ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
386 Центральный банк Республики Узбекистан 05/09/2018 20/09/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Постановление Правления Центрального банка
ID-386

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги қарор, шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ҳамда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

   Марказий банки Раиси                                                           М.Б. Нурмуратов

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил ___    _________ даги

_____ сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 510 (10/4)-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш” ҳақидаги қарори (рўйхат рақами 1140, 2002 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 10-сон).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 11 майдаги 18/10-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1140-1, 2010 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 24-25-сон, 202-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 24 октябрдаги 37/8-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1140-2, 2014 йил 25 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 48-сон, 576-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 декабрдаги 35/6-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1140-3, 2016 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил, 2-сон, 18-модда).

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 26 августдаги 21/10-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1140-4, 2017 йил 26 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 йил).

Умумий таклифлар

811