ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4061 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 25/06/2019 10/07/2019 3

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Иш билан банд бўлмаган фуқароларни пахта йиғим-терим жараёнига ихтиёрий равишда жалб этиш тизимини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4061

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Иш билан банд бўлмаган фуқароларни пахта йиғим-терим жараёнига ихтиёрий равишда жалб этиш тизимини ташкиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида

Мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш, пахта хом-ашёсини йиғиб-териб олиш учун ихтиёрий равишда жалб этилаётган меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, айрим хорижий компаниялар томонидан маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини бойкотини бартараф қилиш учун тегишли чораларни кўриш ва бу борада тизимли ишларни вужудга келтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасининг Сирдарё вилоятида пахта йиғим-терим жараёнига ихтиёрий равишда жалб этиладиган меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларни дала марказларига жойлаштириш бўйича экспериментал лойиҳани (кейинги банндларда – дала маркази деб юритилади) амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, дала марказлари меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларга, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва хусусий бандлик агентликлари томонидан Республиканинг турли ҳудудларидан (кейинги матнларда – “пахта теримчилари” деб юритилади) муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш учун Сирдарё вилоятида пахтани йиғиб-териб олиш жараёни бўйича қишлоқ ҳўжалиги ишларида иштирок этиш учун ташкил этилади.

2. Сирдарё вилояти ҳудудларида ихтиёрий равишда пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда қатнашадиган ишсиз фуқароларни дала марказлари дислокацияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, умумий сиғими тахминан 36 минг кишига мўлжалланган 90 та дала марказлари ташкил этилиб, ҳар бир дала марказида қуйидаги шарт-шароитлар яратилсин:

а) яшаш учун санитария-гигиена ва маиший шароитлар:

ҳар бири 40 кишилик яшаш учун мўлжалланган 10 та чодир, икки қаватли ётоқ ўрни, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, вентиляция тизими, иситиш анжомлари билан жиҳозланади;

ошхона чодири, 2 та овқатланиш чодирлари ва стол-стуллар, овқат пишириш учун қозонлар, самоварлар, музлаткич, ичимлик суви учун идишлар, ошхона ва махсус идиш-товоқлар, озиқ-овқат етказиб бериш учун махсус термос идишлари;

40 та ювиниш анжомлари ўрнатилган жой ва 12 та иссиқ сув билан таъминланган душ кабиналари, 12 ўринли хожатхона, 10 та чиқинди контейнерлари, доимий равишдаги сув таъминоти;

дала маркази ҳудудида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш учун тиббий инвентар ва дори-дармонлар ҳамда препаратлар билан жиҳозланган тиббий чодир;

видеопроектор, бадиий адабиётлар, турли хил стол ўйинлари билан жиҳозланган маданий-дам олиш чодирлари;

кунлик эҳтиёжлар учун зарур саноат товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган чодирлар;

б) ташкилий-маъмурий бошқарув:

зарур техникалар (компьютер, принтер, нусха кўчириш мосламаси ва сканер) ва стационар мобил алоқа билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакили ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари бошчилигидаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Молия бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тижорат банки филиали, ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла) вакилларидан иборат камида 8 кишилик Ишчи гуруҳи тузиш;

кўпи билан 100 кишидан иборат пахта хом-ашёсини териш бўйича отрядларни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлган номзодларни отряд раҳбарлигига тайинлаш, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойда белгиланган муддатларда ва миқдорларда иш ҳақини тўлаш;

пахта йиғим-терим жараёнида жалб қилинганларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида ҳар куни дала майдонларини аниқлаш учун учувчисиз ҳаво воситалари (дронлар) ёрдамида мобил гуруҳлар (3-4 киши) тузиш, отрядларни далага кундалик бориб-келиш логистикасини ташкил этиш;

Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан коммунал-маиший (электрик, сантехник, дурадгор) ва банк-молия хизматлари (кассир ва бириктирилган банк ходими) гуруҳини шакллантириш;

Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан собиқ ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларидан иборат жамоат тартибини сақлаш ва қўриқлаш (2-4 киши) гуруҳини ташкил этиш;

пахта теримчиларининг кундалик 3 маҳал овқатланишини, шу жумладан дала майдонига тушлик олиб бориш, шунингдек тадбиркорлик субъектларига аутсорсинг асосида озиқ-овқат ва кундалик истеъмол товарларини чакана нархларда сотишини ташкил этиш.

