ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4069 Министерство обороны Республики Узбекистан 25/06/2019 10/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига қўшимча киритиш ҳақида
ID-4069

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

 

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига

қўшимча киритиш ҳақида

 

Қонунчилик палатаси томонидан

_____________да қабул қилинган

 

Сенат томонидан ____________да

маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги 436-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2016 йил, № 9,
276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси, 2018 йил, № 03/18/476/1087, № 03/18/486/1559) 22-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

4) бошқа давлатда ҳарбий хизматни ўтаган чақирилувчилар.”.

 

2-моддаЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

 

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                    Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

276