ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3923 Общественный фонд по поддержке женщин и семьи 17/06/2019 02/07/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-3923

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Жамоат фонди маблағларидан янада мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Жамоат фонди муассисларининг Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси бошқарув ходимларининг чекланган сонига қўшимча равишда бир нафар юрисконсульт ва бир нафар бош мутахассис штат бирлигини ажратиш ҳақидаги қарори маъқуллансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 14 мартдаги
201-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

         Бош вазири

                                                      А. Арипов

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___”

___-сон қарорига

илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 6-бандида:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошлари қўшилсин:

“Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ва “Оила” марказининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш;

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ҳамда ҳудудий бўлимлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритаётган ходимларни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш”;

тўққизинчи хатбоши тегишинча ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. 7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“60 фоизи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларга, шундан 10 фоизи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг марказий аппарати, уларнинг қуйи тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган мақсадлар учун;

Умумий таклифлар

174