корхона раҳбариятига таклифлар киритиш;

мазкур Қоидаларнинг талабларига жавоб бермайдиган газ қурилмаларидан фойдаланишга рухсат бермаслик;

мазкур Қоидаларнинг талабларига жавоб бермайдиган газ қувурлари
ва газ жиҳозлари ишини тўхтатиб қўйиш;

цехларда газ хўжалиги тизимларидан хавфсиз фойдаланишига масъул шахсларни, газ хизмати мутахассислари ва ишчиларини танлашда иштирок этиш.

40. Аҳоли пунктларда жойлашган саноат корхоналари ва яшаш уйларидаги газ жиҳозлари ва газ қувурларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари, шартнома асосида газ хўжалиги корхонаси ёки ихтисослаштирилган корхонава ташкилотлар томонидан бажарилади.

41. Саноат корхоналарининг газ хўжалиги тизимлари объектларидан фойдаланиш, газ хўжалиги тизимлари объектларининг эгаси ҳисобланган корхона ёки ташкилотлар, ёки шартнома бўйича ихтисослаштирилган корхона ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

42. Ташқи газ қувурлари ва иншоотларига хизмат кўрсатишни
ва таъмирлашни ташкил этиш 1-иловага мувофиқ олиб борилади.

Саноат корхоналари ички газ қувурлари ва газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш 2 -иловага мувофиқ олиб борилади.

Назорат-ўлчаш асбоблари, автоматлаштириш ва сигнализация тизимларига хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни ташкил этиш 3-иловага мувофиқ олиб борилади.

ГТП ва ГТҚга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш
4-иловага мувофиқ олиб борилади.

Емирилишдан электркимёвий усулда ҳимоялаш қурилмаларига хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни ташкил этиш 5-иловага мувофиқ олиб борилади.

Авария вазиятларини олдини олиш ва бартараф этиш ишларини ташкил этиш 6-иловага мувофиқ олиб борилади.

 

IVбоб.Авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби

 

43. Агар, аҳоли пунктларида жойлашган газ таъминоти тизимида ёки саноат корхоналарнинг газ қувурларида ҳамда ундаги қурилма ва жихозларида авариялар ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда текширишлар қонунчиликда ўрнатилган тартибда олиб борилади.

44. “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси вакили ва комиссия аъзолари етиб келгунларига қадар, корхона ёки ташкилот маъмурияти ва авария  диспетчерлик  хизмати (АДХ), бахтсиз ҳодиса ёки авария рўй берган вазият ҳолатини, агар бу ҳолат инсонларнинг саломатлиги ва ҳаётига хавф солмаса ҳамда корхона ёки ташкилотнинг узлуксиз иш тартибининг бузилишига олиб келмаса, сақлаб туришни таъминлашлари керак.

 

Vбоб. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилишини назорат

қилишни ташкил этиш

 

45. Газ  хўжалиги  тизимлари объектларини лойиҳалаш, қуриш ва ундан фойдаланиш жараёнида мазкур Қоидалар талабларига риоя этилишини назорат қилиш, буюртмачи-корхона ёки (газ хўжалиги тизимлари объектларининг эгаси бўлган) ташкилот томонидан амалга оширилади.

46. Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ ҳар бир корхона ва ташкилотда ишлаб чиқариш назоратни олиб бориш бўйича низом (йўриқнома) ишлаб чиқилиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

47. Қурилиш-монтаж ишларининг сифати газ хўжалиги корхонаси томонидан доимий назоратга олиниши керак.

 

VI боб.Мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши

устидан давлат назорати

 

48. Мазкур Қоидалар талаблари бажарилиши юзасидан давлат назорати “Саноатгеоконтехназорат” ДИ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, “Ўдавнефтгазинспекция”,“Узстандарт” агентлиги, шунингдек бошқа ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

 

 

VIIбоб. Якуний қоидалар

 

 

49. Ушбу Қоидаларнинг талаблари бузилишига йўл қўйган  (носозликка ёки одамлар билан бахтсиз ҳодиса юз беришига олиб келганлиги-келмаганлигидан қатъий назар)  газ қувурлар ва газ жиҳозлардан фойдаланувчи корхоналар, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, созлаш ташкилотларининг раҳбар, мухандис-техник ва ишчи ходимлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

50. Ертўла ва техник пол остиларини доимий шамоллатиш ва газланганлигини газ таъминоти корхоналари томонидан текшириш учун имконият яратиш  ва ер ости муҳандислик коммуникацияларини киришдаги зичлигинитаъминлашга  бино эгалари жавобгар.

 

 

 

         

 

 

         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

            Газ хўжалигида

хавфсизлик қоидаларига

1-илова

 

Ташқи газ қувурлари ва иншоотларига

 хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни ташкил этиш

 

1. Газ қувурлари орқали узатиладиган табиий газлар давлат стандартларига мувофиқ берилиши керак.

2. Газ таъминоти корхоналари томонидан ҳиднинг интенсивлигини аниқлаш “услуби”га мувофиқ текширилиши керак.

Назорат пунктлари ва газдан намуналар олиш муддатлари газ таъминоти тизими ҳамда газ сарфига қараб белгиланади. Текширувлар натижалари махсус журналда қайд қилиниши лозим.

3. Шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойлар газ тармоқларидаги газ босими йилигакамида икки маротаба (қишда ва ёзда) газ сарфи энг катта бўлган соатларда, турли нуқталарда газ хўжалиги корхоналари томонидан текширилиши керак.

Газ тақсимлаш станцияларининг чиқишдаги газ босими миқдори газ таъминоти корхонаси томонидан лойиҳада белгиланган номинал даражада ушлаб турилиши керак.

Тармоқлардаги босимни ўлчаш нуқта (пункт)ларини фойдаланиш ташкилоти белгилайди.

4. Газ қувурларидаги намлик ва конденсат борлигини текшириш ҳамда уларни чиқариб ташлаш ишлари, газ қувурларида конденсат тўсиқлари пайдо бўлиш эҳтимолидан олдинги муддатларда, газ хўжалиги корхонаси томонидан амалга оширилади.

Текшириш муддатларини газ хўжалиги тизимлари объектларининг эгаси белгилайди.

5. Газ қувурларига ўрнатилган беркитиш арматураси ва компенсаторларга ҳар йили газ хўжалиги тизимлари объектларининг эгаси томонидан, техник хизмат кўрсатилиши ва зарур бўлса, таъмирланиши керак. Зулфинлар, жўмраклар, компенсаторлар алмаштирилганлиги, шунингдек, мукаммал таъмирлашда бажарилган ишлар ҳақидаги маълумотлар газ қувурининг паспортига, техник хизмат кўрсатиш ҳақида эса, журналга ёзиб борилиши керак.

6. Ишлатилаётган газ қувурлари газ хўжалиги тизимлари объектларининг эгаси томонидан мунтазам кузатиб турилиши, техник холати текширилиши, жорий ҳамда мукаммал таъмирланиши керак.

7. Ташқи газ қувурларининг ва иншоотларининг техник ҳолатларини назорат қилиш белгиланган муддатларда айланиб чиқиш йўли орқали олиб борилади.

8. Ер усти газ қувурларини текшириш вақтида, газ сизиб чиқиши, тирговучлардан четга сурилганлигини, тебраниш борлигини, эгилганлиги, газ қувурини рухсат этилмаган даражада эгилиши, чўкиши, таянчларнинг эгилишива шикастланиши, ҳимоя фланецларининг уланиши ва ёпиш мосламаларининг ҳолати, электр ўтказгичлари тушиб кетишидан ҳимоялаш воситалари, газ қувурларининг маҳкам ўрнатилганлиги ва бўялганлиги кўриб чиқилади. Ер усти газ қувурларини кўздан кечириш учун айланиб чиқиш газ хўжалиги корхонаси ишчи ходими томонидан ойда бир маротаба амалга оширилади.

Аниқланган носозликлар бартараф этилиши, газ қувурлари бўёқларининг шикастланган жойлари қайта бўялиши керак. Баландликда жойлашган газ қувурларини таъмирлашда кўчма нарвонлардан фойдаланиш ман этилади.

9. Газ таъминоти корхонаси ишчиси ер остидаги газ қувурларини кўздан кечириш учун айланиб чиқиш вақтида қуйидагиларни бажариши керак:

газни аниқлаш махсус асбоблар ёрдамида ёки ҳиди ҳамда ташқи белгиларга қараб газ сизиб чиқаётганлик ҳолатини аниқлаш;

барча қудуқлар ва назорат найчалари, шунингдек, бошқа ер ости коммуникацияларининг қудуқ ҳамда камералари, биноларнинг ертўлалари, шахталар, коллекторлар, ер ости ўтиш йўллари, газ қувурининг иккала томонида 15 метргача оралиқда жойлашган бўлса, газни аниқлаш махсус асбоблар ёрдамида назорат қилиниши;

газ иншоотларининг деворлардаги кўрсаткичлари ва нишонларининг бутунлиги ҳамда аҳволи текширилиши;

газ қудуқларининг қопқоқлари қор, муз ва ифлосланишлардан тозаланиши;

газ қувури трассаси ўтган жойда тупроқ ўпирилиши, эриган қор ва ёмғир сувлари билан ювилишини олдини олишни аниқлаш мақсадида, унинг аҳволи кўздан кечирилиши;

газ қувурининг икки томонидан 15 метргача масофада олиб борилаётган қурилиш ишлари назорат қилиниши ва газ қувурларининг бутунлигини таъминлаши ва зарарланишдан сақланиши.