4. Иловаларда келтирилган жихозлар миқдори, молиявий миқдорлар ва келиб чиқиш манбаалари ҳамда Ишчи гуруҳ аъзолари тасдиқлансин:

дала марказларини ташкил этиш учун зарур бўлган мол-мулк, мебел ва жиҳозлар рўйҳати 2-иловага мувофиқ;

дала марказларини ташкил этиш учун зарур бўлган молиявий маблағларни шакллантириш ҳажми ва манбалари 3-иловага мувофиқ;

дала марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш Ишчи гуруҳи 4-иловага мувофиқ.

5. Мазкур қарорнинг 3-иловасига асосан тегишли идора ва жамғармалар

ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳузурида очилган махсус ҳисоб-рақамига белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиш чораларини кўришсин.

6. Белгилансинки:

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасига дала марказларини ташкил этиш учун зарур бўлган мол-мулклар, мебел ва инвентарларни харид қилишни амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали ўз ҳудудида озиқ-овқат ва чакана савдо маҳсулотларини харид қилишни ташкил этилишини аутсорсингга бериш хуқуқи берилсин;

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасининг дала марказларини қуриш учун очилган махсус ҳисоб-рақамига келиб тушадиган маблағлар ҳар қандай солиқ турларидан озод қилинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига:

Сирдарё вилояти ҳудудида ташкил этиладиган дала марказларига пахтани йиғим-терим жараёнида республиканинг бошқа ҳудудларидан иш билан банд бўлмаган фуқароларни ихтиёрий равишда жалб қилиш ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклансин;

дала марказлари фаолиятини молиялаштириш ва ташкил этиш чора-тадбирлари мувофиқлаштириб борилсин ва тезкор назорати олиб борилсин.

8. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:

дала марказларининг, айниқса, уларни маъмурий бошқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича самарали фаолияти ташкиллаштирилсин;

маҳаллий бюджет ҳисобидан дала марказлари жойлаштирилган ҳудудларда мунтазам равишда маиший чиқиндиларни тозалаш ва ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ёнғинни олдини олиш ишлари ташкил этилсин;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан биргаликда дала марказларини ташқи ёритиш, шу жумладан чодирлар, санитария ва гигиения пунктларини электр таъминоти билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда дала марказларини мобиль алоқа ҳамда интернет хизматлари билан таъминлаш ишлари тегишли мурожатга асосан ўрнатилган тартибда техник имкониятдан келиб чиқган холда таъминлаш чоралари кўрилсин;

пахта теримчиларининг дала майдонларига кунлик бориб-келиши учун транспорт воситалари ажратилсин ва техника хавфсизлигига этибор қаратсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси:

маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчи корхоналардан зарурий техник жиҳозларни сотиб олиш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги:

2019 йил 10 июлга қадар тажриба тариқасида Сирдарё вилоятида 90 та дала марказлари ташкил этилсин;

жорий йилнинг август ойида ташкил этилган дала марказларида вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий қишлоқ, сув хўжалиги бошқармалари, бандлик ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик учун меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларни пахтани йиғиб-териб олиш жараёнига уюшган ҳолда жалб этиш тизимини жорий этиш масалалари бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш ташкил этилсин;

семинарлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2019 йил 1 сентябрга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам дала марказларини ташкил қилиш тажрибасини жорий қилиш бўйича таклифлар киритилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

пахта йиғим-терим жараёни якунлангандан сўнг Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасидан дала марказларини ташкил этиш учун харид қилинган дала чодирларини вилоят худудида жойлашган харбий қисмларда вақтинчалик сақлаш чораларини қўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда дала марказларида пахта теримчилари учун овқатланиш меъёрларини тасдиқласин;

