ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
391 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 05/09/2018 20/09/2018 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида
ID-391

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган

иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни

жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий қилиш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш (кейинги ўринларда Иш ҳақини ҳисобга олиш реестри деб аталади) фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри базаси асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки, фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотлар 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда тақдим этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

2019 йил 1 январга қадар фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотга Иш ҳақини ҳисобга олиш реестрини юритишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритсин ва уни солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига жорий этсин, шунингдек, Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йилдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматини жорий этсин.

4. 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 апрелдаги 90-сон “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                         А. Арипов

Умумий таклифлар

854