10. Газ қувурини текшираётган ишчилар газ қувури трассасида газ сизиб чиқаётганини аниқланганда, бу ҳақда зудлик билан авария-диспетчер хизматини, газ хўжалиги тизимлари объектларининг корхона раҳбарларини хабардор этиши, газ қувурдан 50 метр радиусда жойлашган газ тўпланиши мумкин бўлган ертўлаларни, биноларнинг биринчи қаватларини, қудуқларни, камераларни ва бошқа иншоотларни шамоллатиш ва қўшимча равишда махсус газни аниқловчи асбоблар билан текшириш чораларини кўриши керак.

Авария бригадаси етиб келгунга қадар, бино ичидаги одамларни бинодан ташқарига чиқариши ҳамда уларни чекиш, очиқ оловдан ва электр асбобларидан фойдаланиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириши керак.

11. Ер остидаги газ қувурларини текшириш муддати, газ таъминоти корхонаси бош муҳандиси томонидан белгиланиб, текшириш газ қувурларининг техник ҳолати, улардан қачондан бери фойдаланилаётгани, емирилиш хавфи ва электр-кимёвий ҳимояловчи воситаларнинг ишлаш самарадорлиги, газ босими, ертўлаларнинг газланиши, газанализаторлар мавжудлиги, тупроқнинг ҳолати, тоғ силжиш ва сейсмик ҳолатлари, жойнинг тафсилоти ва ундаги қурилмалар зичлиги, шунингдек йил фаслига қараб амалга оширилади.

12. Ер остидаги газ қувурлари трассаларини камида икки кишидан иборат бригада айланиб чиқиши керак. Аҳоли пунктларининг қурилмалар бўлмаган қисмида, шунингдек йўлларнинг транспорт юрмайдиган, газ қувурларидан 15 метр оралиғида, қудуқлар ва бошқа ер ости коммуникациялари бўлмаган қисмидаги газ қувурлари трассаларини бир ишчи айланиб чиқиши мумкин.

13. Ер остидаги газ қувурларини текширувчига йўналиш хариталари махсус журналга имзо чекиш орқали берилиши керак, унда газ қувурлари йўналишлари схемалари, газ иншоотлари ўрнатилган жойи, бинолар ертўлалари ҳамда газ бўлиши мумкинлигига текшириладиган коммуникацияларнинг қудуқлари турган жойлари кўрсатилади. Газ тармоқларидаги ўзгаришлар бўйича йўналиш хариталарига йил давомида тегишли ўзгартиришлар киритиб борилиши лозим. Биринчи марта текширувга чиқаётган ишчилар газ қувурлари трассаси билан таништирилган бўлиши керак.

14. Ер ости газ қувурини айланиб чиқиш натижалари махсус журналда қайд этилиши керак. Носозликлар борлиги аниқланган ҳолда ёки ўзбошимчалик билан газ қувурларининг ҳимоя зонасида ишлар олиб борилганда, текширувчи томонидан ўз раҳбарига хабар берилиши ҳамда билдирги тақдим қилиниши керак.

15. Корхона ва ташкилот ҳудудидан ўтувчи ер ости газ қувури трассаси бўйлаб ҳар иккала томонидан 2 метр кенгликда жой ажратилган бўлиши ва тўсиқлар бўлмаслиги керак, шунингдек ушбу ҳудудда бино ва иншоотлар қурилиши меъёрий ҳужжатлар қоидаларига асосан бажарилиши талаб этилади.

16. Ҳудудидан газ қувури транзит усулида ўтказилган корхона ёки ташкилот маъмурияти газ таъминоти корхонаси ишчиларига уни кўздан кечириш, таъмирлаш ишларини олиб боришларига, авария ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш учун имконият яратиб бериши керак.

17. Газ қувуридан 50 метр радиусда ўтказилган ёнма-ён ер ости коммуникацияларининг эгалари, коммуникацияларда газ йиғилганлигига текшириш учун, қудуқларнинг ва камераларнинг қопқоқларини ўз вақтида қор, муз ва ифлосликлардан тозалаб турилишини таъминлашлари керак. 

18. Фойдаланишда бўлган ер ости газ қувурлари ихтисослаштирилган корхона ёки ташкилотларни жалб этган ҳолда, путур етказмайдиган назорат усули билан техник текширувдан ўтказилиши керак.

19. 25 йилгача фойдаланилган ер остидаги пўлат газ қувурлари 5 йилда камида бир марта, 25 йилдан ортиқ фойдаланилганлари эса, 3 йилда камида бир марта техник текширувдан ўтказилиши керак.

Мукаммал таъмирлаш ёки алмаштириш режасига киритилган пўлат газ қувурлари йилига камида бир марта текширувдан ўтказилиши керак.

20. Ер ости пўлат газ қувурларини навбатдан ташқари мақсадли текширувдан ўтказиш ишлари пайванд чокларининг зичлиги бузилганда ёки узилганда, емирилишдан ҳимояловчи қопламаси шикастланганда, электрдан ҳимояловчи қурилмалари йил давомида: дайди токларининг хавфли таъсир этиш зоналарида – бир ойдан ортиқ вақт мобайнида ишламаганда; бошқа ҳолларда, агарда газ қувурлари бошқа мосламалар билан ҳимояланмаган бўлса, – 6 ойдан кўп вақт мобайнида ишламаганда ўтказилади.

21. Ер ости пўлат газ қувурларини техник текшириш вақтида унинг герметиклиги, пайванд чокларининг сифати, емирилиш хавфи борлиги, қувурларнинг ҳимояловчи қопламаси ҳамда металлнинг ҳолати текширилади.

22. Ер ости газ қувурларини текшириш ва мукаммал таъмирлаш ёки алмаштириш тартиби “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспецияси томонидан белгиланади.

Қувур металлининг ҳолати, газ қувуридан фойдаланиш жараёнида ҳимоялаш қобиғини таъмирлаш ёки газ сизиб чиқишини бартараф этиш учун кавланадиган барча шурфларда аниқланади.

23. Ер ости пўлат газ қувурлари металл ҳимоя қобиғи ҳолатини аниқлаш мақсадида фақат ҳимоялаш қопламаси шикастланган, шунингдек асбоблардан фойдаланиш путур етказмайдиган назорат усули билан техник текширувни ўтказиш қийин бўлган ҳолларда (қувурлар тепасида камида
1,5 метр узунликда назорат шурфлари кавланиб) текшириш амалга оширилади.

Путур етказмайдиган назорат усули билан техник текширув бўладиган ерларда назорат шурфлари кавланадиган шурфлар, уларнинг сонини газ таъминоти корхонаси бош муҳандиси аниқлайди. Ҳеч қандай асбобсиз оддий кўз билан текшириш учун емирилиш (занглаш) хавфи юқори бўлган жойлар, газ қувурлари бошқа ер ости коммуникациялари билан кесишган жойлар, конденсат тўплагичлар, гидрозатворлар танланиши керак.

24. Ер ости газ қувурлари герметиклигини ва газ сизиб чиқаётган ерларини аниқлаш ишлари, қудуқлар бурғулаш ва асбоб ёрдамида намуналар олиш йўли билан амалга оширилиши керак.

25. Тақсимловчи газ қувурида қудуқлар бурғулаш ишлари, газ қувури уланган жойларда олиб борилади. Уланиш жойларининг жойлашуви кўрсатилган схемалар бўлмаганда, ҳамда кириш газ қувурларида қудуқлар ҳар икки метр оралиғида амалга оширилади. Қишда бурғулаш чуқурлиги тупроқнинг музлаш чуқурлигидан кам бўлмаслиги, йилнинг бошқа фаслларида қувурларнинг ётқизилиш чуқурлигига мос бўлиши керак. Қудуқлар газ қувури деворидан камида 0,5 метр нарида амалга оширилиши керак.

Газ сизиб чиқишини аниқлаш учун газни аниқлаш махсус асбобдан фойдаланилганда, бурғуланган қудуқлар чуқурлигини камроқ олишга ҳамда уларни газ қувурининг ўқи бўйлаб кавлашга рухсат этилади, аммо бунда ер ости газ қувурнинг устидан бурғуланган қудуққача бўлган масофа
40 сантиметрдан кам бўлмаслиги шарт.

26. Бурғуланган қудуқларда газ борлигини аниқлаш учун газни аниқлаш махсус асбобдан фойдаланилади. Қудуқларда газ борлигини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланиш ман этилади.

27. Газ қувурларининг герметиклигини қурилиш меъёрий қоидаларга мувофиқ сиқилган ҳаво билан текширишга рухсат этилади.

28. Полиэтилен газ қувурларини техник текширувдан ўтказиш вақтида фойдаланувчи ташкилот уларнинг зичлигини юқори даражада сезгир газ аниқловчи асбоби ёрдамида (иморатлар қурилган жойдаги қисми – камидайилига бир марта, асосан баҳорда, иморатлар қурилмаган жойдаги қисми эса, камида беш йилда бир марта) текшириши керак.

29. Техник текшириш натижалари асосида далолатнома тузилиб, унда аниқланган камчиликларни ҳамда техник ҳолатни инобатга олган ҳолда газ қувурини бундан кейин фойдаланиш мумкинлиги, уни таъмирлаш ёки алмаштириш зарурлиги ва муддатлари ҳақида хулоса берилиши керак. Техник текширув ҳақидаги далолатномани ушбу ишларни бажарган корхона раҳбари тасдиқлаши керак.

30. Сув остидан ўтадиган газ қувурларини текширувдан ўтказиш жойлашган жойини ва уларнинг ҳимоялаш қобиғи шикастланганлигини аниқлашдан иборат бўлади. Бу ишлар камида беш йилда бир марта олиб борилиши керак.

