ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3937 Хокимият Джизакской области 18/06/2019 02/07/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ ФОРИШ ТУМАНИДА ЦЕМЕНТ ЗАВОДЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ID-3937

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ ФОРИШ ТУМАНИДА ЦЕМЕНТ ЗАВОДЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ички ва ташқи бозорларда барқарор талаби бўлган замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш ҳамда Жиззах вилоятида янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4067-сонли қарорининг 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастурига мувофиқ Чехия Республикасининг «BIZNIS CZ» S.R.O компанияси билан «ECO CEMENT» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасида умумий қиймати 145,0 млн. АҚШ долларилик бир йилда

    1,2 млн. тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, Германия давлатининг ООО “AKAPetroleum GmBH” компанияси билан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Жиззах цемент” қўшма корхонасида умумий қиймати 100,2 млн. АҚШ долларилик бир йилда 1,0 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, Сингапур давлатининг «Enter Engineeriing PTE LTD» компанияси билан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «ENTER CEMENT» корхонасининг умумий қиймати 150 млн. АҚШ долларилик бир йилда 1,0 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган цемент заводлари (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳалари деб аталади) қурилиши кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

бир ой муддатда инвесторлар билан инвестиция шартномаларини белгиланган тартибда тузилишини таъминласин, унда инвесторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, инвестициялар хажмини, яратиладиган иш ўринларининг режалаштириладиган сонини, инвесторларга бериладиган имтиёзлар ва преференцияларни, шунингдек, ушбу Қарорнинг 1–3 иловаларига мувофиқ дастлабки техник-иқтисодий параметрларни ҳисобга олган ҳолда бошқа инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни назарда тутсин;

инвестиция шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар инвесторлар томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминласин.

  1. «ECO CEMENT» МЧЖ ҚК, «ENTER CEMENT» МЧЖ ХК, «Жиззах цемент» МЧЖ ҚКларга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини 2020 йил 1 февралгача муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқиш билан амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти қурилаётган цемент заводи ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларига уланишида «ECO CEMENT» МЧЖ ҚК, «ENTER CEMENT» МЧЖ ХК, «Жиззах цемент» МЧЖ ҚКларга зарурий ёрдам кўрсатсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инвестиция лойиҳаларини давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва уни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан зарур назоратни белгиланган тартибда таъминласин.
  5. «ECO CEMENT» МЧЖ ҚК, «ENTER CEMENT» МЧЖ ХК, «Жиззах цемент» МЧЖ ҚКларга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:

а) ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан;

б) 2021 йилнинг 31 декабригача бўлган муддатда:

«ECO CEMENT» МЧЖ ҚК, «ENTER CEMENT» МЧЖ ХК, «Жиззах цемент» МЧЖ ҚК уларнинг пудратчи ҳамда субпудрат ташкилотлари томонидан, шу жумладан, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно);

Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

кўрсатилган хизматлар, четдан олиб келинадиган товарлар, материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, транспорт воситалари приборлари, эҳтиёт қисмлар, инструментлар, ёнилғи-мойлаш материаллари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензияланиши ва сертификатланишида йиғимлар, давлат божлари ва тўловлар тўлашдан;

республикада тегишли аккредитация қилинган синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт, инструментлар – мажбурий сертификатлаш тартиботидан озод қилинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «ECO CEMENT» МЧЖ ҚКга, «ENTER CEMENT» МЧЖ ХКга, «Жиззах цемент» МЧЖ ҚКга буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассислар учун кўп марталик кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, зарурат бўлганда эса – Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар Халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштиришини таъминласин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «ECO CEMENT» МЧЖ ҚКга, «ENTER CEMENT» МЧЖ ХКга, «Жиззах цемент» МЧЖ ҚКга буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳалариниг амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари давлат божи ундирилмасдан берилишини ва узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилинишини ва вақтинча прописка узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «ECO CEMENT» МЧЖ ҚКга, «ENTER CEMENT» МЧЖ ХКга, «Жиззах цемент» МЧЖ ҚКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикасига жалб этилишига рухсатномалар берилишини (узайтирилишини) давлат божи ундирилмасдан, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) давлат божи ундирилмасдан амалга оширилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзоқов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Н. АРИПОВ

Лойиҳа

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ ________даги ____сонли қарорига

1-илова

«Жиззах вилоятининг Фориш туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий параметрлари

(минг АҚШ доллари ҳисобида)

Кўрсаткичлар номи

Молиялаштириш манбалари

Жами

шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва инвесторнинг қарз маблағлари

“Эко цемент” МЧЖ ҚК

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати*

145 000,0

60 000,0

2.

