ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4117 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 27/06/2019 12/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4117

Сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда сув хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шунинг билан биргаликда, сув истеъмолчилари уюшмалари (бундан кейин Уюшмалар деб аталади), фермер, деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқа сув истемолчиларининг (бундан кейин сув истеъмолчилари деб аталади) суғориш тармоқлари, улардаги гидротехник иншоотлар ва сув олиш жойларининг техник ҳолати, шунингдек, ўзаро сув хўжалиги муносабатлари, сувнинг ҳисоб-китоби ва сувдан самарали фойдаланишни аҳволи қониқарсиз ҳолда бўлиб, қуйидаги тизимли камчиликларга йўл қўйилмоқда:

биринчидан, уюшмаларнинг бошқарув тизими уларга юклатилган вазифаларга мос равишда ташкил қилинмаган. Уюшмаларнинг ижро органлари соҳа бўйича малакали раҳбар ва мутахассислар билан бутланмаган. Аксарият ҳолларда уюшмалар раҳбарларига қишлоқ хўжалиги ва у билан боғлиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиб, сув хўжалиги бўйича асосий вазифалар эътибордан четда қолмоқда;

иккинчидан, уюшмаларнинг сув истеъмолчилари билан сув истеъмоли бўйича шартномавий муносабатлари талаб даражасида йўлга қўйилмаган, шартномавий мажбуриятлар ижроси назоратга олинмаган. Оқибатда, уюшмалар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилмаганлиги сабабли уларнинг молиявий ҳолати ёмонлашиб, иш ҳақи, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар, электр энергияси ва бошқа тўловлардан қарздорлиги юқорилигича қолмоқда;

учинчидан, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан уюшмаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаган, уларни бино билан таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, сув истеъмолчиларига кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни ундириш, соҳа бўйича малакали раҳбар-кадрлар билан бутлаш ишлари эътиборсиз қолдирилган;

тўртинчидан, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш бўйича назорат сусайтириб юборилган, сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашга, суғориш тармоқларини ва улардаги гидротехник иншоотларни таъмирлашга, сувни иқтисод қилувчи технологияларни кенг жорий қилишга эътибор берилмаган, сувнинг ҳисоб-китобини юритиш қониқарсиз ҳолга келиб қолган.

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқарув тизимини ва сув истеъмоли бўйича шартномавий муносабатларни янада такомиллаштириш, сув истеъмолчиларига кўрсатиладиган сув хўжалиги хизматини, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида:

1. Сув истеъмолчиларининг ташаббусига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг:

уюшмаларни ҳар бир туман (Қувасой шаҳар) бўйича қоида тариқасида биттадан уюшмага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Уюшмалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қўйидагилар тавсия этилсин:

сув истеъмолчилар ўртасида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш ҳамда сув истеъмоли бўйича шартномавий муносабатларни йўлга қўйиш;

сув истеъмолчиларининг сув истеъмоли режалари ва сув олиш лимитларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш, ажратилган лимит доирасида сув етказиб бериш ва унинг ҳисоб-китобини юритиш;

ўз ҳисобидаги суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш-тиклаш, сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларни сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда уларнинг ички суғориш тармоқларини таъмирлаш ва тиклашни ташкил қилиш;

туман ирригация бўлимлари, ирригация тизими бошқармалари ҳамда мелиоратив экспедициялар билан биргаликда суғориш тармоғини реконструкция қилиш ва қуриш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил қилиш;

ўз ҳисобидаги сув хўжалиги объектларидан мақсадли фойдаланиш, уларни техник соз ҳолда сақлаш ва ишончли ишлатишни таъминлаш;

сувни бошқаришда инновацион услубларни жорий этиш, сув истеъмолчилари томонидан томчилатиб суғориш ва сувни тежайдиган бошқа технологияларни жорий қилишни ташкил қилиш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

сув истеъмоли режалари, сув олиш лимитлари, бизнес-режалари уюшманинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади;

истисно тариқасида қайта ташкил этилаётган Уюшмаларни давлат рўйхатидан ўтказишда давлат божи тўловларидан озод этилсин.

4. Уюшмаларни ташкил қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тавсия этилсин.

5.  Уюшмаларнинг ижрочи директорлари лавозимига қоида тариқасида, мутахассислиги муҳандис-гидротехник бўлган, олий маълумотли, сув хўжалиги соҳасида иш ва ҳаётий тажрибага эга бўлган шахсларни тайинлаш тавсия этилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимлари:

Уюшмаларни қайта ташкил этиш масалаларини ташкиллаштиришга кўмаклашсин;

Уюшмаларнинг фаолияти самарали олиб борилишида доимий равишда амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

Уюшмаларни сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотлари биносига ижара тўловларисиз жойлаштирсин ҳамда уларнинг ижро органини соҳа бўйича малакали кадрлар билан бутлашда ҳамда малакасини оширишда кўмаклашсин;

Уюшмаларга сув истеъмоли бўйича режаларни ишлаб чиқиш, сув олиш лимитларини тасдиқлаш, шартномалар тузиш ҳамда сувнинг ҳисоб-китобини юритишда тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатсин;

Уюшмаларга суғориш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сувни иқтисод қилувчи суғориш технологияларини жорий қилиш ишларини ташкил қилишда кўмаклашсин;

Уюшмаларни сув хўжалиги объектларини халқаро молия инстутлари ва хорижий давлатлар молия ташкилотларининг кредитлари
ва грантлари ҳисобидан белгиланган тартибда модернизациялаш, қуриш
ва реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилишга кўмаклашсин;

Уюшмаларда тасдиқланиши учун тавсиявий характердаги сув объектлари ва сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича намунавий тартиб
ва шартларни ишлаб чиқсин.

8. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил биринчи октябрдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги корхоналарига бошоқли дон етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида ажратиладиган кредит ресурслари ҳисобидан  Уюшмаларга сув хўжалиги хизмати харажатлари учун ажратилган маблағ жами кредит ресурсларининг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорида, пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредит ресурсларида эса 2 фоизидан кам бўлмаган миқдорида белгиланиши тавсия этилади ҳамда ушбу маблағлар фақат туманлар уюшмалари хизматига тўланиши мажбурий ҳисобланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича белгиланган қонунчилик талабларига амал қилиш, Уюшмалар томонидан сувни лимит асосида етказиб бериш ҳамда сув истеъмолчилари томонидан сувдан оқилона фойдаланиши устидан назоратни ўрнатсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлигининг Уюшмаларни 2019 йил 1 апрель ҳолатига электр энергияси, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 2-иловага мувофиқ қарздорликлари тўлов муддатини 2022 йилга қадар узайтириш ҳамда уларга нисбатан ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

11. Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Уюшмаларга ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқарсин.

12. Белгилаб қўйилсинки тўлов муддати узайтирилган қарздорликлар 2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 31 декабрга қадар ҳар ойда тенг улушларда тўлаб борилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.Вахабов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов ва Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев зиммасига юклансин.

  Вазирлар Маҳкамасининг            

 2019 йил ________даги_____сон қарорига

1-илова                         

Уюшмаларни ташкил қилиш бўйича

прогноз кўрсаткичлар

Изох: Уюшмалар маҳаллий шароит ва вазиятлардан келиб чиқиб ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг         

2019 йил________даги_____сон қарорига

2-илова                      

Уюшмаларнинг 2019 йил 1 апрель ҳолатига электр энергияси, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорликлари ҳамда уларни тенг улушларда тўлаб бориш муддатлари

млн.сўм    

 

Умумий таклифлар

525