31. Газ қувурларидаги газ сизиб чиқиши авария тартибида бартараф этилиши керак. Биноларнинг ертўлаларида, бино поли остида, коллекторларда, ер остидаги ўтиш йўлларида, галереяларда хавфли миқдорда газ тўпланганлиги аниқланганда, газ таъминоти зудлик билан тўхтатилиши керак. Бунда носозликлар бартараф этилгунга қадар улардан фойдаланиш тақиқланади.

32. Ҳар куни назорат қилиш шарти билан ташқи газ қувурларида газ сизиб чиқиш ҳолатларини вақтинчалик (ўн беш кунгача) тўхтатиш учун хавфсизлик қоидаларга риоя этган ҳолда бандаж, ёғоч понаси, лойли бинт ёки хомут ўрнатишга рухсат этилади.

33. Учма-уч уланган ерларини шикастланиши (узилиши, ёрилиши)нинг узунлиги 200 миллиметрдан кам бўлмаган ғалтакча пайвандлаш ёки муфта ўрнатиш йўли билан таъмирланиши керак.

Учма-уч уланган ерларини бошқа нуқсонлари (шлакли уланиш, чала пайвандланган ва рухсат этилган меъёрдан юқори ғовак) ҳамда қувур деворининг қалинлигидан 30 фоиздан юқори бўлган чуқурчалар, муфталар ўрнатиш йўли билан кучлантирилади.

Газ қувурлари ва уларнинг арматурларини таъмирлаш, янги қурилган газ қувурларини ишлаб турган газ тармоқларига улаш ишлари билан боғлиқ бўлган газ қувурларини режали ўчириш ҳамда қайта газ бериш вақти ҳақида истеъмолчилар бир суткадан кам бўлмаган муддатда огоҳлантирилишлари керак.

34. Ер ости пўлат газ қувурларига эга корхона, ушбу қувурларнинг ҳимоя қопламасини таъмирлаши ва кейинги емирилишларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ўз вақтида кўрмоғи керак. Дайди токлар таъсир қиладиган жойларда ёки одамлар тўпланиши мумкин бўлган бинолар яқинида жойлашган газ қувурларининг ҳимоя қопламаси нуқсонлари биринчи навбатда бартараф этилиши керак.

35. Ер ости пўлат газ қувурларини улаш ва таъмирлаш чоғида пайвандлаш ҳамда изоляция қилиш ва уларнинг сифатини назорат қилиш ишлари қурилиш меъёрий қоидалар талабларига мувофиқ бажарилиши керак.

36. Полиэтилен газ қувурларининг герметиклигини таъминламаётган шикастланган қисмлари, ажралмайдиган бирикмали узеллари ҳамда уланиш деталлари кесиб ташланиши ва янгиланиши керак.

37. Ер ости газ қувуридан 15 метр масофада қурилиш, шу жумладан ер қазиш ишлари фақат газ таъминоти корхонаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бунда газ таъминоти корхонаси томонидан ер ости газ қувурларининг жойлашиш схемаси боғламлари билан илова қилиниши керак.

Ер қазиш ишларини амалга оширувчи ташкилот газ хўжалиги корхонасига келишиш учун ишларни бажариш лойиҳасини тақдим этиши керак.

Агар газ қувурларининг ҳимоя зонасида, қурилиш ишлари тегишли ёзма рухсатисиз олиб борилиши аниқланса, фойдаланувчи ташкилот ишларни тўхтатиш чораларини кўриши керак.

38. Ер остидаги газ қувурлари трассаси яқинида зарбали механизмлар ва ер кавлаш техникасини ишга туширишдан олдин, қўлда шурфлар кавлаш йўли билан қувурнинг аниқ қаерда жойлашганлиги аниқлаб олиниши керак.

Ерни юмшатувчи зарбали механизмларни ер ости газ қувуридан камида 3 метр, вертикал ўқидан сезиларли даражада оғиши мумкин бўлган механизм (шар, пона-баба ва бошқа)лар эса, камида 5 метр масофада ишлатилиши мумкин.

Газ қувурларини механизмлар билан кавлаб очишга, асбоблар билан газ қувурларини жойлашган ери ва чуқурлигини аниқлангандан кейин рухсат этилади. Бунда, газ қувурининг устидаги тупроқнинг 200-300 миллиметр қалинликдаги охирги қатламини қўлда, белкураклар ёрдамида ҳимоя қопламасини сақлаш чораларига риоя қилган ҳолда, олиб ташлаш керак.

39. Ер остидаги пўлат газ қувурлари механик равишда шикастланиб, асосий ҳолатига нисбатан силжиб қолган бўлса, газ сизиб чиқишини бартараф этиш ишларини бажариш билан бир вақтда, горизонтал ва вертикал бўйича шикастланган жойининг иккала томонидаги биттадан уланиш жойлари очилиб, радиографик усулда текширилиши керак. Газ қувурининг шикастланиши натижасида, чоклари узилганлиги ва ёрилганлиги аниқланса, газ қувурининг кейинги уланиш жойи қўшимча кавлаб очилиши ва радиографик усулда текширилиши керак.

Қурилиш меъёрий қоидаларида рухсат этилмаган чоклар чала пайвандланганлиги, ғоваклар кўплиги ва йўл қўйилмайдиган бошқа нуқсонлар борлиги аниқланганда, пайванд чокларнинг сифати навбатдан ташқари текширувдан ўтказилиши керак.

40. Ишлаётган ер ости пўлат газ қувури яқинида бинолар, каналлар, коллекторлар ва тоннеллар қурилган ҳолларда ҳамда газ қувурлари ана шу муҳандислик иншоотлари билан кесишганда, қурилиш ташкилотлари лойиҳада кўрсатилган талабларни амалга оширишлари керак.

41. Темир йўл ва автомобиль йўллари билан кесишиш жойларида газ қувурлари, олдинги текширув ҳамда таъмирлаш санасидан қатъий назар, йўл асосини кенгайтириш ва мукаммал таъмирлаш пайтида текширилиши ва агар зарур бўлса, таъмирланиши ёки алмаштирилиши керак.

Газ хўжалигидан фойдаланувчи ташкилотларни йўллар таъмирланиши ёки кенгайтирилиши бўйича ер кавлаш ишлари бошланишидан олдин хабардор қилинишлари керак.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Газ хўжалигида

 хавфсизлик қоидаларига

2-илова

 

Саноат корхоналари газ таъминоти ва

ички газ қувурлари ҳамда газ жиҳозларига

хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни ташкил этиш

 

I боб. Умумий қоидалар

1. Газ сизиб чиқаётган газ жиҳозларидан фойдаланганда, хавфсизлик автоматикаси ҳамда ўзбошимчалик билан ўрнатилган жиҳозлар газ хўжалиги корхонасининг вакиллари томонидан истеъмолчи огоҳлантирилмасдан газ таъминотидан ўчирилади.

2. Газ қувурлари ўтказилган, газ жиҳозлари ва арматуралари ўрнатилган хоналарга хизмат кўрсатувчи ходимлар кириши учун имконият яратилиши керак. Улардан омборхона, устахона ва бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Газ қувурларига юк осиш ва улардан таянч конструкциялари ҳамда ерга улагичлар сифатида фойдаланиш ман этилади.

3. Ҳимоя ва назорат асбобларини уламай туриб газ жиҳозларини ишлатиш тақиқланади.

4. Ишлаётган газ жиҳозларини доимий назоратсиз қолдиришга рухсат этилмайди.

5. Мавсумий ишлайдиган газ жиҳозлари иситиш мавсуми якунлангандан сўнг газ таъминоти корхонасининг ишчилари томонидан тамғалаш йўли билан тармоқдан узиб қўйилади. Носоз ва мавсумий ишлайдиган газ жиҳозлари, газ қувуридан узиб қўйилганлиги далолатнома билан расмийлаштирилади.

6. Газ жиҳозларини бўлакларга ажратиб таъмирлашда, шунингдек хона ҳамда биноларни тўлиқ таъмирлашда, газ қувурлари ва жиҳозлари газ таъминоти тизимларидан тиқинлар ўрнатиш орқали узиб қўйилади.

 

II боб. Саноат объектларига қуйиладиган талаблар

1-§.Табиий газга қўйиладиган талаблар

7. Саноат корхоналарининг газ жиҳозлари олдига газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича йўриқнома илиб қўйилиши керак.

8. Саноат корхоналарининг газ жиҳозлари ва газ қувурларига йилига бир марта техник хизмат кўрсатилиши, йилига уч марта профилактик хизмат кўрсатилиши керак.

Печлар, қозонлар ва бошқа газ жиҳозлар мўриларининг тутун тортиш кучи йўқолганда, тутун йўллари объектларнинг эгаси томонидан ёки ёнғинга қарши кураш жамиятини жалб қилган холда тозаланиши ва таъмирланиши керак.

9. Қўйидаги ҳолатларда газ жиҳозларидан доимий хизмат кўрсатувчи ходимларсиз фойдаланилишга рухсат этилади:

газ жиҳозлари хавфсизлик ҳимояси ва автомат тизими билан жиҳозланганда;

бинода газ чиқишни аниқлайдиган асбоблар мавжуд бўлиб улар доимий навбатчи бўладиган хонага уланганда;

газ жиҳозларини авариявий тўхтатишга боғлиқ ишларни бажарадиган, диспетчерга тезкор бўйсунадиган навбатчи ходимлар бўлганда.