тиббий ёрдам кўрсатиш учун дала марказлари ҳудудида малакали тиббий ходимларни жалб қилиш, зарур инвентарлар жиҳозланиши ва дори воситалари билан таъминланиш чораларини кўрсин;

тиббий ёрдам кўрсатиш учун дала марказлари ҳудудида малакали тиббий ходимларни жалб қилиш, зарур инвентарлар жиҳозланиши ва дори воситалари билан таъминланиш маҳаллий бюджет ва маҳаллий бюджетнинг орттирилиб бажарилган маблағлари доирасида амалга оширилиши белгилансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат заҳираларини бошқариш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган меъёрларга мувофиқ давлат заҳирасидан дала марказлари ҳудудларидаги ошхоналарни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги дала марказлари ҳудудида маданий-хордиқ чиқариш тадбирларини, жумладан видеопроектор, бадиий адабиётлар, турли хил стол ўйинлари билан жиҳозланишини ҳамда маданий-оммавий тадбирлар (концертлар, маданият ва санъат намояндалари билан учрашувлар ва ҳ.к) ташкил этсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши жойларда дала марказларини жойлаштириш учун меҳнат ресурслари тақчиллиги, технологик хариталар ва пахта хом-ашёси ҳосилининг ҳажми тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш юзасидан дала марказлари фаолиятини ахборот ва методик қўллаб-қувватласин.

16. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига дала марказлари фаолияти ва уларда пахта теримчилари учун яратилган меҳнат ва турмуш шароитлари ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

17. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д.Кудбиев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ.Мирзаев зиммаларига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А. Арипов

         
                                          Вазирлар Маҳкамасининг 
                                         2019 йил «___»_________
                                        ___________-сон қарорига

___________-сон қарорига

 
                                                       1-илова
         
Сирдарё вилояти ҳудудларида ихтиёрий равишда  пахта ҳосилини йиғиб териб олишда қатнашадиган ишсиз фуқароларни дала марказларида (палатка шахарчаси) жойлаштириш
ДИСЛОКАЦИЯСИ *
         
