ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
4006 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 21/06/2019 06/07/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-4006

Республикадаги қишлоқ туманлари аҳолисига сифатли ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда канализация хизматлари кўрсатиш даражасини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” июндаги

_____-сон қарорига илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 560-модда) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:

          а) “31. Белгилансинки, Тошкент вилояти “Сувоқова” ДУКнинг Бўка тумани ва Жиззах вилояти “Сувоқова” ДУКнинг Ш.Рашидов тумани филиаллари истисно тариқасида юридик шахс хисобланади.”

          б) 1-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) — 30 киши;

*Муҳандис-техник ходимлар (МТХ) ва ишлаб чиқариш ходимлари сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони нормативларини белгилаш бўйича
Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тавсияномаларидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида белгиланади”.

в) 2 ва 3-иловаларнинг изоҳ қисмидаги “2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган янгиланган” сўзлари “2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисида Низомнинг 3-банди “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» давлат унитар корхонаси” деган сўзларидан кейин “Хўжаипок” минтақалараро ичимлик сув қувурларидан фойдаланиш давлат унитар корхонаси” сўзлари билан тўлдирилсин.

Умумий таклифлар

424