10. Ҳимоя тизими ишга туширилганда қуйидаги ҳолларда газ берилиши автоматик тарзда тўхтатилади:

ёндиргичлар олдида газ босимини кўтарилиши ёки пасайишида;

ўтхонадаги хавосўришининг пасайишида;

мажбурий ҳаво бериш билан жиҳозланган қозон ёндиргичлари олдида ҳаво босими пасайганда;

қозон ишлаб турганда ёндиргичлар олови ўчиб қолганда,

ҳимоя тизимларида носозлик юзага келганда;

ўлчов воситаларида, автоматва оралиқ бошқарув қурилмаларида электр токи берилиши тўхтатилганда ёки унинг кучланиши йўқолганда;

газланиш бўлганда, газ жиҳозлари ва газ қувурларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланганда;

ёндиргичлар олдидаги беркитувчи арматураларни зичлиги йўқолганда ва сақловчи қурилмалари ишдан чиққанда.

Бундан ташқари, саноат объектларида хизмат кўрсатувчи ходимлари томонидан газ берилиши қуйидаги ҳолларда зудлик билан ўчирилиши керак:

газ йўлларидаги портлаш клапанларининг ўрнатилган жойлар зичлиги бузилганда;

газ ишлатувчи қурилмаларнинг ёндиргичларида носозликлар пайдо бўлганда;

назорат ўлчов асбоблари, автоматлаштириш ва сигналлаштириш воситалари носоз ҳолга келганда;

ўтхона бўшлиғида портлаш юз берганда, газ портлаганда ёки газ йўлларидаги ёнувчи қатламларёнганда;

беркитиш арматураларини масофадан бошқариш ва ҳимоя тизимларига ҳамда жиҳоз ёки ходимларга хавф туғдирадиган ёнғин содир бўлганда;

газ жиҳозларига режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ўтказилганда.

11. Газ жиҳозини (у тўхтатилгандан сўнг, мазкур илованинг 10 банди талабларига мувофиқ) ишга тушириш тартиби ишлаб чиқариш йўриқномасида белгилаб қўйилиши керак, бунда газ берилишида носозликлар тузатилгандан кейингина амалга оширилиши керак.

12. Газ жиҳозларини таъмирлашдан олдин, уларнинг ўтхоналарини ёки газ йўлларини таъмирлаш ва кўздан кечириш, шунингдек мавсумий ишлайдиган қурилма газ жиҳозларининг ва ўт олдириш ёндиргичлари, газ қувурларини, газ тармоғидан беркитиш арматураларидан кейин тиқин ўрнатилиши ва саноат объектининг масъул ходимлари томонидан тамғалаш йўли билан ўчирилиши керак.

13. Корхона маъмурияти мавсумий ишлатиладиган қурилмалар, шу жумладан иситиш қозонларини ишга туширишдан олдин қуйидагилар талаб этилади:

Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ хизмат кўрсатувчи ходимларнинг билимларини текшириш;

газ жиҳозлари ва автоматлаштириш тизимларининг жорий таъмирлаш;

газ йўлларини тозалаш, уларнинг созлигини, шунингдек шамоллатиш тизимларининг созлигини текшириш.

Кўрсатилган ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлгандагина, газ беришга рухсат этилади.

14. Қозон ва печь агрегатлар ишга туширилишидан олдин, уларнинг ўтхоналари ва газ йўллари шамоллатилади. Шамоллатиш вақти ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаси билан белгиланади, шамоллатишнинг тугаганлигини газни аниқлаш махсус асбоблар ёрдамидабажарилади.

Газ қувуридаги ёндиргич олдидаги беркитиш арматурасини ёндириш қурилмаси ишга туширилгандан ёки унга ёнаётган ўт олдиргич қурилмаси яқинлаштирилгандан сўнг очиш мумкин.

15.Агар ёндиргични ёндириш ёки уни созлаш жараёнида аланга узилиб, ичига ўтиб кетса ёхуд аланга ўчиб қолса, ёндиргич ҳамда ўт олдиргич қурилмасига газ берилиши зудлик билан тўхтатилади.

Хавфсизлик қувурлари ва газ ёндиргич мосламалари орқали қозон газ қувурларини пуфлаш ман этилади.

Печь ва агрегатларга газ берадиган газ қувурлари, газ берилишида, узатилаётган газ билан тажриба ёки ҳисоблаш йўли билан аниқланган вақт давомида ва ишлаб чиқарувчи завод йўриқномасида кўрсатилганидек, газ узатиш тизимидаги барча ҳаво сиқиб чиқарилгунга қадар пуфланади. Пуфлашни тугаганлиги, қозон газ қувурлари ичида кислород борлигини таҳлил қилиш йўли билан аниқланади. Ҳажмига нисбатан кислород бир фоиздан кўп бўлса, ёндиргичларни ёқиш ман этилади.

16. Таъмирланадиган қозон, печь ва бошқа агрегатларнинг тутун йўллари умумий йўналишдан шиберлар ёки тўсиқлар ёрдамида ажратиб қўйилиши керак.

17. Барча қурилмалар ўчирилгандан сўнг, пуфловчи газ қувуридаги ва хавфсизлик газ қувурларидаги беркитиш арматураси ҳамиша очиқ ҳолатда бўлиши керак.

18. Цех ёки қозонхонада портлаш ва ёнғин юз берганда, газ қувурининг кириш қисмидаги ўчириш қурилмалари дарҳол беркитилиши керак.

 

2-§. Суюлтирилган углеводород газига қўйиладиган талаблар

 

19. Газ баллонли қурилмаларнинг герметиклигини, газнинг иш босими остида, газни аниқловчи асбоб билан ёки совун кўпигидан фойдаланиб, текширишга рухсат этилади.

20. Тўлдирилган баллонларни лойиҳа бўйича махсус ажратилган очиқ майдонларда сақлашга, уларни қуёш нуридан, ёғингарчилик таъсирларидан ишончли ҳимояланганлиги ҳамда уларнинг олдига бегона шахслар ўтишига йўл қўйилмаслиги ҳолларидагина рухсат берилади.

21. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонлар сақланадиган омборхоналарнинг поллари текис, сирпанмайдиган ва уларга турли жисмлар зарб берганда, учқун чиқармайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши зарур.

22. Омборхонада тўлдирилган ва бўш баллонлар алоҳида сақланиши керак. Уларнинг жойлашган жойларини “Тўлдирилган баллонлар” ва “Бўш баллонлар” ёзувли табличкалар ўрнатган ҳолда, белгилаб қўйиш зарур.

23. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонларни тез алангаланувчи моддалар билан биргаликда сақлашга рухсат берилмайди.

24. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонлар сақланадиган омборлар (ёки очиқ майдонлар) атрофидаги 20 метр масофа ҳудудида турли ёнувчан материалларни сақлаш ҳамда очиқ олов билан боғлиқ бўлган темирчилик, пайвандлаш, кавшарлаш ва шу каби бошқа ишларни бажариш ман этилади.

25. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонлар сақланадиган омборхонанинг эшигида бегона шахсларнинг кириши, чекиши ва очиқ оловдан фойдаланишини таъқиқловчи огоҳлантириш белгилар ўрнатилган бўлиши керак.

26. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонлар сақлаш учун мўлжалланган омборхонада, кўринадиган жойда, тўлдирилган ва бўш баллонлар билан ишлаш ҳамда уларни хавфсиз сақлаш қоидалари илиб қўйилган бўлиши керак.

27. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонларни лойиҳасиз қурилган бостирмалар остида сақлаш ман этилади.

28.Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонлар сақланадиган омборхоналарда, ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ва плакатлар илиб қўйилган бўлиши керак.

29. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонлар вертикал ҳолатда турғизилиб, қалпоқлари бураб қўйилган ҳолда сақланиши, шунингдек, вентилларининг ён томонидаги штуцерларида тиқин бўлиши керак. Баллонларни қулаши ва шикастланишидан ҳимоя қилиш мақсадида, уларни махсус уячаларга, инларга ўрнатилиши ёки тусиқ билан тўсилган бўлиши керак.

30. Бошмоқлари бўлмаган баллонлар горизонтал ҳолатда, ёғоч рамалар ёки стеллажларда сақланиши мумкин. Очиқ майдонларда сақлашда, бошмоқли баллонларнинг горизонтал қаторлари орасига арқон, ёғоч ёки резинадан тайёрланган прокладкаси бўлган штабелларга ўрнатишга рухсат берилади.

Баллонларни штабелларга ўрнатишда, уларнинг баландлиги
1,5 метрдан ошмаслиги керак. Баллонлардаги вентиллар бир томонга қаратилган бўлиши керак.

31. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонлар сақланадиган омборлар яшиндан ҳимоя қилинган зонада жойлашган бўлиши керак.

32. Суюлтирилган газ тўлдирилган баллонларни сақлаш омборхоналарида, қуйидаги ёнғинни ўчириш бирламчи воситалари бўлиши керак:

а) хона ичида (ҳар 50 метр квадратига):

5 литр ҳажмдаги кукунли ўт ўчиргичлар – 2дона;

0,5 метр куб ҳажмли қум солинган қути – 1дона;

белкурак – 1дона;

2 х 2 метрли кигиз ёки асбест мато – 1дона;

б) омбор ҳудуди тўсиқлари чегараларида (ёнғинга қарши пункт – шитда):

5 литр ҳажмдаги кукунли ўт ўчиргичлар – 2дона;

темир илгак – 2дона;

лом – 1 дона;

қизил рангга бўялган челак – 2дона;

ёнғин болтаси – 1дона;

сиғими 200 литр бўлган сув тўлдирилган бочка – 2дона.

