ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3914 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 18/06/2019 30/06/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-3914

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори билан тасдиқланган 2019 - 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги бош директорининг 2014 йил 16 октябрдаги 104-сон “Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2625, 2014 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 46-сон, 555-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза давлат қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги  билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир   

                   М. Салиев

Умумий таклифлар

331