ID | Муаллиф | Муҳокамага чиқариш санаси | Якунланиш санаси | Таклифлар сони |
---|---|---|---|---|
3894 | Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан | 14/06/2019 | 28/06/2019 | 1 |
Муҳокама якунланди
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ҚАРОРИ
Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар
ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил
16 январдаги 01-02/8-1-сон қарори (рўйхат рақами 2856, 2017 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларининг 2-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“юридик шахсларнинг манзилига халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун божхона тўловлари ундирилишида;”.
2. Ушбу қарор 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Раис М. Азимов
Тошкент ш.,
2019 йил “___” _________,
____________-сон