5 литр ҳажмдаги русумли кукунли ўт ўчиргичлари бўлмаган ҳолларда, уларни углекислотали ўт ўчиргичларига алмаштириш мумкин.

Омбор ҳудудида жойлаштириладиган ёнғинга қарши қалқонларнинг сони ва уларни жойлаштирилиши, ёнғин хавфсизлиги қоида ва меьёрларига асосан белгиланади.

Гидрантлар мавжуд ҳолларда, сув тўлдирилган бочка талаб этилмайди.

33. Металларга газ алангасида ишлов бериш учун қўлланиладиган газ билан кесиш постлари муқим бўлиши лозим. Суюлтирилган углеводород газида ишлаганда улар кўчма бўлиши мумкин.

34. Бевосита газ билан кесиш пости ёнида фақат битта суюлтирилган углеводород газ баллонини ўрнатишга рухсат этилади

35. Муқим газ билан кесиш постлари газ истеъмол қилинадиган жойлардаги девор, устун ва бошқа конструкцияларга қуйидаги минимал масофаларга риоя этиб ўрнатилиши мумкин:

а) изоляцияланган сим ва электр кабелларигача – 1 метр;

б) очиқ симларгача – 2 метр.

Суюлтирилган углеводород газларнинг газ билан кесиш постларини очиқ ертўла, қудуқ ва бошқа чуқурликларгача 10 метрдан яқин масофага ўрнатиш ман этилади. Суюлтирилган углеводород газининг газ билан кесиш постигача 25 метрдан кам масофада жойлашган ертўла ва ўраларда хабарловчиси бўлган автоматик газ анализаторлар ўрнатилиши, улар суюлтирилган газнинг миқдори алангаланиш қуйи концентрация чегарасининг 20 фоизидан кам бўлганда ишлаб кетиши керак. Қудуқлар иккита қопқоқ билан жиҳозланиши керак. Газ билан кесиш постлари механик шикастланишлардан муҳофазаланган бўлиши керак.

36. Муқим газ билан кесиш постлари шамоллатиш учун тешиклари бўлган металл шкафга жойлаштирилиши керак. Кислород ва ёнувчан газ учун газ билан кесиш постлари орасидаги масофа камида 5 метр бўлиши зарур. Иш пайтида жавон эшикчалари очиқ бўлиши керак. Газ билан кесиш постидан фойдаланувчи ишчи бўлмаганда, шкаф қулфланган бўлиши керак.

Газ билан кесиш постлари, жавонларнинг бўёғи ва улардаги огоҳлантирувчи ёзувлар белгиланган талабларга мос бўлиши керак.

37. Ацетилен ва унинг ўрнида ишлатиладиган газларнинг муқим газ билан кесиш постлари тегишли беркитиш арматураси ва ёпиқ турдаги суюқлик очиб-ёпкичи ёки қуруқ очиб-ёпкич билан жиҳозланган бўлиши лозим. Суюқлик очиб-ёпкичлари қиш фаслида музламайдиган суюқлик билан тўлдирилиши керак.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газлар учун сақлаш очиб-ёпкичлари ўрнига тескари клапан ўрнатишга йўл қўйилади.

Суюлтирилган ёки қуруқ турдаги сақлаш очиб-ёпкичлари, шунингдек тескари клапанлар лойиҳа бўйича ясалиши ва газнинг қабул қилинган босимива сарфига тегишлича ишлатилиши лозим.

38. Газ аланга ускунаси олдидаги ёнувчан газларнинг босими газ ва ускуна турига қараб ўрнатилади.

Ацетилен ўрнида ишлатиладиган – биринчи даражали газлар учун босимнинг қуйи чегараси ёндиргич ёки кескич тавсифида кўрсатилгандан паст бўлмаслиги, лекин 3,0 килопаскалдан паст бўлмаслиги зарур.

39. Газ билан кесиш постларига табиий ёки суюлтирилган углеводород газ қувурлари орқали узатилиб таъминланганда қувурдаги газ босими
0,15 мегапаскалдан кўп бўлмаслиги керак. Газ қувурида босим
0,15 мегапаскалдан кўп бўлса, суюқлик ёки қуруқ затвор ёхуд тескари клапан олдига газ ростлаш ускунаси ўрнатилиши лозим.

40. Газ билан кесиш постини газ билан таъминлайдиган баллонда газ босимни пасайтириш учун редуктор ўрнатилиши керак.

41. Битта суюқлик ёки қуруқ затворга ёхуд тескари клапанга фақат битта кескични улаш мумкин. Агар газ билан кесиш постига битта оператор хизмат кўрсатадиган машинани таъминласа, машинага ўрнатиладиган ёндиргич ёки кескичлар сони фақат затвор ёки клапаннинг ўтказиш қобилияти билан чекланади.

42. Бинодан ташқаридаги газ баллонлари ёпиладиган икки эшикли металл шкафларда ёки газ баллонларининг тепа қисмини ёпадиган, ёпилувчан ғилофларда ўрнатилиши, бинонинг ташқи деворига маҳкамланиши керак. Шкафларда баллонларни ўрнатиш учун уялар бўлиши, деворининг орқа қисмида эса, босим ростлагичини маҳкамлаш учун тугун ўрнатилган бўлиши керак. Шкаф ва ғилофларда шамоллатиш учун махсус тешиклари бўлиши керак.

Шкафлар ичида ва ғилофларда турган газ баллонлари, биринчи қават эшик ва ойналаридан 0,5 метрдан кам бўлмаган масофада, бинонинг пастки қисми ва ертўла қаватларининг эшик ва ойналаридан, шунингдек қудуқ ва ковланган чуқурлардан камида 3 метр масофада ўрнатилиши керак.

Газ баллонлари учун шкафлар ва ғилоф остидаги газ баллонлари чўкиш эҳтимоли бўлмаган, ёнмайдиган асосларга ўрнатилган бўлиши ва бино пойдеворига ёки деворларига маҳкамланиши керак.

43. Газ баллонли қурилмаларнинг газ баллонлари газ таъминоти корхоналари ишчилари томонидан ўрнатилиши ва алмаштиришлари керак.

Лойиҳа ҳужжатларисиз ўрнатилган ва техник кўрикдан ўтмаган маиший газ баллонларидан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

44. Истеъмолчиларга баллонлар қуйидагича етказиб берилади:

махсус жиҳозланган автомашиналарда;

оддий бортли юк машиналарида.

45. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонларни оддий юк автомашиналарининг бортида ҳам вертикал, ҳам горизонтал ҳолатда ташиш мумкин.

46. Баллонларни горизонтал ҳолатда ташишда баллонлар ўчириш мосламалари машина ичига қаратилган ҳолатда, уларни ўз ўлчамига тенг бўлган катакларга жойлаштириш зарур.

47. Баллонларни одатда катакларга ёки уларнинг қулаши ёхуд бир-бирига урилишини истисно этувчи махсус кузовли автомашиналарда ташиш амалга оширилиши зарур. Баллонларни махсус мосламаларга эга бўлган оддий кузовли юк автомашиналарида юқорида кўрсатилган шартларга риоя этган ҳолда ташишга рухсат берилади. Махсус мосламалар сифатида катакли ёғочли брусоклар, резина ёки арқонли ҳалқалар ва шу кабилардан фойдаланилади.

48. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонларни ташувчи махсус ва оддий автомашиналар кузовининг конструкцияси йўлларда ҳаракатланиш вақтида баллонларнинг тушиб кетишидан ҳимояланган бўлиши зарур.

49. Баллонларни юклаш ва тушириш ишларини бажарувчилар махсускийим-бош ва қўлқоплардахавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда ишлашлари зарур.

50. Баллонларни автомашиналардан қопқоқларини пастга қаратган ҳолда тушириш, шунингдек уларни ирғитиш қатъиян ман этилади.

51. Сиғими 12 литрдан ортиқ бўлган стандарт баллонларни ҳимояқопқоқларини бураб ёпиб қўйилган ҳолда ташиш зарур.

52. Баллонларни ташиш ёки уларни истеъмолчига ўрнатиш вақтида носозлик аниқланган ҳолларда, улардан фойдаланиш ман этилади ва уларни газ тўлдириш станцияси ёки газ тўлдириш пунктларига қайтариш зарур.

53. Баллонларни ташиш вақтида газ сизиб чиқиши аниқланганда, носоз баллонни зудлик билан автомашинадан тушириб олиш, уни газдан (имкон қадар очиқ майдонларда, ертўласи бўлган бинолардан узоқроқда ва бошқа хавфсиз жойларда) бўшатиш ва газ тўлдириш станцияси ёки газ тўлдириш пунктларига қайтариш зарур.

54. Баллонларни юклаш ва тушириш ишларини бажаришда, уларни ташиш ва сақлашда баллонларнинг қулаб кетиши, шикастланиши ва ифлосланишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши зарур.

55. Тўлдирилган баллонларни автомашинага юклаш ҳамда бўш баллонларни тушириш вақтида автомашина двигатели ўчирилган бўлиши зарур.

56. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонларни ўткир ҳидли ва портловчи моддалар, шунингдек ёниш жараёнини кучайтирадиган техник газлар (кислород) ва радиоактив моддалар билан биргаликда ташиш ман этилади.

57. Тўлдирилган ва бўш баллонлар ортилган автомашинани назоратсиз қолдириш ман этилади.

58. Суюлтирилган углеводород гази тўлдирилган баллонлар ташиладиган автомашина кузовида одамлар бўлиши қатъиян ман этилади.

