ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3974 Министерство культуры Республики Узбекистан 19/06/2019 04/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Марғилон шаҳрида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги мусиқали “Мақом театри” фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-3974

Марғилон шаҳрида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги мусиқали “Мақом театри” фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги ПҚ–3022-сон қарорига мувофиқ шунингдек, миллий мақом санъатининг қадимий ва ўрта асрлардаги тарихи, замонавий ижро анъаналари, асрлар давомида моҳир бастакорлар, ҳофиз ва созандаларнинг ижодий тафаккури билан сайқал топиб келаётган ноёб санъат намуналарини театр санъати орқали кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг:

Фарғона вилояти маданият бошқармаси қошидаги намунали мақом ансамбли негизида Марғилон шаҳрида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги мусиқали “Мақом театри” давлат муассасаси шаклидаги юридик шахсни (кейинги ўринларда Мақом театри деб аталади) ташкил этиш;

Мақом театрининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Марғилон шаҳар, Бурхониддин Марғилоний кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган бинони оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур объектни белгиланган тартибда балансдан балансга топширсин, Мақом театри қабул қилиб олсин ҳамда ундан самарали фойдаланишни таъминласин.

2. Қуйидагилар Мақом театрининг асосий вазифалари ҳисобланади:

мамлакатимизда мақом театри санъатини шакллантириш
ва ривожлантириш, мақомларни театрлаштирилган саҳна кўринишлари ёрдамида уларнинг миллий ва ғоявий қадриятларини янада юқори бадиий савияда намойиш этиш шунингдек, қизиқчилик ва аския санъатининг халқ орасида асрлардан буён ишланиб келинаётган саҳнавий сюжетларни ривожлантириш
ва такомиллаштириш,

мақомларнинг таъсирчанлигини кучайтириш, мақом ижрочилигида устозлар анъаналарини жонлантириш, истеъдодли ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини ошириш мақсадида мақом ва театр санъати ижрочилигининг ўзаро уйғунлигига эришиш, юқори малакали мақом ва театр санъати ижодкорларининг бетакрор имкониятларини намойиш этиш;

мақом ижрочиларининг театр санъати орқали ижодий фаолият юритишларини йўлга қўйиш;

мақом намуналари, мақом ижрочилигининг устоз намояндалари, мақомшунос олимлар, миллий чолғуларнинг тарихига оид саҳна асарлари яратиш ва уларни мақом санъати ижрочилиги билан уйғун ҳолда тақдим этиш;

актёрлик маҳорати ва мақом санъати ижрочилиги бўйича мақом, театр
ва санъат муассасаларининг ижодий ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари талабаларининг махсус мақом театри йўналишида амалиёт ўташларини ташкил этиш;

республика ва хорижий давлатларнинг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда театрнинг ёш истеъдодли актёрлари ва бошқа ижодий ходимлари учун тренинг, маҳорат дарслари, мақом театри санъати билан боғлиқ
ўқув-тажриба машғулотлари ҳамда махсус лойиҳалар асосида саҳна асарлари яратиш;

мамлакатимизда ва хорижий давлатларда гастроль фаолияти, фестиваль, кўрик-танлов, мақом кечалари, маърузалар, маданият, санъат, илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, дам олиш ва ижодий кечалар, мақсадли театрлаштирилган маросим кечалари, қизиқчилик ва аския томошалари ва бошқа томоша тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказишни таъминлаш.

3. Белгилаб қўйилсинки, Мақом театрини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Мақом театрининг штатлар жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Қуйидагилар Мақом театри фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари этиб белгилансин:

спектакль, концерт-томоша намойишлари ва гастроль фаолиятидан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотлар грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Ўзбек миллий мақом санъати маркази:

бир ой муддатда мақом театри уставини ишлаб чиқилишини
ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Мақом театрини доимий равишда малакали ходимлар билан таъминлаб бориш ҳамда Мақом театрини самарали фаолият юритишини ташкил этишни;

республика давлат театрларининг малакалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда Мақом театри ижодкорларига актёрлик маҳорати ва саҳна ҳаракати бўйича махсус маҳорат дарслари ўтказилишини таъминласин.