Капитал қўйилмалар суммаси

145 000, 0

60 000,0

шу жумладан:

2.1.

Машина ва ускуналар

70 000,0

-

2.2.

Қурилиш-монтаж ишлари

65 000,0

60 000,0

2.3.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар

5 000,0

-

2.4.

Бошланғич айланма капитали

4 000,0

-

2.5.

Бошқа харажатлар

1 000,0

-

3.

Корхона қуввати, шу жумладан: йиллик ишлаб чиқариладиган маҳсулот хажми

1,2 млн. тонна

4.

Кутилаётган йиллик экспорт хажми

0,36 млн. тонна

5.

Яратилаётган иш ўринлари

200 человек

6.

Лойиҳани амалга ошириш муддати

24 ой (қувватни ишга тушириш муддати – 2020 йилнинг

4-чораги)

*Лойиҳанинг якуний қиймати, иқтисодий ва техник параметрлари лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш натижаларига асосланган ҳолда аниқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ ________даги ____сонли қарорига

2-илова

«Жиззах вилоятининг Фориш туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий параметрлари

(минг АҚШ доллари ҳисобида)

Кўрсаткичлар номи

Молиялаштириш манбалари

Жами

шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва инвесторнинг қарз маблағлари

“Жиззах цемент” МЧЖ ҚК

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати*

100 240,0

100 000,0

2.

Капитал қўйилмалар суммаси

100 240,0

100 000,0

шу жумладан:

2.1.

Машина ва ускуналар

40 000,0

40 000,0

2.2.

Қурилиш-монтаж ишлари

56 000,0

56 000,0

2.3.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар

100,0

-

2.4.

Бошланғич айланма капитали

4 000,0

4 000,0

2.5.

Бошқа харажатлар

140,0

-

3.

Корхона қуввати, шу жумладан: йиллик ишлаб чиқариладиган маҳсулот хажми

1,0 млн. тонна

4.

Кутилаётган йиллик экспорт хажми

0,40 млн. тонна

5.

Яратилаётган иш ўринлари

200 человек

6.

Лойиҳани амалга ошириш муддати

24 ой (қувватни ишга тушириш муддати – 2020 йилнинг

4-чораги)

*Лойиҳанинг якуний қиймати, иқтисодий ва техник параметрлари лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш натижаларига асосланган ҳолда аниқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ ________даги ____сонли қарорига

3-илова

«Жиззах вилоятининг Фориш туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий параметрлари

(минг АҚШ доллари ҳисобида)

Кўрсаткичлар номи

Молиялаштириш манбалари

Жами

шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва инвесторнинг қарз маблағлари

“ENTER CEMENT” МЧЖ ХК

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати*

150 000,0

150 000,0

2.

Капитал қўйилмалар суммаси

150000,0

150 000,0

шу жумладан:

2.1.

Машина ва ускуналар

55 000,0

55 000,0

2.2.

Қурилиш-монтаж ишлари

85 000,0

85 000,0

2.3.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар

4 000,0

4 000,0

2.4.

Бошланғич айланма капитали

4 000,0

4 000,0

2.5.

Бошқа харажатлар

2 000,0

2 000,0

3.

Корхона қуввати, шу жумладан: йиллик ишлаб чиқариладиган маҳсулот хажми

1,0 млн. тонна

4.

Кутилаётган йиллик экспорт хажми

0,18 млн. тонна

5.

Яратилаётган иш ўринлари

200 человек

6.

Лойиҳани амалга ошириш муддати

24 ой (қувватни ишга тушириш муддати – 2021 йилнинг

4-чораги)

*Лойиҳанинг якуний қиймати, иқтисодий ва техник параметрлари лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш натижаларига асосланган ҳолда аниқланади.

Умумий таклифлар

166