59. Суюлтирилган углеводород гази ташувчи ҳар бир автомашинада:

двигателидан чиқарилган сўндиргич (глушитель) машинанинг олди томонига ўтказилган бўлиши;

сўндиргичда учқунни ўчирувчи сеткаси бўлиши шарт;

суюлтирилган углеводород газибилан тўлдирилган баллонларни, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари (5 литр ҳажмдаги углекислотали ўт ўчиргичи) билан таъминланмаган ва ерлаштирилмаган барча турдаги юк машиналарида ташиш ман этилади;

автомашина ҳайдовчиси махсус ўқув курсларида ўқиган, аттестациядан ўтган ҳамда суюлтирилган угледовород газ баллонларини ташиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши зарур.

60. Суюлтирилган угледовород газ тўлдирилган автоном газ таъминот тизимларида ўрнатилган босим остида ишлайдиган сиғимларни лойихалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш “Хавфли ишлаб чиқаришобъектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига асосан бажарилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Газ хўжалигида

хавфсизлик қоидаларига

3-илова

 

Назорат-ўлчаш асбоблари, автоматлаштириш

ва сигнализация тизимларига хизмат кўрсатишни

ва таъмирлашни ташкил этиш

 

1. Газ қувурлари ва агрегатларига ўрнатилган, автоматлаштириш ҳамда сигналлаштириш асбобларини ва назорат воситаларини, ҳамда портлашдан сақланган электр ускуналарини доимий равишда техник назорат қилишни, хизмат кўрсатишни, жорий ва мукаммал таъмирлашни корхоналар (уларнинг эгалари) амалга оширади.

2. Импульс газ тармоқлари ва беркитиш арматурасининг герметиклигини текшириш ишлари газ жиҳозларини кўрикдан ўтказиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш вақтида бажарилади.

3. Ўлчаш воситалари, автоматлаштириш ва сигналлаштириш тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларининг ҳажми ва муддатлари ишлаб чиқарувчи заводларнинг фойдаланиш йўриқномасидабелгиланади.

4.Назорат-ўлчаш асбобларининг созлиги ва тўғри кўрсатаётганлиги давлат стандартлари талабларига мувофиқ бажарилади.

Назорат-ўлчаш асбобларини тўғри ва соз ишлаётганлиги текшириб туриш учун пружинали манометр остига уч йўналишли жўмрак ўрнатилиши керак.

5. Ўлчаш воситалари қуйидаги муддатларда мажбурий даврий Давлат қиёслаш текширувидан ўтказилиши керак:

кўрсатувчи, масофадан бошқариладиган манометрлар – йилига камида бир марта;

суюлтирилган углеводород газ баллонларини назорат тариқасида тортиб кўриш учун фойдаланиладиган оғирликни ўлчаш асбоблари – йилига камида бир марта;

кўчмас ва кўчма газанализаторлар– йилига камида икки марта;

эталон қадоқтошлар – йилига камида бир марта.

Юқорида келтирилган назорат-ўлчаш асбоблари мукаммал таъмирлангандан кейин ҳам Давлат қиёслаш текширувидан ўтказилиши керак.

6. Тамғаси бўлмаган, текшириш муддати ўтиб кетган, шикастланган ёки ўчирилганда шкаланинг кўрсатгичи “нолга” қайтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.

7. Кўрсатувчи манометрларнинг циферблати ёки корпусида ишчи босимига мос келувчи шкаланинг қиймати бўёқ билан кўрсатилиб қўйилиши керак.

8. Хавфсизлик автомат қурилмалари ва сигнализация воситаларининг ўрнатилган ишлаб кетиш қийматлари, созлаш ташкилотининг техник ҳисоботида кўрсатилган параметрларига мос бўлиши, бунда газанализаторлар хонада газнинг хавфли концентрация миқдори юзага келганда ишлаб кетиши керак.

9. Ҳимоя, блокировка ва сигнализация қурилмаларининг ишлаб кетиши, ишлаб чиқарувчи заводларнинг йўриқномаларида назарда тутилган муддатларда, лекин ойига камида бир марта текширилиши ва бу ҳақда махсус журналга ёзилиши керак.

10. Газланганликни назорат қилувчи газанализаторларни белгиланган параметрларга мослигининг текширувиназорат газ аралашмаси ёрдамида бажарилиши керак. Газанализатор яроқлилигини хонани газлаштириш орқали текшириш тақиқланади.

11. Лойиҳада кўзда тутилган блокировка ва сигнализация, назорат-ўлчаш асбобларини ўчириб қўйган ҳолда, газ жиҳозларидан фойдаланиш ман этилади.

12. Таъмирлаш ёки текшириш учун олинган асбоблар ўрнига зудлик билан айнан шунга ўхшаш, шу жумладан ишлатиш шароити ҳам ўхшаш бўлган асбоблар билан алмаштирилиши керак.

13. Зарур ҳолларда ва истисно тариқасида (блокировка, сигнализация ёки назорат-ўлчаш асбоблари ишламаганда) корхона раҳбарининг ёзма рухсати билан қисқа муддатда айрим қурилма ва агрегатларни ҳимоясини узиб қўйган ҳолда ишлатишга рухсат этилади. Бунда ишларни хавфсиз ва бехатар олиб бориш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши керак.

14.Узлуксиз ишлайдиган газланганликни аниқловчи газанализаторларни алмаштиришдан олдин, ишлаб чиқариш хоналари ҳавосидаги газ миқдори иш сменасининг ҳар ўттиз дақиқасида кўчма асбоблар билан назорат қилиниши керак.

15. Ўлчов воситаларига, автомат ва телемеханик ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва режали таъмирлаш, шу ускуналардан фойдаланувчи корхоналарнинг ихтисослаштирилган хизматлари томонидан ёки ўрнатилган тартибда рухсатномага эга бўлган корхона билан шартнома асосида бажарилади.

16. Ҳаво газланган шароитда автоматлашириш, авариядан ҳимоялаш ва сигнализация тизимларини созлаш ҳамда таъмирлаш ишларини бажариш тақиқланади.

17. Электр жиҳозлари ишлаб чиқарувчи заводларнинг йўриқномалари талабларига мувофиқ равишда ишлатилиши керак.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Газ хўжалигида

хавфсизлик қоидаларига

4-илова

 

Газ тартиблаш пункти (ГТП) ва қурилмаси (ГТҚ)га

хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни ташкил этиш

 

1. ГТП ва ГТҚнинг иш тартиби лойиҳава меъёрий хужжатларга мувофиқ белгиланиши керак.

2. Шаҳарлардаги ва шаҳарчалардаги ГТП жиҳозларини созлаш параметрлари газ таъминоти корхонасининг раҳбари томонидан белгиланади, бунда маиший истеъмолчилар учун:

тартиблашдан кейинги энг юқори иш босим 0,003 мегапаскалдан ошмаслиги;

сақлаш-чиқариш клапанлари, шу жумладан босим тартиблагичларига ўрнатилганлари ҳам, тартиблагичдан кейинги босим максимал иш босимидан15 фоиздан кўп бўлмаган босимга ошса, газни чиқариб юборишни таъминлаши;

сақлаш-беркитиш клапанларининг ишлаб кетиши юқори босим чегараси, максимал иш босимидан 25 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.

Сақлаш клапанлари ишидаги камчиликлар, шунингдек газ сизиб чиқиши, авария тартибида бартараф этилади.

3. Саноат корхоналарнинг ГТҚ жиҳозларини созлаш параметрлари лойиҳада кўрсатилади ва ишга тушириш созлаш ишлари амалга оширилишида аниқланади.

Иш босимини пасайишига ёки ошишига сабаб бўлган тартиблагичлар ва сақлаш клапанларининг ишидаги носозликлар ҳамда газ сизиб чиқиши авария тартибида бартараф этилади.

4. Газ берилиши тўхтаб қолганда, сақлаш-беркитиш клапанининг ишлаб кетиш сабаблари аниқланиб, улар бартараф этилгандан сўнг босим тартиблагичи ишга туширилади.

5. Жиҳозлар ва арматураларини таъмирлаш вақтида, айланма қувури орқали газ беришга рухсат этилади.

Жиҳозлар ва арматураларини таъмирлаш ишлари камида икки кишидан иборат ишчилар бригадаси томонидан бажарилади. Бунда, ишловчилардан бири бригада раҳбари бўлиши лозим.

Саноат корхоналари айланма қувурдаги ва сақлаш-чиқариш клапани олдидаги беркитувчи қурилмалар газ хўжалигидан фойдаланувчи корхонанинг вакили ва газ таъминоти корхонаси ходими иштирокида тамғаланади.

6. Жиҳозлар ва ўлчаш воситалари жойлашган хонанинг ҳарорати ишлаб чиқарган заводнинг паспорти (йўриқномаси)да кўрсатилганидан паст бўлмаслиги лозим.

Огоҳлантирувчи “Ёнғинга хавфли” деган ёзув:

ГТП бино ичида жойлашган бўлса, бинонинг ташқарисида;

ГТП шкафли бўлса, унинг эшикларига;

ГТҚнинг тўсиғига қўйилади.

7. Жиҳозларни бўлакларга ажратиш пайтида, созлаш қувуридаги ўчириш ускуналари ёпилган ҳолатда бўлиши керак. Ўчириб қўйилган қисм чегарасида ўчириш ускуналаридан кейин энг юқори газ босимига мос келувчи тиқинлар ўрнатилиши керак.