Туманлар номи СИУлар
номи
Дала марказлари  қуриладиган жой манзили Жойлашадиган ҳашарчиларнинг тахминий сони, киши
Жами вилоят 90 36000
Боёвут тумани 12 4800
1 Боёвут Ғаллакор  Ғаллакорлик Умиджон ф/х 400
2 Боёвут Ғаллакор  Ғаллакор Файзли замин ф/х 400
3 Боёвут Наврўз  Боёвут Гўзал табиат ф/х 400
4 Боёвут 1-Боёвут 1-зона Шохрух Зайнура ф/х 400
5 Боёвут 1-Боёвут 1-зона Холматов Хусниддин ф/х 400
6 Боёвут 1-Боёвут 1-зона Мухаммад Сардор Келажак ф/х 400
7 Боёвут 1-Боёвут 1-зона Ўроқбоев Бахриддин ф/х 400
8 Боёвут 1-Боёвут 2-зона Мадамин Қўрбоши ф/х 400
9 Боёвут 1-Боёвут 2-зона Рахмонқулов Хўжамқул ф/х 400
10 Боёвут 1-Боёвут 2-зона Махкамов Жахонгир ф/х 400
11 Боёвут Дехқонобод  Жамшид Жаббор Профит ф/х  400
12 Боёвут 3-Боёвут  Тинчлик тухваси ф/х 400
Гулистон тумани 8 3200
13 Гулистон Боёвут  Теракзор МФЙ  400
14 Гулистон Уч қаҳрамон Ш.Ҳақиқати МФЙ  400
15 Гулистон Пахтаобод  Сирдарё юксалиш хосили ф/х  400
16 Гулистон Бешбулоқ Ғазналик Шерали Жўра ф/х 400
17 Гулистон Саховат А.Навоий МФЙ  400
18 Гулистон Юксалиш Ботир тонги ф/х  400
19 Гулистон Дўстлик  Чортоқ МФЙ 400
20 Гулистон Боғишамол Сирдарё тухфаси ф/х  400
Оқолтин тумани 20 8000
21 Оқолтин С.Сиддиқов  МТП  400
22 Оқолтин С.Сиддиқов     Тери заводи  400
23 Оқолтин С.Сиддиқов  Фаттох ота ф/х 400
24 Оқолтин Фарғона  Нефът база шийпони                                                                                               400
25 Оқолтин Фарғона  Ферма биноси  400
26 Оқолтин Мустақил Диёр  Фарход Ёдгор Ҳилол ф/х 400
27 Оқолтин Мустақил Диёр  Ҳалилов Авазбек ф/х 400
28 Оқолтин Мустақил Диёр  Бундё Нодир ф/х 400
29 Оқолтин Андижон  Пахта қабул қилиш пункти 400
30 Оқолтин У.Носир  МТП 400
31 Оқолтин У.Носир  Уста тўхтар ота ф/х 400
32 Оқолтин У.Носир  МТП  400
33 Оқолтин Бобур  4 мактаб стадиони  400
34 Оқолтин Бобур  СИУ пилла хонаси 400
35 Оқолтин Оқолтин Сардори Околтин сардори ФХУ 400
36 Оқолтин Кластер У.Кубаев ф/х 400
37 Оқолтин Кластер Сардоба СИУ 400
38 Оқолтин Кластер Сардоба СИУ 400
39 Оқолтин Кластер М.Мухамедов СИУ  400
40 Оқолтин Кластер М.Мухамедов СИУ 400
Мирзаобод тумани 4 1600
41 Мирзаобод Й.Охунбабев К.Холикулов  бригадаси 400
42 Мирзаобод Г.Юнусов  О. Кодиров Отабек бригадаси 400
43 Мирзаобод Мирзачул  Х. Эркаев бригадаси 400
44 Мирзаобод Дехконобод  Г. Султонов бригадаси 400
Сайхунобод тумани 8 3200
45 Сайхунобод  Шўразак Жасурбек Агро гранд ф/х 400
46 Сайхунобод  Ш.Рахимов Муштарий У ф/х 400
47 Сайхунобод  Галаба Қутбиддин ота Хофизий ф/х 400
48 Сайхунобод  Робот Шох-Жамолиддин авлоди ф/х 400
49 Сайхунобод  Бўстон Миржалолбой уруғчилиги ф/х 400
50 Сайхунобод  Сайхун бахори Бўстон баракали хосили ф/х 400
51 Сайхунобод  Т.Ғуломов Отажон Жуманиёз ф/х 400
52 Сайхунобод  Ўзбекистон Плой Тех Агро ф/х 400
Сардоба тумани 13 5200
53 Сардоба  Т.Малик  Собиқ пахта тозалаш корхонаси 400
54 Сардоба  Т.Малик  Механизаторлар уйи 400
55 Сардоба  Ғ.Ғулом Марказий  тамирлаш устахонаси 400
56 Сардоба  Ш.Рашидов Пиллахона 400
57 Сардоба  Ш.Рашидов Марказий таъмирлаш устахонаси 400
58 Сардоба  Ш.Рашидов Гулзорда Бердимурод  ф/х 400
59 Сардоба  Пахтаобод Агротехсервис МТП МЧЖ  400
60 Сардоба  Пахтаобод Агар пилла биноси  400
61 Сардоба  Пахтаобод Ойқар истиқололи ф/х 400
62 Сардоба  Ф.Хўжаев   Сардоба томорка сервис  400
63 Сардоба  Ф.Хўжаев  Сирли мададкор ф/х 400
64 Сардоба  Қўшчинор Зиротчи даласи ф/х 400
65 Сардоба  Қўшчинор Кизил нихол ф/х 400
Сирдарё тумани 15 6000
66 Сирдарё  Ж.Маманов  Яксарт Мустанг МЧЖ 400
67 Сирдарё  Сирдарё Издиёд кластер  МЧЖ 400
68 Сирдарё  Сохил Сохил Парранда Инвест МЧЖ 400
69 Сирдарё  Янги Хаёт  Янги хаёт СИУ 400
70 Сирдарё  Истиклол  Рузимурот ИОК 400
71 Сирдарё  Янги Обод  Дилмурот ф/х 400
72 Сирдарё  Узбекистон Азамат Узбек углони ф/х 400
73 Сирдарё  И.Каримов Бирдамлик ф/х 400
74 Сирдарё  Хакикат  Султон Собир Равшан ф/х 400
75 Сирдарё  Синдаробод Иброхимбек Каримов  ф/х 400
76 Сирдарё  Синдаробод  Ёкубжон Абдували ф/х 400
77 Сирдарё  Малик Омонбой угли Тугал ф/х 400
78 Сирдарё  Малик  Шодлик Самара Савдо МЧЖ 400
79 Сирдарё  Малик  Ок йул элит МЧЖ 400
80 Сирдарё  Охунбобоев  Хулкар Рухшона  ф/х 400
Ховос тумани 10 4000
81 Ховос Ҳамза  М.Улуғбек пахта қабул қилиш маскани 400
82 Ховос Ҳамза  Бек Кластер МТП 400
83 Ховос Х.Норчаев  Бек Кластер МТП 400
84 Ховос Фарход Фарход ФЁТЖ маскани 400
85 Ховос А.Темур  А.Темур пахта қабул қилиш масканм 400
86 Ховос Бўстон  Бўстон СИУ биноси ёнида 400
87 Ховос Бўстон  Темурбек Сўғдиёна ф/х 400
88 Ховос Пахтакор  Пахтакор СИУ гаражи 400
89 Ховос Фарход  71 автобаза ёнида 400
90 Ховос Х.Норчаев  Агробанк ёнида 400
         