7. Фарғона вилояти ҳокимлиги Мақом театрини зарур махсус асбоб-ускуналар, хавфсизликни таъминловчи техник воситалар билан жиҳозлаш учун махаллий бюджет маблағлари ҳисобидан маблағ ажратсин.

8.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Мақом театри фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилишини, шунингдек, 2020 йилдан бошлаб зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилишини таъминласин.

Мақом театри фаолият юритиши учун зарур бўлган 2 та (иккита) автотранспорт, шу жумладан 1 та (битта) Исузу автобуси ва 1 юк машинаси учун керакли маблағ хамда қўшимча лимит ажратсин.

9. Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида” 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхатида “Фарғона вилояти” бўлимига “Ўзбек миллий мақом маркази таркибидаги мусиқали “Мақом театри” давлат муассасаси” сўзлари қўшилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниевлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


 А. Арипов

   

ВазирларМаҳкамасининг
201
9 йил “___” июндаги____-сон қарорига
илова

     

Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги
мусиқали “Мақом театри” давлат муассасаси

ШТАТЛАРИ

 

 

Т

Таркибий бўлинмалар
ва лавозимларнинг номи

Штат бирлигининг сони

Маъмурий бошқарув ходимлари

 

Директор

1

 

Директор ўринбосари

1

  1.  

Бош муҳандис

1

 

Бош ҳисобчи

1

 

Бош энергетик

1

 

Кадрлар бўлими бошлиғи

1

 

Либослар цехи мудири

1

 

Омборхона мудири

1

 

Менеджер

1

 

Билетлар бюроси мудири

1

Жами

10

Бадиий бошқарув ходимлари

 

Бош режиссёр

1

 

Бош балетмейстер

1

 

Бош рассом

1

 

Бош хормейстер

1

 

Бадиий саҳналаштириш бўлим мудири

1

 

Мусиқа бўлим мудири

1

 

Адабий бўлим мудири

1

 

Труппа раҳбари

1

Жами

8

Бадиий ходимлар

 

Саҳналаштирувчи режиссёр

1

 

Саҳналаштирувчи балетмейстер

1

 

Саҳналаштирувчи рассом

1

 

Хормейстер

1

 

Балетмейстер

1

 

Вокал бўйича концертмейстер

1

 

Балет бўйича концертмейстер

1

 

Вокал бўйича репетитор

1

 

Балет бўйича репетитор

1

 

Овоз режиссёри

1

 

Овоз оператори

2

 

Режиссёр ёрдамчиси

1

 

Хормейстер ассистенти

1

 

Балетмейстер ассистенти

1

 

Модельер рассом

1

 

Оформитель рассом

1

  1.  

Чироқ (свет) бўйича рассом

1

Жами

18

Ижодий ходимлар

 

Артист-мақомчи

30

 

Артист-созанда

20

 

Хор артисти

10

 

Балет артисти

20

 

Драма артисти

20

Жами

100

Мутахассислар

 

Юрисконсульт

1

  1.  

Кадрлар бўйича инспектор

1

  1.  

Бухгалтер

1

  1.  

Бош иқтисодчи

1

  1.  

Етакчи ҳисобчи

1

  1.  

1 категория ҳисобчи

1

  1.  

Инженер-механик

1

  1.  

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича инженер

1

  1.  

Администратор

2

Жами

10

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

  1.  

Чироқ ёритувчи

3

  1.  

Бутафор

3

  1.  

Декоратор

4

  1.  

Саҳна машинисти

3

  1.  

Саҳна монтировшиги

4

  1.  

Пардоз устаси (гример-постижер)

1

  1.  

Реквизитор

3

  1.  

Либосчи (костюмер)

2

  1.  

Кассир

1

  1.  

Билет кассири

1

  1.  

Билет назоратчиси

1

  1.  

Томоша зали назоратчиси

2

  1.  

Дурадгор

1

  1.  

Тикувчи

4

  1.  

Кийим бичувчи (закройщик)

1

  1.  

Мусиқа асбобларини таъмирловчи-созловчи

1

  1.  

Ёрдамчи ишчи

2

  1.  

Иш юритувчи (делопроизводитель)

1

  1.  

Видеомуҳандис

1

Жами

39

Умумий сони

185

       

 

Изоҳ. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.

Умумий таклифлар

131