8. Кафолатланган муддатдаги фойдаланиладиган созлагичларга техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш, ишлаб чиқарувчи завод паспорти (йўриқномаси) бўйича бажарилиши керак.

Кафолатланган муддат тугагандан сўнг бундай созлагичлар текширувдан ва сервис хизматидан ўтиши керак.

9. ГТПнинг электр жиҳозларини таъмирлаш ҳамда куйган электр лампаларни алмаштириш ишлари кучланиш узиб қўйилгандан кейин бажарилади. Табиий ёруғлик етарли бўлмаганда, портлашдан ҳимояланган кўчма ёриткичлардан фойдаланишга рухсат этилади.

10. Саноат корхоналарига қарашли газ ростлаш пунктлари (ГТП) даврий техник тафтишдан ўтказилмаган ёки сақлаш-чиқариш ва сақлаш-беркитиш клапанлари носоз, таъмирталаб бўлган ҳолатларда фойдаланишга рухсат этилмайди.

11. ГТП хоналари ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланиши керак.

 

ГТПнинг асосий хонаси учун ёнғинни ўчиришнинг бирламчи

воситалар рўйхати

 

Восита

Миқдори

Хонанинг майдони

(метр квадратда)

Углекислотали ёки кукунли ўт ўчиргич

2 дона

Ҳамма хоналар

ОУ-2

1 дона

50

ОУ-5

1 дона

100

ОП-10А

1 дона

 

Қумли қути

0,5 метр кубда

Ҳамма хоналар

Белкурак

1 дона

Шунинг ўзи

Асбест мато ёки намат

2х2 метр

Шунинг ўзи

 

Эслатма: Ўт ўчиргичлар ГТП хонаси ичидаги эшик ёнида жойлаштирилиши керак.

Углекислотали ўт ўчиргичлар ўрнига кукунли ўт ўчиргичлардан фойдаланиш мумкин.

12. ГТП хонасида мойли ва бошқа ёнувчан материалларни сақлаш ман этилади.

13. ГТПлар жойлашган иморатлар ёки биноларга тақаб қурилган иншоотлар, ишлаб чиқаришлар учун белгиланган А категория талабларига жавоб беришлари керак. Улар бир қаватли бўлиши, оловга чидамлилик тоифаси I ва II, оғирлиги 1 метр квадрат майдонга 120 килограмм бўлган енгил қопламали конструкция ва поли оғир ёнадиган, зарб берганда учқун чиқармайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак. Хоналарнинг эшиклари ташқарига очилиши керак.

Тақаб қурилган хоналарда жойлашган ГТП бинодан ёнмайдиган, газ ўтказмайдиган яхлит девор билан ажратилиши ва алоҳида чиқиш эшиги бўлиши керак.

14. ГТП, ГТҚ эгаси бўлган корхоналар ҳар бир ГТП ва ГТҚларнинг, улардаги жиҳозлар, назорат-ўлчаш асбоблари ва хоналарнинг асосий хусусиятлари кўрсатилган паспортларини тайёрлашлари керак.

Бундан ташқари, ГТПларда уларга хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан текшириш натижалари ёзиб қўйиладиган махсус журнал бўлиши керак.

15. ГТП бино ичида жойлашган бўлса, хонанинг эшигида “Бегона шахсларнинг кириши ман этилади” деган ёзув бўлиши керак.

16. ГТҚ ўрнатилган хона, кенг бўлиши, жиҳозлар олдига эркин кириш имконияти бўлиши ва ҳар хил таъмирлаш ишларини бажариш учун бўш майдон бўлиши керак.

17. ГТП хонаси табиий ҳамда портлашдан ҳимояланган сунъий ёритгичлар билан жиҳозланади.

18. ГТП хонаси уч каррали табиий ҳаво алмашинуви орқали шамоллатилиши керак. Тоза ҳаво тешикли панжара орқали кириши, ҳавонинг чиқиши эса, дарча ёки том ёпқичида ўрнатилган созланувчи дефлектор орқали амалга оширилади.

19. Агар, ГТП биноси қўшни объектларнинг яшинга қарши ҳимоя зонасига кирмаган ҳолларда, ГТП хонасининг яшинга қарши ҳимояси ўрнатилиши керак.

Агар, ГТП биноси бошқа объектларнинг яшинга қарши ҳимояси зонасида жойлашган бўлса, унда фақат ерлаштириш контурлари қилинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Газ хўжалигида

хавфсизлик қоидаларига

5-илова

 

Емирилишдан электркимёвий усулда ҳимоялаш қурилмаларига

хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни ташкил этиш

 

1. Ер ости пўлат газ қувурлари ва суюлтирилган углеводород газ сиғимларидан (кейинги ўринларда газ қувурлари деб юритилади) фойдаланишда, емирилишдан ҳимоялашга қўйиладиган талабларига риоя қилиш керак.

Газ қувурларини электркимёвий ҳимоя (кейинги ўринларда ЭКҲ деб юритилади) қилиш воситаларидан фойдаланиш ва газ қувурларида потенциалларни даврий назорат қилиш ихтисослаштирилган ташкилотлар, хизматлар (гуруҳлар), лабораториялар томонидан олиб борилади.

2. Газ қувурларидаги электр потенциалларини ўлчаш ишлари ҳимоя воситалари ишлайдиган жойларда – камида олти ойда бир марта, шунингдек, электрлаштирилган транспорт воситаларининг электр таъминоти тизимидагииш режимини ўзгариши натижасида, ҳар гал емирилиш шароитларининг ўзгариши, газ қувурлари, дайди токлар манбалари тармоқлари ва бошқа ер ости металл иншоотлари ривожланиши билан амалга оширилиши керак.

3. Газ қудуқларидаги газ қувурлари потенциаллари фақат фойдаланувчи ташкилотнинг вакили иштирокида, хавфсизлик талабларига амал қилинган ҳолда ўлчаниши керак.

4. ЭКҲ қурилмаларидан фойдаланувчи корхона ҳимоя қурилмаларининг иши бузилишининг олдини олишга қаратилган техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш тизимини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши керак.

Ҳимоялаш қурилмалари ишидаги бузилишлар тезлик билан бартараф этилиши керак.

5. Электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш муддатларини ишлаб чиқарувчи завод белгилайди. Бунда, телемеханик назорат воситалари билан жиҳозланмаган ЭКҲ техник кўрикдан ўтказиш ишлари:

дренажли қурилмаларда – ойига камида тўрт марта;

катодли қурилмаларда – ойига икки марта;

протектор қурилмаларда – олти ойда бир марта олиб борилиши керак.

6. ЭКҲ қурилмаларининг иш самарадорлиги йилига камида икки марта, шунингдек давлат стандартларида назарда тутилган ҳолларда текширилади.

7. Фойдаланилаётган газ қувурларини ҳимоялаш ишларини бажарувчи ташкилотда, газ қувурларининг харита - чизмалари бўлиши, бу хариталарда ЭКҲ қурилмалари, назорат-ўлчов пунктлари, тупроқнинг емириш хусусиятлари ва дайди токлар манбалари ҳақидаги умумлаштирилган маълумотлар, шунингдек газ қувурлари емирилиш ҳолатининг ҳамда ҳимоя иши самарадорлигининг ҳар йиллик таҳлили бўлиши керак.

8. Емирилиш жиҳатидан хавфли зоналар аниқланганда, газ таъминоти корхонаси уларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилайди. Мазкур ишларни бажариш муддатлари газ қувурларини ҳимоялаш ишларини олиб борувчи ташкилот томонидан фойдаланиш шароити инобатга олинган ҳолда аниқланади. Агар, емирилиш жиҳатидан хавфли бўлган зоналарни бартараф этиш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаса, газ қувурлари ишлатилаётган газ тармоғидан узиб қўйилади.

Газ таъминоти корхоналари емирилиш жиҳатидан хавфли зоналарни бартараф этиш учун, газ қувурларидан хавфсиз фойдаланишни таъминловчи қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

9. Газ қувурларининг емирилишдан шикастланиш сабабларини аниқлашни, улардан фойдаланувчи корхоналар (тармоқ эгалари) таъминлаши керак. Газ қувурларининг емирилиш натижасида тешилиши ҳар бир ҳолатда фойдаланувчи корхоналарда тузилган комиссия томонидан текширилади.Комиссия таркибига туман (шаҳар) газ қувурларини ҳимоялаш ишларини олиб борувчи ташкилот вакили киритилади.

10. ЭКҲ қурилмаларидан фойдаланганда, уларни ишлаш самарасини текшириш ва даврий техник кўрикдан ўтказилади.

11. ЭКҲ қурилмаларини ишлаш самарасини олти ойда камида бир маротаба текширилади.

Шунингдек қурилмаларни ишлаш параметрлари ҳар гал ўзгарганда (анод ерланиши оқим қаршиликларини ўзгаришида ва ҳ.к.), ёндош иншоотларда ЭКҲ воситалари ўрнатиш билан боғлиқ бўлган емирилиш шароитлари ўзгарган ҳолларда, ҳимоя таъсири зонасида газ ва рельс тизими конфигурацияси ўзгарганда, янги ер ости иншоотлари ўрнатилганда текширилади.

12. Газ қувурларини ЭКҲ самарасини ҳимояланаётган газ тармоқларининг таянч нуқталарида (ЭКҲ қурилмаси ўрнатилган нуқтада ва уни ташкил этган ҳимоя чегарасида) потенциалларни ўлчаш орқали текшириш амалга оширилади.

Ўлчашга қулай бўлиш мақсадида газ қувурларининг бинога киришива бошқаэлементлари, уланиш учун назорат-ўлчаш пунктларидан фойдаланиш мумкин.