  Изох:      
  * Сирдарё вилояти ҳокимлигига ишчи гурух билан келишган холда дала марказлари  жойлашган жой дислокациясини ўзгартириш ҳуқуқи берилади.
         
 
                 Вазирлар Маҳкамасининг 
        2019 йил «___»_________
         ___________-сон қарорига

___________-сон қарорига

 
                             2-илова
             
Сирдарё вилояти ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиб териб олишда дала марказларини ташкил этиш учун зарур бўлган асосий воситалар, мол-мулк, мебел ва жихозларнинг
ТАХМИНИЙ РЎЙХАТИ*
             
Инвентар номлари 1та дала маркази учун 90та дала маркази учун
Сони
  (дона.) 
Нархи
(млн. сўм)
Суммами (млн. сўм) Сони
  (дона.) 
Суммами (млн. сўм)
1. Яшаш учун чодир
( 40 киши учун  6х9метр  ўлчамда) 
10 15,0 150,0 900 13 500,0
2 Нар учун ёғоч материаллар     52,1   4 687,2
шу жумладан          
ДСП (1,83х2,75 метр ўлчамда) 120 0,25 30,0 10 800 2 700,0
Қарағай тахтаси  (14х4х600см) 260 0,07 17,7 23 400 1 591,2
зинапоя учун рейка (4 х4см), метр 850 0,004 3,4 76 500 306,0
Бошқалар ( мих, арматура ва х.к.)     1,0   90,0
3 Ётоқ тўшаклар тўплами (ёстиқ, кўрпа, матрас, чойшаб) 400 0,25 100,0 36 000 9 000,0
4 Иситиш печкалари 20 1,0 20,0 1 800 1 800,0
5 Тиббиёт чодири (5х5 метр) 1 12,0 12,0 90 1 080,0
6 Ходимлар штаби чодири
 (6х9 метр)
1 15,0 15,0 90 1 350,0
7 Маданий дам олиш учун чодир 1 15,0 15,0 90 1 350,0
8 Чодирлар ичидаги ерни сомон шувоғи 540 м2 1 м2
 учун 0,16
2,0 48600 м2  180,0
9 Чўмилиш учун мобил душхоналар  12 0,2 2,4 1 080 216,0
10 Ювиниш учун жиҳозлар 40 0,03 1,2 3 600 108,0
11 Мобил хожатхона 12 0,1 1,2 1 080 108,0
12 Электр насослар  1 1,0 1,0 90 90,0
13 Электр сув иситкичлар (100 литр) 1 5,0 5,0 90 450,0
14 Овқатланиш учун чодир 
(6х18 метр)
2 30,0 60,0 180 5 400,0
15 Ошхона буюмлари (идиш товоқлар) (комп.) 400 0,02 8,0 36 000 720,0
16 Овқатланиш учун стол ва скамейкалар (компл) 4 10,0 40,0 360 3 600,0
17 Ошхона учун чодир (6х9метр) 1 15,0 15,0 90 1 350,0
18 Самовар (40 литр) 4 0,4 1,6 360 144,0
19 Қозон (100 литр) 1 0,75 0,8 90 67,5
20 Қозон (50 литр) 3 0,5 1,5 270 135,0
21 Ичимлик сув учун идиш (пластмассали) 8 0,4 3,2 720 288,0
22 Озиқ-овқат етказиб бериш учун термос идиш  (36 литр) 4 1,5 6,0 360 540,0
23 Уй-рўзғор жихозлари (челак, супурги, швабра ва х.к)   комплект 13 0,05 0,7 1 170 58,5
24 Штаб ходимлари учун кийим бош (куртка, кепка) 10 0,15 1,5 900 135,0
25 Пахта териш учун этак 1 200 0,02 18,0 108 000 1 620,0
26 Кўзда тутилмаган бошқа ҳаражатлар     32,4   2 916,0
  ЖАМИ:     565,5   50 893,2
             
