ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4075 Министерство юстиции Республики Узбекистан 25/06/2019 10/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Адвокат ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-4075

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ  ВАЗИРИНИНГ

Б У Й Р У Ғ И

1721135

П Р И К А З

МИНИСТРА  ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ  УЗБЕКИСТАН

 

2019  йил  “____”  июнь

№ _____-мҳ

«____»  июнь 2019  года

 

Адвокат ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 11-бандига
ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ–542-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 27 мартдаги 80-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1929, 2009 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 153-модда) билан тасдиқланган Адвокат ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги “суриштирув, дастлабки тергов органларида” деган сўзлар “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларда, суриштирув, дастлабки тергов органларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.

5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.

 

 

Вазир                                                                                                  Р. Давлетов

 

Тошкент шаҳри

 

Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси раиси                                                                     А. Эрназаров

         Ташкент ш.,

2019 йил “____ июнь

Адвокат ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш бўйича

Қ И Ё С И Й    Ж А Д В А Л

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1.

11. Ёрдамчи адвокат ҳуқуқларига эга бўлмайди ва унинг суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда ҳамда бошқа давлат органларида ишларни юритишига йўл қўйилмайди.

11. Ёрдамчи адвокат ҳуқуқларига эга бўлмайди ва унинг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларда, суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда ҳамда бошқа давлат органларида ишларни юритишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ–542-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни асосида киритиш таклиф қилинмоқда.

 

 

Умумий таклифлар

250