13. Аввал ҳимоя талаб қилмаган, газ қувурлари участкаларида дайди токларни хавфли таъсир қилишини аниқлаш учун, электр потенциалларни ўлчаш ишлари барча нуқталарда икки йилда бир маротаба, шунингдек, емирилиш шароитлари ҳар гал ўзгарганда амалга оширилади.

14. Ҳимояловчи фланецли уланишнинг созлиги ўн икки ойда камида бир маротаба текширилиши керак.

15.Ер ости ва ер усти газ қувурларини бир-бири билан электрдан ҳимояловчи ускунали фланецлар билан уланиши керак.

 

 

 

 

 

Газ хўжалигида

хавфсизлик қоидаларига

6-илова

 

Авария вазиятларини олдини олиш ва бартараф этиш

ишларини ташкил этиш

 

1. Аҳоли пунктларидаги газ таъминоти корхоналарида, аварияларни олдини олиш ва бартараф этиш учун, дам олиш ва байрам кунларини инобатга олган ҳолда, кечаю-кундуз ишлайдиган, авария диспетчерлик хизматлари (кейинги ўринларда АДХ деб юритилади), уларнинг филиаллари ва постлари ташкил этилади. АДХ ва уларнинг филиаллари штатлари, моддий-техник таъминоти, шунингдек, техник ва оператив-фойдаланиш ҳужжатлари газ таъминоти корхоналари томонидан белгиланади ва юқори ташкилотлар томонидан тасдиқланади.

2. Таркибида АДХ мавжуд бўлмаган фойдаланиш бўлимлари, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш учун мавжуд АДХга ёки уларнинг энг яқин жойлашганфилиалига (газ таъминоти корхонасираҳбарининг буйруғи билан) бириктирилиши керак.

Ушбу бўлимларда авария-диспетчерлик ишлари, газ хўжалиги корхоналари АДХнинг тегишли раҳбарлиги, назорати ва ёрдамида, бўлим ходимлари томониданбажарилади.

3. Газ таъминоти тизимларидан фойдаланадиган корхона ва ташкилотлар, авария ишларини ўзларининг газ хизмати кучлари ва воситалари билан амалга оширадилар.

Ўзларининг газ хизмати мавжуд бўлган корхоналарнинг авария чақирувларига кўра, газ таъминоти корхоналарининг АДХлари, аварияларни олдини олишда ва уларни оқибатларини бартараф этишда иштирок этадиҳамда уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади.

4. Авария ҳолатларини олдини олиш ва уларни бартараф этиш бригадаларининг фаолияти, аварияларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш режасида ҳамда ҳар бир корхоналар томонидан маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган, турли корхоналарнинг тегишли хизматлари билан биргаликда ишлаш режасида белгиланади.

Режаларни ишлаб чиқиш, ўз вақтида уларга қўшимча ва ўзгартиришларни киритиш, уларни қайта кўриб чиқиш ва (уч йилда камида бир марта) қайта тасдиқланиши учун жавобгарлик, газ таъминоти корхонасининг раҳбари зиммасига юкланади.

5. Ходимларнинг ҳатти-ҳаракатларига баҳо бериш билан ҳар бир корхонада авария бригадалари билан машқ машғулотлари ўтказилиши керак:

аварияларни олдини олиш ва бартараф этиш режаси бўйича ҳар бир бригада учун режадаги мавзуга оид – ҳар олти ойда камида бир марта;

турли корхоналарнинг тегишли хизматлари билан биргаликда ишлаш режалари бўйича – йилига камида бир марта.

Машқ машғулотлари, ҳақиқий шароитга мумкин қадар яқинлаштирилган ҳолда ўтказилиши керак. Ўтказилган машқ машғулотлари газ таъминоти корхонасининг махсус журналида қайд этиб борилиши керак.

6. АДХга тушган барча талабномалар махсус журналда қайд қилиб борилиши керак. Журналда қуйидагилар қайд этилади:

талабнома келган вақт, талабноманинг қисқа мазмуни, мурожаат қилувчининг манзили, Ф.И.О.;

авария бригадаси чиқиб кетган ва манзилга етиб борган вақт;

шикастланишлар тури ва бажарилган ишлар кўрсатилади.

Талабномаларнинг ўз вақтида бажарилиши ва ишлар ҳажми газ таъминоти корхонасининг раҳбари томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилади.

7. Газ мавжудлиги ҳақида талабнома олган диспетчер, талабнома берувчига зарур хавфсизлик чораларини кўриш ҳақида тушунтириш беради.

8. Авариялар ҳақидаги талабномаларни бажариш ишларини ташкил қилишга АДХ бригадасининг авария юз берган жойига 40 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши керак. Портлаш, ёнғин, хоналарнинг газланганлиги ҳақидаги барча хабарномалар бўйича авария бригадаси, авария жойига 5 дақиқа ичида чиқиб кетиши керак.

9. Ташқи газ қувурларида юз берган аварияларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун, чиқиб кетаётган бригадада йўналиш хариталарива зарурий ижро-техник ҳужжатлар (газ қувурининг планлари, жойлашган ери ўлчами, пайванд чокларнинг схемалари) бўлиши керак. Авария бригадаси махсус авария автомашинасида чиқиб кетиши керак.

10. Авария автомашиналари, қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:

ер ости ва ер усти газ қувурлари, ва улардаги жиҳозларнинг чизмалари –1тўплам;

асбоблар учун қути – 1 дона;

углекислотали ўт ўчиргичлар – 2 дона;

кукунли ўт ўчиргичлар 2 дона;

газ сизиб чиқишини аниқловчи асбоблар – 1 дона;

узунлиги 4 метргача бўлган йиғма нарвон – 1 дона;

йўл белгилари тўплами;

индивидуал ҳимоя воситалари тўплами – 2 дона;

асбест намат – 5-6 метр квадратида;

тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар билан таъминланган қутичаси  1 дона;

шланг узунлиги 10 ва 20 метрли противогазлар– 2 дона;

челаклар – 3 дона;

ҳар хил ўлчамлардаги болтлар ва гайкалар– 20 дона;

ҳар хил қалинликдаги паронитлар – 4 донадан ;

учли белкураклар– 3дона;

кетмонлар – 2дона;

ломлар – 2 дона;

қора металли кувалда – 1 дона;

қувурлар қопқоғини очиш учун илгаклар – 2 дона;

ҳар хил ўлчамлардаги газ калитлар – 2 тўпламдан;

графитли мой – 0,5 килограмм;

дурадгорлик катта болтаси– 1дона;

ҳар хил ўлчамлардаги чилангарлик зубилалари – 4 дона;

гайка калитлари тўплами – 2 дона;

ташқи ва ички калитлар тўплами – 2 дона;

қора металли болға – 2 дона;

қўл билан бурғалаш қурилмаси тўплами – 2дона;

суюқли манометрлар – 2 дона;

пружинали манометрлар – 2 дона;

хўжалик совуни – 2 дона;

супурги – 1 дона;

каскалар – 5 дона;

ҳар хил эговлар тўплами – 1 дона;

2 метр квадратдан кам бўлмаган қопли мато – 2 дона;

арра – 2дона;

металл бўйича пичоқлар – 1 дона;

2 метр квадратдан кам бўлмаган резинали прокладкалар – 2 дона;

ҳар хил ўлчамлардаги конусли тахта тиқинлар – 6 дона;

ҳар хил ўлчамлардаги металл тиқинлар – 10 дона;

диаметри 10 миллиметр бўлган сальникли зичлагичлар – 5 метр;

диаметри 50 миллиметрдан 700 миллиметргача бўлган металл бандажлар ҳар бири 1 тўпламдан;

15 миллиметран 50 миллиметргача бўлган сгонлар тўплами ҳар бири 5 донадан;

ҳар хил диаметрлардаги тирсаклар – 5 дона;

чўнтак фонарлари – 5 дона;

арқон – узунлиги 20 метр.

11. Авария бригадасининг авария юз берган жойга ўз вақтида етиб боришига, аварияларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш режасига мувофиқ ишларнинг бажарилиши учун АДХ раҳбари жавобгар ҳисобланади.

Авария машиналаридан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва АДХ ходимларини лавозим йўриқномасидан бошқа ишга жалб қилиш тақиқланади.

12. Ертўлалар, туннеллар, коллекторлар, подъездлар, бинонинг биринчи қават хоналарида табиий газнинг ҳажмий миқдори 1 фоиздан ёки СУГнинг миқдори 0,4 фоиздан ортиқлиги аниқланганда, газ қувурларини, газ таъминоти тизимидан зудлик билан ўчириш ва хавфли жойдан одамларни эвакуация қилиш чора-тадбирлари кўрилиши керак.

13. Шикастланган газ қувурига (газ сизиб чиқишини вақтинча тўхтатиб туриш учун), бу жойни мунтазам назорат қилиб туриш шарти билан, бандаж ёки хомут ўрнатишга рухсат этилади.

Бандаж ва хомутлар ўрнатилган ер ости газ қувурларини кўмиш ман қилинади.

Ички газ қувурларида бандаж ёки хомутнинг туриш муддати бир сменадан ошмаслиги керак.

14. Аварияларни ёки авария ҳолатларини бартараф этиш ишларини АДХ, газдан фойдаланиш хизматларига, портлашлар, ёнғинлар, заҳарланишлар содир бўлиш эҳтимолини олдини олиш бўйича барча зарурий чора-тадбирдар кўрилгандан кейин топшириши мумкин.

 

Умумий таклифлар

789