  Изох:          
 

* Ишчи гурухига Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда харид қилинадиган мол-мулклар сони ва молиявий хажмига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

 

Вазирлар Махкамасининг

2019 йил  «___» __________

­­­­­­­_________-сон  қарорига

3-илова

 

 

Сирдарё вилояти ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиб териб олишда дала марказларини ташкил этиш учун зарур бўлган молиявий маблағларни шакллантириш хажми ва манбалари  ( 36 минг нафар теримчига)

 

№ п/п

Молиявий маблағлар манбалари

Миқдори (млрд. сум)

1.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси

12,0

2.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш жамғармаси

9,8

3.

«Ўздонмаҳсулот» АК

5,0

4.

Махаллий бюджет

5,3

5.

 «Ўзпахтасаноат» АЖ

5,0

6.

“Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

3,8

7.

Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб қувватлаш жамоат жамғармаси

5,0

8.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

5,0

 

ЖАМИ

50,9

 

Вазирлар Махкамасининг

2019 йил  «___» __________

­­­­­­­_________-сон  қарорига

4-илова

 

Сирдарё вилояти ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиб териб олишда дала марказларини ташкил этиш лойихасини амалга ошириш бўйича ишчи гурух

ТАРКИБИ

 

1.

Ш.Д.Кудбиев

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири,

ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Э.М.Мухитдинов

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири вазирнинг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

А.Р.Каримов

-

Сирдарё вилояти хокимининг биринчи ўринбосари,  ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

4.

Ж.Б.Пулатов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

5.

Ш.Ж.Тешаев

-

Қишлоқ ҳўжалиги вазирнинг биринчи ўринбосари

6.

У.Б.Рузимов

-

Мудофа саноати давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

7.

А.А.Султанов

-

«Ўзпахтасаноат» АЖ раиси ўринбосари

8.

Ф.Т.Жуманиязов

-

 «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси раиси ўринбосари

9.

Г.М.Маруфова

-

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари

10.

Ш.Х.Ходжаев

-

Энергетика вазири ўринбосари

11.

Б.Б.Ашрафханов

-

Молия вазири ўринбосари

12.

О.А.Назарбеков

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

13.

М.М.Курбанов

-

Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси

14.

К.А.Юлдашев

-

Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

15.

Х.Б.Нуритдинов 

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

16.

В.Д.Тўраев

-

Сирдарё вилояти Марказий банки бош бошқармаси бошлиғи

17.

М.М.Мухаммадиев

-

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гурух котиби

 

     
         

 

 

Умумий таклифлар

1033